Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/23
Sana21.07.2022
Hajmi0,93 Mb.
#834525
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
shtangali chuqurlik nasoslarining ish qobilyatini oshirishning texnologik usullarini tadqiqot qilish

Q, л/кун
1
3
2
4
II.2 - расм. Чуқурлик насосида ҳар хил тирқиш қийматларида 
сирқиб тўкилиш натижасида нефт йўқотилишининг суюқлик 
баландлиги устунига боғлиқлиги

Тирқиш қийматлари: 1–0,050мм; 2–0,075мм; 3–0,100мм; 4– 0,125 мм. 
Нефтнинг сирқиб тўқилиши натижасидаги сарфидан чуқурлик 
насослари ҳажмий фойдали иш коэффициенти камаяди. Нефт сарфи 
плунжер ва цилиндр ўртасидаги тирқиш қийматига, плунжер узунлигига, 
напор баландлигига ва сўриб олинаётган суюқлик қовушқоқлигига боғлиқ. 
Агар тирқиш оралиқлари доимий бўлса сирқиб тушиш тескари босимга
тўғри пропорциональ равишда ва плунжер узунлиги ҳамда нефт 
қовушқоқлигига тескари пропорционал равишда ўзгаради. 
Шу мақсадда Тошли конларида ишлатилаётган чуқурлик 
насосларини ишлатиш даврида ейилиш натижасида ҳосил бўлган 


43 
тирқишларни таъмирлаш ишларида цилиндр ва плунжерларни селектив 
йиғиш ишларини олиб боришни тавсия этаман. 
Селектив йиғишда цилиндр ўлчами доимий сақланиб қолинади ва 
плунжерлар ўлчамлари цилиндр диаметрига мос равишда танланади. 
Цилиндр ички диаметри номинал ўлчам ҳисобланиб шунга мос 
равишда қуйидаги 5 та гуруҳдаги тирқиш ўлчамлари бўйича “плунжер-
цилиндр” жуфтликлари тайёрланади ( II.3 - жадвал).
II.3 - жадвал 
Насоснинг шартли диаметрга асосан ички диаметри ўлчамлари 
 
№ 
Насос шартли 
диаметри 
Насос ички 
диаметри, 
мм 
 
№ 
Насос 
шартли 
диаметри 
Насос ички 
диаметри, мм 
1. 
106 
26,988
+0,05

175 
44,450
+0,05
2. 
125 
31,750
+0,05

225 
57,150
+0,05
3. 
150 
38,100
+0,05

275 
69,850
+0,05
Плунжер ва цилиндр орасидаги халқа тирқиши ўлчами сирқиб 
тўкилиш билан биргаликда у ердан тоғ жинслари қум заррачаларининг 
қатлам суюқлиги билан бирга ўтишига ҳам сабаб бўлади. Заррачаларнинг 
тирқишдан ўтишда сиртнинг абразив ейилиши ва унинг натижасида нефт 
сизиши ошиши ҳамда насос иш қобилиятининг камайиши содир бўлади. 
Насосларнинг максимал Ф.И.К. ини таъминлаш учун минималь 
тирқиш қийматларини танлаш зарур. Лекин минималь қиймат плунжер ва 
цилиндрнинг ҳаракатланаётган сирти мойланишини таъминламайди, чунки 
насосларда сирқиб тушаётган нефт миқдори сўрилаётган нефт 
миқдорининг камида 2%ини ташкил этиши лозим.
Кон шароитида ишлатилган насосларнинг биринчи таҳмир 
ўлчамларини сақлаб қолиш қийин шунинг учун уларнинг тирқишлари
ўлчамларини нефт сирқиб тўкилишининг энг кам сарфи қийматларини 
таъмирлаш ишларида сақлаб қолиш мумкин бўлиши нуқтаи назаридан энг 
мақбул қиймат сифатида 0,050 мм таклиф этилади. 


44 
Штангали чуқурлик насослари ёрдамида нефт қазиб олишда 
маҳсулот таркибида сувланганликнинг ошиши ва мос равишда қатлам 
суюқлиги тарикбида механик заррачалар миқдорининг кўпайиши содир 
бўлади. 
Ишлатилаётган насосларнинг плунжер ва цилиндрлар тирқиши 
оралиқларидан нефтнинг сирқиши натижасида қумлар ҳам бирга ўтиб 
сирпаниб илгариланма қайтма ҳаракат қилаётган ишқаланиш сиртида 
абразив ейилишга олиб келади. Сиртларнинг абразив ейилиш натижасида 
жилвирланган плунжер ташқи сиртида пластик деформация натижасида 
сидирилишлар юзага келади ва тирқиш ўлчамлари кенгаяди.
Шунингдек маҳсулот таркибида водород сульфид ва углерод 
оксидларининг қатлам сувлари билан бирга бўлиши насосларни ташкил 
этувчи деталлар сиртини электрокимёвий коррозия кўринишида емиради. 
Насосларнинг мухит билан туташиб ишлаётган қисмларида эрозион – 
кавитацион емирилиш содир бўлади.
Чуқурлик штангали насослари ишлашига нефт таркибидаги механик 
қўшимчаларнинг таъсирини камайтириш мақсадида насоснинг энг туб 
қисмида жойлашган йўналтирувчи шток уч қисмига ҳимоя қилувчи ёки 
фильтрловчи элемент қўйилиши зарур. Йўналтирувчи шток учи ички 
қисмидан резьбалар очилиб у ерга ҳимоя фильтрлари қўйилади. Ҳимоя 
фильтрлари қўлланилаётган шток ички диаметрларига мос равишда 
тайёрланиб, резьбали бирикма билан мустаҳкамланади. Ҳимоя 
фильтрларининг ташқи резьба диаметри шток ички диаметрига тенг 
бўлади. Масалан, 32 мм ли шток қўлланилган бўлса М32 резьбаси билан 
бириктирилади . 
Ҳимоя фильтри қувур бўлакларидан 200-300 мм оралиғи узунликда 
ясалиб, унда 3 мм ли диаметрдаги тешиклар тешилади ва бир қисми 
беркитгич билан бекитилади. Иккинчи томони ташқи қисмидан 
йўналтирувчи штокга бириктириш учун резьба очилади. Уни 
йўналтирувчи шток билан бирга бириктирилиб қудуқ тубига туширилади. 


45 
Насос ёрдамида сўриб олинаётган маҳсулот таркибидаги қумларнинг 
насосга ўтиши чекланади ва бунинг натижасида плунжер-цилиндр 
оралиқларида ишқаланиш пайтида абразив ейилиш қиймати камаяди. 
2

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish