Абдулхолиқ Ғиждувоний ва баҳоуддин нақшбанд етти пир занжирлари



Download 234,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana21.07.2022
Hajmi234,57 Kb.
#833246
1   2
Bog'liq
Тезис 2

зикри хуфия
таълимотини 


ўрганган бўлсалар, Юсуф Ҳамадоний хожага сўфийлик ҳирқасини 
кийгизганлар. 
Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийдан "Рисолаи Соҳибия", "Рисолаи 
шайхушшуюх, Ҳазрат Хўжа Юсуф Ҳамадоний", "Мақомоти Хўжа Юсуф 
Ҳамадоний", "Васиятнома" каби асарлар ѐдгор қолган. Аммо, ҳали бу 
меросни халқимиз ўзлаштириб, маънавий мулкига айлантира олганича йўқ. 
Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг Хожа Сиддиқ, Хожа Авлиѐи Кабир, 
Хожа Сулаймон Карманий, Хожа Ориф ар-Ревгарий (Хожа Ориф Моҳи 
Тобон) исмли халифалари бўлган. Ул зоти шарифнинг муридларидан Садр ал 
Кабир Бурхониддин Бухородаги масжиди Баланд ва Сўзангарон масжидини 
қурдирган эканлар. 
Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний бутун оламга донғи кетган Ҳазрат 
Баҳоуддин Балогардоннинг маънавий устозлари-дирлар. Ул зоти шарифнинг 
руҳи поклари Баҳоуддин Нақшбандийни тарбият қилганлиги учун Баҳоуддин 
"Увайсий" лақаби олмишдир. 
Абдулхолиқ Ғиждувоний юксак даражадаги шайх, орифлигини 
исботловчи далиллардан бири унинг Баҳоуддин Нақшбанднинг устози 
эканлиги масаласидир.
 
Баҳоуддин Нақшбанд номи билан машҳур бўлган Муҳаммад ибн 
Муҳаммад ал-Бухорий ҳаѐтига оид Жомийнинг "Нафаҳот ул унс", Алишер 
Навоийнинг "Насойим ул-муҳаббат", Ас-Сафийнинг "Рашаҳот айнул ҳаѐт" 
каби манбаларда "алар увайсий эдилар" деб ѐзилган. Баҳоуддиннинг увайсий 
эканлигини исботи учун у кишини Абдулхолиқ Ғиждувонийдан таълим 
олганлари қайд этилган. Увайсийлик Увайс Қараний номи билан анъана 
бўлиб келгандир. Чунки Увайс Қараний Муҳаммад пайғамбарни кўрмай 
илоҳий иноят билан у кишидан руҳий таълим олганлар. Шунинг учун 
Оллоҳнинг ўзи ўтганларнинг руҳи билан кимни тарбият этса уни увайсий 
деганлар. Баҳоуддин Нақшбанд 1318-1389 йилларда яшаганлар. Абдулхолиқ 
Ғиждувоний 1220 йилда риҳлат этганлар. Баҳоуддин Хожаи Жаҳондан руҳий 
таълим олганда орадан юз йиллар ўтган бўлади. Дунѐдан ўтганига юз йил 
бўлган одам бировни тарбиялай оладими? Бу қандай воқеъ бўлади? Бу 
нимадан далолат беради? Бу воқеа бўлганми ѐки муболағами? Дарҳақиқат, 
руҳий оламнинг ақл доирасига сиғмайдиган чексиз ва чегарасиз томонлари 
жуда кўпдир. Лекин руҳнинг қуввати қанча кучли бўлса у тушда кўриниши, 
моддий либос кийиб намоѐн бўлиши мумкинлиги ҳақида исботлар билан 
тадқиқотлар ўтказилган. 
Абдулхолиқ Ғиждувоний ўзлари ҳали ҳаѐт бўлган даврларида намоз 
вақтида Каъбага бориб келганлар. Шом шаҳрида у кишининг кўп муридлари
бўлган. Ҳолбуки ўзлари жисмонан Ғиждувонда бўлганлар. Демак, инсон 
жуда чексиз имкониятларга эга бўлган илоҳий сифатли мавжудот. У 
руҳини камолотга етказса сув устида юриш, ҳавога учиш, масофани тез 
босиб ўтиш, ѐмғир ѐғдириш каби ғайриоддий кароматларни амалга ошириши 
ҳеч гап эмас. Баҳоуддин Нақшбандга ҳам 100 йилдан кейин Абдулхолиқ 
Ғиждувонийнинг келиб таълим беришлари у кишининг кароматларидандир. 
Баъзи манбаларда Абдулхолиқ Ғиждувоний Баҳоуддин Нақшбанднинг 


тушларига келиб тарбия берган десалар, иккинчилари Баҳоуддин у кишини 
кўрган ва таълим олган деб ѐзадилар. 
Тушдами ѐки қалб кўзи биланми Баҳоуддин Нақшбанд Хожаи 
Жаҳонни аниқ кўрганлар ва овозларини ўз қулоқлари билан эшитиб, у 
кишидан олган сабоқларига амал қилиб шундай юксак мартабага 
эришганлар. Чунки, манбалар Нақшбандни Муҳаммад Бобои Самосий, Амир 
Кулол, Ориф Деггароний, Қусам Шайх, Халил ота каби пирлардан бевосита, 
жисмонан ва маънан учрашиб, зоҳир юзидан таълим олганлигини қайд этса-
да, лекин аслида ҳақиқат юзидан у киши увайсий эдилар ва Абдулхолиқ 
Ғиждувоний руҳидан тарбия топганлар деб таъкидланади. Баҳоуддин 
Нақшбанд Абдулхолиқ Ғиждувонийни кўрганини шундай тасвирлайдики, 
"Пире кўрдим - нуроний, салом қилдим. Жавоб бердилар ва сўзларни сулук 
мабдайида ва васатида ва охирида керақликдур менга баѐн қилдилар ва деди-
ларки, ул чироқларки, ул кайфият билан сенга кўргуздилар ишорату 
башоратдур сенга бу йўл қобилият ва истеъдодидин.Аммо истеъдод 
фатиласин ҳаракатга келтурмак керак, то ѐруғай ва асрор зуҳур қилғай ва яна 
буюрдилар ва муболаға қилдиларки, барча аҳволу ақдомда барча амру наҳий 
жодасига қўйғил ва азимат била амал қил ва суннатни бажо келтургил ва 
руҳсатлар ва бидъатдардин йироқ бўл ва доимо Мустафо с.а.в. ва асҳоби 
киром р.а. ахбору осорига мутафаҳҳис ва мутажассис бўл"
1

Демак, Абдулхолиқ Ғиждувоний, биринчидан, Баҳоуддин Нақшбандга 
тариқат йўлининг боши, ўртаси ва охирида бажариш зарур бўлган амалларни 
ўргатганлар. Иккинчидан, Баҳоуддин Нақшбанднинг қобилият ва истеъдоди 
борлигини кўриб уни ҳаракатга келтириш зарурлигини таъкидладилар. 
Учинчидан, доимо амру наҳй - амал қилиш зарур ва инкор этилган 
нарсаларга эътибор бериш лозимлигини қайд этганлар. Тўртинчидан, руҳсат 
ва бидъатлардан узоқда туришни буюрганлар. Бешинчидан, ҳадисларни ўрга-
ниш, саҳобаларни ахбору осорларни тадқиқ этишни ўгит берганлар. Буларга 
амал қилиб Баҳоуддин комил инсон даражасига етган. Бу эса Абдулхолиқ 
Ғиждувонийнинг юксак даражада руҳан камол топган инсон эканликларидан 
далолат беради. Шу билан биргаликда Нақшбандия таълимотидаги хуфия 
зикр Абдулхолиқ Ғиждувонийдан мерос қолган. 

Хулоса
.


 
Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд бу 
икки буюк сиймолар Хожагон тариқатининг асосий устунларидан десак 
адашмаган бўламиз.Буларнинг бизга қолдириб кетган бой маънавий 
меросини ўсиб келаѐтган ѐш авлодга тўлаи- тўкис етказиш асосий 
вазифаларимиздан бўлиб ҳисобланади.Чунки инсонни қалби,маънавияти бой 
бўлса у албатта ҳаѐтда ўз ўрнини топа олади. 
1
Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. МАТ. 17 - Т., 2001. 262-бет.

Download 234,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish