Д.Қ.Хакимов (ТДТрУ МТЛА-1 гуруҳи магистранти),
Т.У.Қодиров (ТДТрУ доценти)
ШАҲАР ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА РАҚАМЛИ
ТЕХНОЛОГИЯДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АОСИЙ
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳозирги пайтда турли фаолият соҳаларида, шу жумладан
транспортда ҳам, жадал рақамлаштириш жараёни амалга оширил-
моқда. Бу, ўз навбатида, рақамлаштириш лойиҳаларига инвестиция-
ларни самарали йўналтириш учун шаҳар жамоат транспорти
(ШЖТ) тизимларида янги рақамли технологияларни қўллаш
имкониятлари ва соҳалари тўғрисида маълумотларни тизимлаш-
тиришни талаб этади. Олинган натижалардан шаҳарлар ва уларнинг
агломерацияси транспорт тизимини ривожлантириш бўйича чора-
тадбирларни режалаштириш, рақамли технологиялар асосида
аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш сифатини оширишга қаратил-
ган лойиҳаларни иқтисодий асослашда фойдаланиш мумкин.
Мутахассислар томонидан рақамли технологияларни шаҳар-
ларда йўловчилар ташишни режалаштириш ва ташкил қилишда
қўллашнинг ижтимоий ва иқтисодиё аҳамияти етарлича ёритиб
берилган [2,3].
Маълумки, урбанизация жараёнининг жадаллашуви шаҳар
аҳоли пунктлари сонининг кўпайишига, агломерацияларнинг
шаклланишига ва ўсишига олиб келади, бу аҳоли сони ва турар-
жойлари зичлиги, саноат, савдо, маъмурий, маданий ва бошқа
объектлари жойлашуви зичлигининг ошиши билан тавсифланади.
Агломерациялар пайдо бўлиши табиий жараён бўлишига
қарамай, маълум бир босқичдан бошлаб, уларнинг прогрессив
ривожланиш даражасига мувофиқ бошқаришни назарда тутиб,
унинг мақсади мавжуд чекланган ресурслардан фойдаланишнинг
максимал самарадорлигини таъминлашдир. Шаҳар транспорти
794
тизимини бошқариш шароитида ушбу мақсадга эришиш
йўловчилар ташиш ҳажмини транспорт турлари бўйича оқилона
тақсимлашни
ва
транспорт
инфратузилмаси
юкини
оптималлаштиришни талаб қилади[1].
Бозор муносабатлари шароитида шаҳар аҳолисига транспорт
хизматлари кўрсатувчи операторлар ўртасидаги ўзаро рақобат
кескин кўриниш олади. ШЖТ хизмат кўрсатувчи мунтазам
йўналишларда алоҳида транспорт тури ва турлараро рақобат
жараёни кузатилади. Шунингдек, кўпгина операторлар имтиёзли
тоифадаги йўловчиларга хизмат кўрсатишдан кўра тижорат
йўналишларида фаолият кўрсатишдан манфаатдор бўладилар.
Рақамли технологияларга асосланган ШЖТ бошқарув
тизимининг афзаллиги сифатида транспорт операторлари ўртасида
нарх ва сифат бўйича рақобат устунликларини шакллантиришни
кўрсатиб ўтиш мумкин. Шу билан бирга, ушбу бошқарув тизимини
қўллаш зарурияти транспорт ташкилотлари ишларининг етарли
даражада мувофиқлаштирилмаганлиги сабабли юзага келадиган
бир қатор муаммолар билан тавсифланади. Бу, авваламбор, йўллар
тармоғидаги тирбандлик, йўловчилар ташиш ҳажмини транспорт
турлари бўйича номутаносиб тақсимланиши транспорт восита-
ларининг умумий ҳажмида шахсий транспорт воситаларининг катта
улуши, транспортнинг ҳар хил турлари жадвалининг етарли
даражада
мувофиқлаштирилмаганлиги
билан
ва
тўхташ
жойларининг етишмаслиги боғлиқ муаммолар.
Шуни таъкидлаш зарурки, ШЖТ тизимида хизмат кўрсатувчи
транспорт операторлари ўртасидаги ҳамкорликнинг афзаллигини
ресурслардан (ҳаракат таркиби, техник хизмат кўрсатиш ва таъ-
мирлаш базасини) оқилона фойдаланиш натижасида эксплуатация
харажатларини камайтиришга эришиш билан ифодалаш мумкин.
Йўловчи транспорти турлари фаолиятини мувофиқлаштириш ШЖТ
тизимининг сифат кўрсаткичларини ўзгартирадиган рақамли
технологияларни самарали жорий этиш учун маълум шарт-шароит
яратишни талаб этади.
Замонавий рақамли технологияларнинг тавсифи оид тадқи-
қотлар асосида ШЖТ фаолиятида қўлланилиши мумкин бўлган
рақамли технологияларни тақдим этиш мумкин (1-жадвал).
795
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |