Моделли – ўрганилаётган объектнинг модели орқали у хақида
тасаввур ҳосил қилиш:
Моделлар
Макетлар
Реал – ўрганилаётган объектлар хақида тасаввурни вужудга келтириш:
Асбоб ускуналар
62
Станоклар
Ярим тайёр махсулотлар
Таълим методлари ҳам ўқув материали мазмунига, бинобарин,
ўқувчиларнинг маълумоти, тараққиёти, тарбиясига, шунингдек, ўқитиш,
ўқиш фаолиятларининг бир-бирига киришуви ва шу асосда ўзаро
таъсирнинг юзага чиқишига йўналган. Таълим методи воситасида
ўқитувчи ва ўқувчининг фаолияти ўзаро мувофиқлашади. Таълим методи-
ўқитувчи ва ўқувчиларнинг маълумот мазмунига йўналган фаолиятини
тартибга солиш йўлидир. Таълим методлари таркибан ўқитиш методлари
ва ўқиш методларидан иборат.
1. Оғзаки баён методлари. Ҳикоя, суҳбат, маъруза таълимнинг
билимларни оғзаки баён қилиш методлари саналади. Бу методлар эвристик
суҳбатни ҳисобга олмаганда, асосан, ўқувчиларнинг хотирасига мўлжаллаб
ташкил этилади, тузилиш жиҳатидан уларнинг таркиби бир хил: ўқитувчи
тушунтиради, ўқувчилар тинглайди.
Ҳикоя. Ҳикоянинг бир неча хил тури мавжуд: кириш ҳикояси- ўқув
материалини ўрганишга болаларни тайёрлаш мақсадида ўтказилади.
Кириш ҳикояси бадиий асарлар билан таништириш, янги мавзуга оид
омилларни эслаш, уларни дастлабки таҳлил этиш билан даҳлдор методдир;
баён шаклидаги ҳикоя- янги ўқув материалини бевосита идрок этиш билан
алоқадор методи саналади. Баён шаклидаги ҳикояда ўқитувчи ўқув
материали мазмунини турлича айтади, унинг асосий ва иккинчи даражали
хусусиятларини изоҳлайди; якунловчи ҳикоя-ундан дарснинг охирида
ўрганилган мавзуга якун ясаш мақсадида фойдаланилади.
Маъруза. Маъруза- ўрта умумтаълим мактабларининг юқори
синфларида, коллежларда, олий ўқув юртларда фойдаланиладиган таълим
методи бўлиб, унда ўзаро таъсир ўқитувчининг баёни ва болаларнинг
тинглаши, айрим омиллар, асосий ғоя ва боғланишларни ёзиб олиш
шаклида амал қилади. Маъруза учун вақт ўқувчиларнинг тайёргарлик
даражаси, ўқув материали хажмига кўра белгиланади.
Маъруза жараёнида ўқувчиларнинг фаоллиги, ташаббускорлигини
ошириш мақсадида ўқитувчи ўз нутқини кўргазмали қурол, муаммо ва
топшириқлар билан уйғунлаштиради. Ўқув материалига оид ибораларга
изоҳ бериш, айрим ўринларда ўқувчиларнинг ўзларига хулоса чиқаришни
таклиф этиш Ўқувчиларнинг ўқув-билув фаолиятининг самарасини
оширади. Маърузада эшитилган мазмунни информатика фанларида амалий
машғулот ва лаборатория машғулотларида янада мазмунан тўлдирилади.
Бу эса Ўқувчиларни амалиётга тайёрлашда янада яхши самара беради.
63
Суҳбат. Суҳбат-ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро таъсири, диалог
шаклидаги таълим методидир. Унда мавзу мазмунига хос, атрофлича
ўйланган, бир-бирига боғлиқ саволларни қўйиш ва саволларга жавоб
излаш ҳамда жавоб қайтариш йўллари билан ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти
ўзаро мувофиқлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |