3/2022
Статистика иши
ҳосил ва даромадга нисбатан мулкий муносабатларининг ривожланиш даражаси
ўртасида ўзаро алоқадорлик ва таъсир қилиш тамойиллари мавжуд. Чунки, ҳар бир
деҳқон маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва даромадни қанча кўпайтирса, унинг
манфаатдорлиги ҳам шунча ортиб боради.
Лекин, фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш фаолиятларини янада
ривожлантириш учун ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор муаммолар мавжуд. Булар,
ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигига
ўз таъсирини ўтказмоқда. Жумладан, фермер хўжаликлари етарли даражада
механизация воситалари билан таъминланмаган ва шунинг баробарида тегишли
корхоналар томонидан уларга кўрсатилаётган турли хизматлар сифати аксарият
ҳолларда паст ва нархи қимматлилигича қолмоқда [2]. Қишлоқ хўжалиги тармоғида
туб ўзгаришларнинг амалга оширилаётганлигига қарамасдан жалб қилинаётган
инвестициялар даражаси паст ҳолда бўлиб, мамлакат иқтисодиётидаги умумий
инвестициялар ҳажмида унинг улуши 2020 йилда 7,0 фоизни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 октябрдаги
“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги
ПФ-5853-сонли Фармони ижросини таъминлаш борасида тармоқда кластер ва
кооперация тизимини янада ривожлантиришнинг илмий асосланган усулларини
кенг жорий қилиш мақсадга мувофиқдир.
Кузатиш объекти сифатида Қашқадарё вилоятида кейинги йилларда иқтисодий
ривожланиш ҳолати ва динамикаси ўрганилди.
Республика ва Қашқадарё вилоятининг 3-жадвалда келтирилган асосий
иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили вилоят иқтисодиётининг миллий иқтисодиётдаги
ҳолатини аниқроқ кўриш имконини беради. Табиий-иқлим ва демографик омиллар
таъсирида 2015 йилда вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти мамлакат ялпи ички
маҳсулотининг 7,8 фоизини ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилга келиб,
1,8 фоиз бандга пасайган. Республика ялпи ички маҳсулоти таҳлил қилинаётган 7
йил давомида 34,8 фоизга ўсиб, ўртача йиллик қўшимча ўсиш даражаси 5,1 фоизни
ташкил этган бўлса, Қашқадарё вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот 25,4 фоизга
ўсиб, ўртача йиллик қўшимча ўсиш суръати 3,8 фоиз бўлган [3].
Ялпи ички маҳсулот ва ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўзгариши кўп
жиҳатдан иқтисодиётга жалб этилган ва ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмига
боғлиқ. Вилоят иқтисодиётига киритилган инвестицияларнинг мамлакат
кўрсаткичидаги улуши пасайиш тенденциясига эга бўлиб, 2015 йилдаги 13,2 фоиздан
6,6 фоизгача тушган. Бу албатта, бошқа вилоятларда иқтисодиёт тармоқларининг
Қашқадарё вилоятига нисбатан фаолроқ инвестицион ҳаракати билан изоҳланиши
мумкин.
Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш
ҳажми бўйича республикада 5 ўринни эгаллаб, 2021 йилда 2015 йилга нисбатан
бу тармоқда маҳсулотлар етиштиришнинг ўсиш суръати 113,8 фоизни,
ўртача йиллик ўсиш суръати эса 102,2 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткичлар
106
Do'stlaringiz bilan baham: |