312
Список литературы
1. Александер Сладковский. Интеллектуальные транспортные
системы-проблемы и перспективы. Спрингер.-2016. – 307 С.
2. Barbara Flugge. Smart mobility – connecting everyone. 2017.
3. Косимов, С. Х., & Нишонов, А. О. У. (2021). Пути развитие
логистической системы при организации перевозки грузов на
международных маршрутах. Academic research in educational
sciences, 2(3).
4. Axmedov Z.S. Ўзбекистонда автотранспорт хизматларининг
ривожланиш енденциялари, 3[66]-SON,2020
5. Qarshiboev, S., & Berdiyorov, T. (2020). Shifting to a European
Credit module system in Uzbekistan, impact and perspectives to
vocational education. Journal of Critical reviews, 7(12), 553-559.
6.Уваров А. Логистика. – СПб.: Пенза, 2010. -55-56 с..
7.Саматов Р.Г. Логистик тамойиллар асосида автомобиль
транспорти хизматлари сифатини баҳолаш услуби.Т.ф.н.илмий
даражасини олиш учун дисертация автореферати. Т.-2019 й., - 12 б.
Ахмедов З.С. Жиззах политехника институти (ассестенти)
ҲУДУДИЙ ТРАНСПОРТ ЛОГИСТИКАСИ
РИВОЖЛАНИШИНИНГ ХАЛҚАРО ЙЎНАЛИШЛАРДА
ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ ОШИРИШДАГИ ЎРНИ
Марказий Осиё дунёдаги транспорт ва логистика тизими
жадал ривожланаётган минтақа ҳисобланиб, сўнгги йилларда бу
ҳудудда, жумладан Ўзбекистонда транспорт инфратузилмасини
ривожлантириш ва янги халқаро йўналишларга асос солиш
бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, автотранспорт
саноатини тараққий эттириш, транзит салоҳиятини ошириш,
экспорт-импорт имкониятларини кенгайтиришга қаратилган кўплаб
лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар транспорт
оқимлари орқали юқори даромадни таъминлайди. Натижада,
мамлакатнинг транзит салоҳияти валюта тушумларининг асосий
манбаларидан бирига айланади, ҳамда Ўзбекистонни транспорт
инфратузилмасини ривожлантириши мумкин. Бу нафақат
313
иқтисодий ўсишни тезлаштиради, балки Ўзбекистоннинг жаҳон
саҳнасидаги геосиёсий мавқеини мустаҳкамлашга кўмак беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга
Мурожаатномасида “Ҳолбуки, бирорта ҳудудни ҳам, тармоқни ҳам
замонавий илм ва билимларсиз ривожлантириб бўлмайди. Тараққий
этган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг 50 фоизидан ортиғи
“билимлар иқтисодиёти” ҳисобидан, яъни, инновациялар ва юқори
малакали
кадрлар
томонидан
яратилаётгани
буни
яққол
исботламоқда.
Шунингдек, 84 та туман ва шаҳарда саноат салоҳиятини янада
ошириш учун 100 та технопарк, кичик саноат зоналари, ҳудудий
кластер ва логистика марказлари ташкил этилади” – деб алоҳида
таъкидлаб ўтдилар.
Республикамиз ҳудудидан 42530 км автойўл, 4500 км темир
йўли (ҳар 10000 км га 150 км) ўтади ва мамлакатимизни минтақа-
нинг муҳим транспорт коридорларига улайди. Ўзбекистоннинг
транзит
давлати
сифатида
айниқса
Афғонистон
Ислом
Республикасига (Транс-Афғон халқаро транспорт каридори) кириш
ва Афғонистон орқали Бандар Аббос ва Чобаҳор портларига чиқиш
имконияти
Тожикистон
Республикасига
кириши
муҳим
ҳисобланади. Моҳияти йилдан йилга ортиб бораётган Андижон-
Ўш — Саритош — Иркештом — Қашқар коридори дунё тари-
хидаги энг буюк лойиҳалардан бўлган ва Хитой Халқ Республикаси
томонидан таклиф қилинган «Бир макон — бир йўл» (Belt and Road
Initiative —
BRI) да муносиб қатнашиш учун ва Хитойни
мамлакатимиз ҳудудидан ўтувчи йўллар орқали бошқа минтақалар
билан боғлаш хизмат қилади.
Ҳукумат томонидан қўшни Афғонистон Ислом Республикаси
билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлида муҳим келишувлар
амалга оширилди, янги иқтисодий лойиҳалар бўйича амалий
ишлар бошланди. Шунингдек, Россия, Хитой, Жанубий Корея,
Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари, мусулмон мам-
лакатлари билан ҳам самарали битим ва келишувларга эришилди.
Ўзбекистоннинг транспорт тармоқлари ва коммуникация-
ларини ривожлантириш борасидаги халқаро ҳамкорлиги тобора
ривожланиб бормоқда. Бундай ўзаро манфаатли ҳамжиҳатлик
тараққиётига хизмат қиладиган ҳуқуқий асослар яратилмоқда.
Хусусан, мамлакатимиз томонидан транспорт ва транзит
314
масалаларига доир 100 дан ортиқ халқаро келишувлар ва баёнлар,
шу жумладан, 30 га яқин конвенциялар имзоланди. Бундан
ташқари, Ўзбекистон Халқаро темир йўллари иттифоқи, Темир
йўллари ҳамкорлик ташкилоти, Халқаро экспедиторлар уюшмаси
федерацияси, ЭСКАТО, ТРАСЕКА ва бошқа бир қанча халқаро
ташкилотлар аъзоси ҳисобланади. Ҳозирги пайтда мамлакат
худудидан автомобиль транспорти орқали юкларни олиб ўтувчи
хорижий автоташувчилар учун республика томонидан умумий
узунлиги 37 минг километрга тенг бўлган 44 та йўналиш
белгиланган.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |