Конструктив тадбирлар:
- йиғиш бирликларининг ва маҳсулотнинг йиғиш
схемасининг
соддалиги;
- маҳсулотнинг бир-бирига боғлиқ бўлмаган йиғиш, синовлардан
ўтказиш ва назорат қилиш имконини берувчи мустақил бирликларга
бўлиниши;
- деталларнинг энг содда
геометрик шаклларини танлаш;
- материалларни рационал тарзда танлаш;
-
базаларни, ўлчамларни қўйиш тизимларини, деталлар юзаларининг
ғадир-будурликларига нисбатан рухсат бериладиган йўл қўйилишларни
асосланган ҳолда танлаш;
- деталларни мослаштирмасдан йиғишни, зарур бўлган ҳолларда эса
уларнинг ўзаро алмашинувчанлигини таъминлаш;
- материаллар, йиғиш бирликлари ва
конструкция элементларини
бирхиллаштириш.
Технологик тадбирлар:
- ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва ўзлаштириш муддатларини қисқартириш;
- юқори унумдорликка эга бўлган замонавий жараёнлардан фойдаланиш;
- материаллар сарфини қисқартириш;
- назоратнинг рационал услубларини қўллаш;
-
йиғиш бирликлари ва маҳсулотни тайёрлаш аниқлигини, уларни йиғиш
ва тайёрлаш, синовлардан ўтказиш ва назорат қилишни рационал ташкил
қилишни таъминлаш;
- махсус жиҳозлар номенклатурасини қисқартириш.
Эксплуатацион тадбирлар:
- маҳсулотнинг ишончлилиги ва узоқ муддат ишлашини таъминлаш;
- хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг
соддалигини таъминлаш;
- эҳтиёт қисмлар сарфини қисқартириш;
Технологик назорат умумий кўринишда учта бўлимга бўлинади: шакл,
ўлчамлар ва йўл қўйилишлар бўйича ўтказилади. Табиийки, бўлимларнинг
ҳар бири бир қатор параметрлар билан боғланган бўлади. Масалан, детал
шакли, худди қоидада кўрсатилгандай, уни тайёрлашнинг афзал бўлган
технологиясини белгилайди. Бунда уни тайёрлаш усулидан қатъий
назар
детал шаклининг содда бўлишига интилиш лозим. Ўлчамларни қўйишда
барча ҳолларда шундай қоидага таяниш лозимки, унга кўра чизмалардаги
ўлчамлар
конструктор
ва
технологни
тўлиқ
қаноатлантирадиган
конструкторлик ва технологик базалардан қўйилади, детал, йиғиш бирлиги ва
маҳсулотни йиғишга ва уларнинг ишлашига нисбатан қўйиладиган талаблар
берилганда мумкин бўлган максимал йўл қўйилишлар кўрсатилади.
Аниқликнинг оширилиши янада аниқроқ
ишлайдиган асбоб-
ускуналарни, мураккаб, қимматбаҳо жиҳозларни ва юқори малакали
ходимларни талаб қилиниши сабабли ишлаб чиқариш
таннархини
қимматлаштиради. Бундан ташқари деталларнинг тайёрланиш аниқлигига
асосланмаган йўл қўйилишларнинг белгиланиши йиғиш пайтида
мослаштириш ишларини бажариш заруратини келтириб чиқаради, ваҳоланки,
мослаштириш ишлари минимумга келтирилиши,
катта серияли ва оммавий
ишлаб чиқариш жараёнларида эса бутунлай истисно қилиниши лозим.
Назорат саволлари:
1. Конструкторлик хужжатларини технологик назоратини таърифланг.
2. Махсулот конструкцияси технологиклигини қандай турлари бор?
3. Махсулот конструкцияси технологиклигига қандай талаблар қўйилади?
4. Технологик назоратнинг асосий формаларини ёритинг.
5. Қандай конструктив тадбирлар конструкция технологиклигини таъминлаш
самара дорлигини оширади?
6. Қандай технологик тадбирлар конструкция технологиклигини таъминлаш
самара дорлигини оширади?
7.Қандай
эксплуатацион
тадбирлар конструкция технологиклигини
таъминлаш самарадорлигини оширади?