Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги


-БОБ. ФИЗИКА ТАЪЛИМИ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ



Download 497,43 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/26
Sana22.02.2022
Hajmi497,43 Kb.
#82708
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
loyiha

 
3-БОБ. ФИЗИКА ТАЪЛИМИ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ 
МАҚСАДИ ВА РИВОЖЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ 
1. Қуйидагилар таълим тизимининг стратегик мақсадлари ҳисобланади: 
Узлуксиз таълим тизимида иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши, 
илғор 
халқаро 
тажриба 
ва 
жамиятнинг 
замонавий 
талабларига 
мувофиқ сифатли таълим олиш имкониятларини яратиш; 
2. Узоқ истиқболдаги мақсадли вазифалардан келиб чиқиб, узлуксиз 
таълим тизимини ривожлантириш қуйидаги устувор йўналишларга асосан 
амалга оширилади: 
а) таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек 
малакали профессионал педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш: 
педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларини таълимнинг 
кредит тизимига босқичма-босқич ўтказиш, физика ва астрономия фанларини 
алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ўқув материалларини ва педагогик 
баҳолашни ишлаб чиқиш орқали педагог кадрлар тайёрлаш тизимини 
такомиллаштириш; 
таълим беришнинг замонавий назарияларини ўзлаштиришни, педагогик 
психологияни тушуниш, таълим беришга компетентлик ҳамда шахсга 
йўналтирилган ёндашувлар асосларини эгаллашни кўзда тутган ҳолда 
педагогларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш марказлари фаолиятини қайта 
кўриб чиқиш; 
бўлажак педагоглар учун педагогик фаолиятга мойиллик ва 
ижодкорлик қобилиятларини аниқлаш ва баҳолаш имкониятини берувчи 
методларни ишлаб чиқиш; 
умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларнинг сифат таркибини, хусусан 
магистрлик даражасига эга бўлган педагоглар сонини босқичма-босқич 
ошириш; 
халқ таълими тизими учун бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта 
тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини, шу жумладан таълим соҳасига ёш 
кадрлар кириб келишини рағбатлантиришни қўллаб-қувватлаш; 
узлуксиз таълим сифатини мустақил баҳолаш тизимини шакллантиришга 
кўмаклашиш ва қўшимча педагогик таълим хизматлари бозорида рақобатни 
ривожлантириш; 
Лойиҳа


13 
халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро 
тадқиқотларни ташкил этиш мақсадида ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва 
табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолашга 
йўналтирилган PISA (The Programme for International Student Assessment) 
умумтаълим мактабларида таълим сифатини баҳолашнинг миллий тизимини 
яратиш; 
педагог ходимларнинг малака талабларини, шунингдек янгиланган 
таълим стандартларини жорий этиш учун эгалланадиган кўникмаларни 
аниқлашнинг янги усулларини жорий этиш; 
ёш ўқитувчиларни, уларнинг хизмат мавқеи ўсишини ҳисобга 
олган ҳолда, касбий қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликда ишлаш механизмини 
такомиллаштириш; 
б) иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшлар билан аниқ мақсадга 
йўналтирилган ишларни амалга ошириш тизимини яратиш: 
фан олимпиадаларини ўтказиш механизмларини қайта кўриб чиқиш ва 
энг қобилиятли, билимли ўқувчиларни аниқлашда шаффофликни таъминлаш, 
баҳолаш мезонларини мос равишда тегишли халқаро олимпиада ва танловлар 
мезонларига мослаштириш; 
олий таълим муассасаларининг тадқиқот ва инновацион фаолияти 
кўламини кенгайтириш, улар негизида бизнес-инкубатор ва технопаркларни 
ташкил этганҳолда инновацион инфратузилмани ривожлантириш ҳамда 
уларнинг таълим фаолиятини касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим 
мактабларида ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига 
татбиқ этиш; 
тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда маҳаллийлаштириш ва 
импорт ўрнини босиш дастурига алоҳида эътибор қаратган ҳолда умумтаълим 
муассасалари негизида касбий малака ўқув марказлари (ресурс марказлари) ни 
ташкил қилиш; 
олий таълим муассасалари ва улар қошидаги академик лицейлар 
билан ҳамкорликда физика ва астрономия каби муҳим ва талаб юқори бўлган 
фанлар 
чуқурлаштириб 
ўқитиладиган 
ихтисослашган 
умумтаълим 
муассасалари тармоғини кенгайтириш; 
олий таълим муассасасининг илмий салоҳиятга эга педагогик жамоасини 
умумтаълим мактабларида иқтидорли болалар билан ишлашга ва таълим 
сифатини баҳолашга жалб қилиш; 

Download 497,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish