264
,
05027 (2021).
CONMECHYDRO – 2021.
https://doi.org/10.1051
/e3sconf/ 202126405027
А.Ш.Ғиясидинов-Андижон машинасозлик институти,
стажёр-тадқиқотчи
ЮКЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШДА ИННОВАЦИОН
РАҚАМЛАШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА
ДАСТУРЛАРИНИНГ ТАШИШ ЖАРАЁНЛАРИ
САМАРАДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ
Автомобиль
транспорти мажмуаси ривожланишининг ҳозирги
замонавий босқичининг асосий ўзига хос хусусияти истиқболли
инновацион ишланмаларни амалга ошириш бўйича инвестицион
лойиҳаларни тадбиқ этиш зарурлиги бўлиб ҳисобланади. Бу шу
билан изоҳланадики, ҳамма инвестициялар ҳам, айниқса транспорт
мажмуасининг фаолиятида, инновацион тавсифга эга бўлавер-
майди. Биринчи ўринга кўпинча техник кўрикдан ўтказиш ва
таъмирлаш технологик жараёнларини такомиллаштиришга, юклар-
ни ташишни ташкил қилиш ва бошқаришни такомиллаштиришга
эмас, балки моддий-техник базани мустаҳкамлашга йўналтирилган
инвестицион жараён қўйилади.
Ҳозирги замон шароитларида ташиш жараёнини ташкил
қилишни такомиллаштиришда математик услублар ва компьютерли
моделлаштириш услубларини қўллаш, ИТТ (интеллектуал
транспорт тизими(ITS)) каби юқори технологияли интеллектуал
тизимларни жорий қилиш катта аҳамият касб этади.
ИТТ турли моделлар, технологиялар ва тизимларни ўз ичига
олиши мумкин. Улкан таърифлар шунинг оқибати бўлиб
ҳисобланадики, ИТТ – бу автотранспорт индустрияси ва ахборот
технологиялари
индустриясининг
туташув
жойи
бўлиб
368
ҳисобланади ва транспорт тизимларини моделлаштириш ва
транспорт оқимларини бошқаришга асосланади.
Интеллектуал транспорт тизими (ITS) илғор илова бўлиб,
интеллектуал ахборотни ўзида мужассамлаш билан ҳар хил
транспорт турлари ва трафикни бошқариш билан боғланадиган
инновацион хизматларни тақдим қилиш учун мўлжалланган, ва
фойдаланувчиларга
кўпроқ
ахборот
олиш
ва
транспорт
тармоқларидан
фойдаланишни
кўпроқ
хавфсиз,
кўпроқ
мувофиқлашган ва кўпроқ “ақлли” қилиш имконини беради.
Европа Иттифоқи ва ЕRTICO билан ҳамкорликда махсус
дастур ишлаб чиқилган бўлиб, у ИТТ ларни ривожлантиришнинг
қуйидаги йўналишларини ўз ичига олади:
Юкларни экспресс ташиш тизими, у автоматлаштирилган
марказий бошқарув, ЕDI электрон ҳужжат айланмаси тизими, GPS
базасидаги навигацион тизим, ташишларни бошқариш тизимини ўз
ичига олади;
Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойларни аниқлаш
учун интеллектуал транспорт тизимлари ва юриш учун электрон
ҳақ тўлаш тизимини қўллаш билан тезкор магистралларда
ҳаракатни бошқариш тизими;
Шаҳар йўл ҳаракатини бошқариш тизимлари;
Автобуснинг жойлашган жойини аниқлаш, диспетчерлик
функцияларини компьютерлаштириш ва ташишларга талабни
мониторинглаш билан жамоат транспортини бошқариш тизими.
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида ИТТ лар соҳасида
амалга ошириладиган барча лойиҳалар барча транспорт восита-
лари,
светофорлар,
йўл
ҳаракатининг
қатнашчилари
ва
фойдаланиладиган ускуналарни маълумотлар билан алмашиниш
учун бир-бири билан бирлаштиришга йўналтирилган. Бу келгусида
йўлларда самарадорлик ва хавфсизликни анчагина ошириш ва бир
пайтнинг ўзида автомобиль транспортининг атроф-муҳитга зарарли
таъсирини камайтириш имконини беради. Бу мақсадлар устида
ишлаш учун CO-GISTICS лойиҳалари доирасида ишлар олиб
борилган (1-расм). Лойиҳа 3 йилга мўлжалланган ва 2017 йилнинг
июнида тугалланган, бироқ транспорт компаниялари учун
консалтинг хизматлари кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатишда
давом этмоқда. Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади логистика
сферасида “ақлли” транспорт тизимлари ўртасида ҳамкорлик
369
функцияларини ишга тушириш бўлган. Жамоавий интеллектуал
транспорт
тизимлари,
ИТТ
лар
ёқилғи
сарфини,
CО
2
ажратмаларини камайтириш ва логистика марказлари бўлиб
ҳисобланадиган еттита шаҳар - Арад (Румыния), Бильбао
(Испания), Бордо (Франция), Франкфурт (Германия), Салоники
(Греция), Триест (Италия), Вигода (Испания) транспорт воситалари
ва юкларнинг хавфсизлигини ошириш мақсадида қўлланилган.
Бу шаҳарларда 5 та хизмат тури синовдан ўтказилган:
Юк автотранспорти тураргоҳлари ва юкларни етказиб бериш
зоналарини интеллектуал бошқариш: бутун маршрут бўйлаб
тураргоҳлар, шаҳар ҳудудида тушириш ва бошқа транспорт
турлари билан ўзаро ҳаракатларни оптималлаштириш
Юк транспортининг ишини оптималлаштириш: ҳар хил
транспорт турларини жалб қилиш билан логистик операцияларни
режалаштириш ва мувофиқлаштиришга ёрдам бериш
Углеродли газ миқдорини мониторинглаш ва баҳолаш:
автотранспортдан ажралиб чиқадиган CО
2
ҳажмини ўлчаш ва ҳар
бир конкрет ташиш учун CО
2
ажралишини ҳисоблаш.
Ҳаракатланиш устунлиги ва тезлик режимига риоя қилиш
бўйича тавсиялар: Ёқилғини тежаш, ажратмаларни камайтириш,
шаҳар худудида катта юк машиналарининг ҳаракатини чеклаш
Ҳайдаш эко-стилини илгари суриш: юк машиналарининг
ҳайдовчиларини ёқилғи сарфи CО
2
ажралиши камаядиган самарали
ҳайдаш стилига ўқитиш.
Лойиҳа пайтида транспорт воситаларининг бортига ва йўл
чеккаларига
ўрнатилган
қурилмалар
катта
ҳажмлардаги
маълумотлар билан алмашинишни таъминлаган, шу тариқа барча
манфаатдор томонлар бутун юкни ташиш жараёнига ҳамроҳлик
қиладиган маълумотлардан фойдаланиши мумкин бўлган.
Шундай қилиб, амалдаги тизимларга янги вазифаларнинг
жорий қилиниши (ҳамкорлик хизматлари, юкларни “ақлли”
ташишлар) лойиҳада қатнашган мамлакатларда энергия сарфи
самарадорлигининг анчагина ортишига ва товарларни ташишнинг
тежамкорлигининг ортишига олиб келган.
Шунинг учун мамлакатимизда ушбу инновацион рақамлаш-
тириш технологиялари ва дастурларини кенг қўлланилиши
юкларни
юкларни етказиб
беришда
ташиш
жараёнлари
самарадорлигини ошишига олиб келади.
370
Do'stlaringiz bilan baham: |