Узоқ муддатли пуллар
– иқтисодиёт ва молия соҳасида узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ)
қарзлар (инвестициялар) ёки узоқ
муддатли кредитларни
тавсифлаш учун ишлатиладиган ибора.
Ўртача тортилган фоиз
ставкаси
– ўрнатилган кўрсаткичнинг умумий ҳажмдаги вазн оғирлиги ҳисобга
олинган ўртача фоиз ставкаси. Оғирлик вазни сифатида ҳар бир
фоиз ставкасининг умумий ҳажмдаги улуши олинади.
Фоиз коридори
– пул бозоридаги қисқа муддатли
фоиз ставкаларини Марказий
банкнинг асосий фоиз ставкасига (фоиз таргетига) яқинлаштириш
тизими; фоиз коридорининг юқори
чегараси Марказий банкнинг
тижорат банкларига қарз тақдим этиш ставкаси (одатда овернайт
ставкаси), қуйи чегараси эса
Марказий банкнинг тижорат
банкларидан депозитлар жалб қилиш ставкаси ҳисобланади.
Халқаро пул
ўтказмалари
– пул маблағларини мамлакатга ёки мамлакат ташқарисига халқаро
пул ўтказмалари тизимлари орқали ўтказиш.
Эмпирик таҳлил
– мавжуд маълумотларни таҳлил қилиш ва ўрганиш асосида талқин
қилиш усули. Эмпирик ёндашув
назариялар ва тушунчаларга
таянмасдан ҳақиқий маълумотларга, кўрсаткичларга ва натижаларга
асосланади.
Ялпи ички маҳсулот
дефлятори
– маълум бир давр мобайнида мамлакат ҳудудида
ишлаб
чиқарилган ва истеъмол қилинган
товар ва хизматлар нархлари
умумий даражасини ўзгариши.