Кичик бизнесни давлат томонидан қЎллаб-қувватлаш йўналишлари


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ



Download 2,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana21.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#831742
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
kichik-biznesni-davlat-tomonidan-llab-uvvatlash-y-nalishlari

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2017, 10
йўли билан ман қилинмаган... иқтисодий 
унумли фаолият тури»
1
, деб таърифлайди.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожланти-
ришнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари 
моҳиятини очишда Қ.Муфтайдинов «Тадбир-
корлик иқтисодий фаолиятни ҳаракатланти-
рувчи куч сифатида иқтисодий маховик 
бў либ, бозор иқтисодиёти шароитида тад-
биркорлик фаолиятини ва истеъмол талабла-
рини эътиборга олган ҳолда кенгайтирилган 
такрор ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини 
таъминлайди»
2
, деб таъриф берган.
Иқтисодчи У.В.Гафуров «Кичик бизнес 
субъектлари фаолиятини давлат томонидан 
тартибга солиш шакл ва воситалари кичик 
бизнес соҳасининг ривожланганлик даража-
сига кўра ўзгариб, унга мос тушувчи восита-
лар қўлланиб бориши лозим»
3
, деган фикрни 
илгари сурган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2011 йил 24 августдаги «Кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни янада ривожланти-
риш учун қулай ишбилармонлик муҳитини 
шакллантиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4354-сонли, 2015 
йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес 
ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя 
қилишни таъминлаш, уларни жадал ривож-
лантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф 
этиш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги 
ПФ-4725-сонли, 2016 йил 5 октябрдаги «Тад-
биркорлик фаолиятининг жадал ривожлани-
шини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар 
томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармон-
лик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга 
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 
ПФ-4848-сонли ҳамда 2017 йил 19 июндаги 
«Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат 
1
Абулқосимов П., Қулматов А. Тадбиркорлик 
сермашаққат фаолият. // «Иқтисод ва ҳисобот», 
1997, 9-сон. –9-б.
2
Муфтайдинов Қ. Иқтисодиётни эркинлаштириш 
шароитида тадбиркорликни ривожлантириш муам-
молари. / Дис. ... иқт. фан. д-ри. - Т/, 2004. -18-б.
3
Гафуров У.В. Кичик бизнесни давлат томонидан 
тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини 
такомиллаштириш. / Дис. авт. реф... иқт. фан. д-ри. 
- Т., 2017. -30-б.
томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбир-
корлик фаолиятини янада ривожлантириш 
тизимини тубдан такомиллаштиришга доир 
чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5087-сонли 
фармонлари кичик бизнес ва хусусий тад-
биркорлик фаолияти ривожланиши ва биз-
неснинг қонуний манфаатлари муҳофазасини 
таъминлашга хизмат қилади.
«Янги бизнесни қўллаб-қувватлаш» деб 
аталадиган мезон бўйича Ўзбекистон айни 
пайтда жаҳонда 42-ўринни, тузилган шартно-
малар ижросини таъминлаш бўйича 32-ўрин ни, 
иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан қўлл-
анадиган банкротлик тизимининг самарадор-
лиги бўйича 75-ўринни эгаллаб турибди. 
«Кичик бизнес субъектларига кредит бериш» 
деб номланадиган кўрсаткич бўйича 
Ўзбекистон сўнгги уч йилда 154-ўриндан 
42-ўринга кўтарилди ва ўтган йилнинг ўзида 
рейтингини 63 позицияга яхшилади
4
.
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъект-
ларининг жавобгарлигини янада либерал-
лаштириш ҳамда тадбиркорлар билан муло-
қот қилиш масалалари юзасидан бир қатор 
муаммолар мавжуд. Ўзбекистонда ишбилар-
монлик муҳитини янада яхшилаш бўйича 
амалга оширилаётган комплекс чора-тадбир-
лар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
жадал ривожлантириш ва барқарор иқти-
содий ўсиш суръатларини таъминлаш имко-
нини бермоқда.
Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес 
ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш 
натижасида, 2000-2016 йилларда кичик биз-
нес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги 
улуши 31,0 фоиздан 56,9 фоизга ўсиб, 25,9 
4
Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд 
қийин чиликларга қарамасдан, олиб бораётган 
ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзга-
ришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчи-
лик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг 
йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. / 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Кари-
мовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга 
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим 
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар 
Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. // http://uza.
uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-islom-
karimovning-mamlakat-16-01-2016
41
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish