Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/122
Sana21.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#832685
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   122
Bog'liq
EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ

6. Авторитар қобилияти
– бу ўқувчиларга бевосита эмоционал - иродавий 
таъсир этиб, уларда обрў орттира билишдан иборат қобилиятдир. (Гарчан 
ўқитувчининг ўз фанини мукаммал билиши, сезгирли ва хушмуомалалиги 
асосида қозонилади). 
Авторитар қобилият ўқитувчининг ростгўйлиги, иродавий уддабуронлиги, 
ўзини тута билиши, фаросатлилиги, талабчанлиги каби иродавий ҳислатлари 
ҳамда қатор шахсий ҳислатларга, шу билан бирга ўқувчиларни таълим-
тарбиясида жавобгарликни ҳис этиш, унинг эътиқоди, ўқувчиларга маънавий ва 
маърифий эътиқодни сингдира олганлигига ишончи каби ҳислатларга ҳам 
боғлиқдир. 
Ўқувчилар (айниқса, ўғил болалар, ўспиринлар – буни алоҳида таъкидлаб 
ўтиши керак) талаб қилишни биладиган, ўқувчиларни мажбур қилмаган ва дўқ-
пуписа килмаган, шу билан бирга беҳуда расмиятчиликка йўл қўймаган холда 
ўз айтганини қилдира оладиган ўқитувчиларни жуда ҳурмат қиладилар. Шу 
муносабат билан ўқувчиларнинг ўқитувчилар ҳақида айрим фикрларини мисол 
қилиб келтирамиз: 
«Унинг ажойиб ҳислати бор – у ҳеч қандай зарда ва бақириқ, чақириқсиз 
ишлай олади»; «Биз уни жиддийлиги, вазминлиги ва талабчанлиги учун жуда 
яхши курамиз. У ҳамма вақт шунчаки мулойимгина, сипогина талаб қилади, 
аммо унинг талаби шу қадар таъсирчанки, унга қўлок солмаслик мумкин эмас»; 
«Бизнинг математика ўқитувчимиз ҳамма вақт ювош, осойишта, ўзини тутган 
ва шу билан бир қаторда бутун синфга ажойиб таъсир эта олади»; «Кимё 
ўқитувчимизнинг обрўсига эътибор этмай кўрингчи, у ҳар қандай шароитда ҳам 


106 
ўз айтганига эришади»; «Ниғмат ака бизга устунлик билан таъсир этади. У 
хадеб талаб килавермайди, агар талаб қиладиган бўлсалар унда бўйин товлаб 
бўлмайди», ёки ўқувчиларнинг ўз ўқитувчилари ҳақидаги мана бундай 
фикрлари: «Полвон ака ўқув масканиимиздан кетганига биз хурсанд бўлдик. У 
бизни дўқ-пўписа, бақириқ-қичқириқ, буйруқбозлик билан қўлга оламан деб 
ўйларди-ю, аммо бизни бардош беришгагина мажбур этарди, холос». 
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ўқув 
маскани таълими жараёнида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида 
жуда ачиниб айтган фикрларини келтириш ўринли бўлур эди: «Мабодо бирор 
ўқувчи ўқитувчига эътироз билдирса, эртага у ҳеч ким ҳавас қилмайдиган 
аҳволга тушиб қолади. Ўқув масканилардаги жараёнда ўқитувчи ҳукмрон. У 
боладан фақат ўзи тушунтираётган нарсани тушуниб олишни талаб қилади, 
принцип ҳам тайёр: «менинг айтганим – айтган, деганим – деган». 
Шу билан бир қаторда ўқувчилар ўқитувчининг бўшлиги, ландавурлиги, 
лақмалиги, соддаларча ишонувчанлиги, сусткашлиги, ортиқча риёгарчилиги, 
иродасизлиги каби ҳислатларни баралла қоралайдилар: «яхши одаму, лекин ўта 
бўш: уни алдаб кетиш ҳеч гап эмас»; «Тушуниб бўлмайди: бирда жуда 
қаттиққўл, талабчан, баъзан ҳеч қандай талаб деган нарса йўқ»; «Жуда бўшанг, 
ланж: уни кўришинг билан уйқинг келади»... 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish