15-maruza. Антенналар ва уларнинг классификацияси Режа: 1


Пейджинг тизимининг структура схемаси



Download 153,28 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/48
Sana21.07.2022
Hajmi153,28 Kb.
#833616
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48
Bog'liq
simsiz

Пейджинг тизимининг структура схемаси. 
Ҳар бир пейджинг тизими ўзаро бирга ишловчи қурилмалардан ташкил 
топади. Абонетлараро маълум ёрдам хизматларнинг кўрсатилганлиги учун. 
Пейджинг тизимининг текис структура схемаси 6.1 расмда кўрсатиш ва унда 
таянч хизматлар ва уларни ўзаро боғлиқлиги кўрсатилган. 
6.1-расм. Пейджинг тизимининг типик структура схемаси. 
6.1-расмдан кўрсатилганидек ахборотларни жўнатишнинг асосий 
хизмати ҳар қандай пейджинг тизимининг муҳим хизмати ҳисобланади. 
Унинг вазифаси узатиш тизимини бошқариш (ёки уни териш) ва 
ахборотларни абонентларга бевосита жўнатишдан иборат. Ахборотларни 
жўнатишнинг асосий хизмати пейджинг тизимининг муҳим имкониятларини 
аниқлайди: абонентлар сони, қўлланиладиган протокол (ёки уларни териш), 
узатиш тезлиги, узатгичлар сони ва уларнинг иш усули ва ҳ.к. 
Ахборотларни узатишнинг асосий хизмати роуминг (ахборотларни
тарқатиш) хизмати билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Унинг вазифаси 
ахборотларни пейджинг ёки федерал тизимга узатишдан иборат. Роуминг 
хизмати абонент ҳатто хизмат доирасидан ташқарида бўлганда ҳам 
ахборотларни қабул қилиш имконини беради. Масалан, абонент бошқа 


шаҳарда хизмат сафарида бўлганида, ахборот у яшаётган шаҳарнинг 
пейджинг тизимига жўнатилади. Бундай хизматни амалга ошириш турли 
пейджинг компаниялари ўзаро тегишли битимларни ишлаб чиққандагина 
амалга ошириши мумкин.
Ахборотларни жўнатиш асосий тизими ахборотларни тайёрлашнинг 
турли хил хизматларига боғлиқ. Қоидага асосан, тузилган пейджинг 
тизимида ахборотларни тайёрлаш хизматини биринчи амалга ошириш 
хизмати бўлиб операторлар ёрдамида ахборотларни тайёрлаш хизмати 
ҳисобланади. Унинг вазифаси абонент учун ахборотларни тайёрлаш ва уни 
ахборотларни жўнатишнинг асосий тизими ёки роуминг хизмати ёрдамида 
жўнатишдан иборат. Пейджинг тизими абонентига ахборот жўнатмоқчи 
бўлган ҳар бир шахс пейджинг компаниясига қўнғироқ қилади ва уни 
операторга узатади. Оператор ахборотни қабул қилади, уни тизимга киритади 
ва навбатдаги узатишга тайёрлайди. 
Ахборотларни тайёрлаш хизматининг кейингиси узоқлаштирилган 
кириш хизмати ҳисобланади. У ажратиб чиқарилган оператор жойларини 
ташкил этиш ва компютер алоқаларни жўнатиш имконини беради. Бу 
хизматга узоқлаштирилган киришнинг тегишли қисмларини амалга 
оширувчи икки турдаги хизмат: ажратиб чиқарилган оператор жойлари ва 
ахборотларни компютерда жўнатиш хизматлари қарашлидир. 
Ажратиб чиқарилган оператор жойлари хизмати пейджинг компаниясига 
бошқа компаниялар ва ташкилотлар учун ўзининг тизимига қулай кириш 
имконини беради. Масалан, ташкилотнинг кўпчилик ходимлари бирор бир 
пейджинг компанияси абонентлари дейлик, бундай ҳолатда ҳар сафар 
ахборот жўнатиш учун пейджинг компаниясига қўнғироқ қилиш кўп вақтни 
олади ва жуда ноқулай. Бундай муаммо бўлмаслиги учун ташкилотда 
ажратиб чиқарилган оператор жойлари ўрнатилади (ёки ҳатто ажратиб 
чиқарилган жойлар тармоғи) ва ундан ахборотлар бевосита жўнатилади. 
Ахборотларни компютерда жўнатиш хизмати ахборотларни жўнатувчи 
компютер тармоғидан фойдаланиш, электрон почта ёрдамида келган хат 
тўғрисида ахборот жўнатиш хизматини бажаради. Бундай хизмат абонентлар 
учун жуда қулай бўлиб, уларни ўз почталарини доимо назорат қилиб 
туришдан озод қилади.
Навбатдаги ахборотларни тайёрлаш хизмати бу рақамли ахборотларни 
жўнатиш хизматидир. Бу хизмат пейджинг стансиясига қўнғироқ қилинган 
ҳар бир шахснинг абонентга оператор ёрдамисиз мустақил равишда рақамли 
ахборот жўнатиш имконини беради ( қўнғироқ қилишда ДТМФ телефонидан 
фойдаланиш шарт). 
Ахборотларни автоматик жўнатишдан фойдаланилганда ахборот матни 
қўнғироқ қилинган шахс томонидан телефон клавиатуралари ёрдамида 
терилади. Бу усул қисқа ахборотларни жўнатишда жуда қулай (масалан 
абонент қўнғироқ қилиши лозим бўлган телефон рақами), бутун жараён 
оператор ёрдамисиз амалга оширилгани учун жуда тез бўлади. 
Рақамли ахборотларни автоматик жўнатиш хизмати билан расмий 
ахборотларни жўнатиш хизмати биргаликда ишлайди. Бу хизмат оператор 


ёрдамисиз фақат рақамли ахборотларнигина эмас, балки стандарт матнли 
ахборотларни ҳам жўнатиш имконини беради. Бу ахборотларни автоматик 
жўнатиш хизмати ривожланишининг навбатдаги поғонаси ҳисобланади. 
Бунда ҳар бир стандарт матнли ахборотга рақамли код қўйилади. Муайян 
ахборотни жўнатиш учун (ДТМФ телефонида терилади) пейджинг 
стансиясига қўнғироқ қилинади ва ушбу ахборотнинг коди терилади. 
Жўнатилаётган ахборот сўнгида телефон рақами ёки бошқа қўшимча 
рақамли маълумотни жўнатиш мумкин. 
Ниҳоят, ахборотни тайёрлаш хизматларидан яна бири овозли почта 
хизматидир. Овозли почта – телекоммуникатсиянинг янги соҳаси бўлиб, 
электрон почтанинг мантиқий давоми ҳисобланади. Электрон почтадан 
фойдаланилганда матнли, овозли почтадан фойдаланилганда эса овозли 
хатлар узатилади. Хат матни махсус кенгайтирувчи плата ёрдамида матнни 
рақамли ҳолатга келтирувчи компютерга айтиб ёзилади. Кейин у компютер 
тармоғи бўйича адресга узатилади. Қабул қилувчи компютерда бу хатни яна 
овозли ҳолатга айлантиради ва адресат уни тинглайди.
Овозли почта хизмати овозли хатларни қабул қилади ва абонент 
пейджирига у тўғрисида ахборотни узатади. Хат тўғрисида ахборот олган 
абонент ДТМФ наборли телефонидан пейджинг стансиясига қўнғироқ 
қилади, телефон клавиатурасидан ўз рақамини, келган хат рақами ва паролни 
теради. Шундан сўнг келиб тушган хат унинг телефонга узатилади. Шуни 
таъкидлаш лозимки, ҳар бир пейджинг тизими учун юқорида келтирилган 
хизматлардан ахборотларни жўнатиш асосий хизмати ва ахборотни тайёрлаш
муҳимдир. Қолган барча хизматлар унча муҳим эмас ва қоидага асосан 
тизимдан фойдаланиш жараёнида унинг ривожланишини абонентга 
кўрсатиладиган қўшимча сервиссиз қўлланилади.

Download 153,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish