19-мавзу. Очиқ иқтисодиётда макроиқтисодий сиёсат. Манделл-Флеминг модели



Download 286,21 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana20.07.2022
Hajmi286,21 Kb.
#828299
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
19 Мавзу Очик иктисодиёт Флеминг модели Материал

 
 
19.4.Эркин сузиб юрувчи валюта курси шароитида макроиқтисодий сиёсат 
Сузиб юрувчи валюта курси шароитидаги бюджет-солиқ сиёсати савдо, демак, тўлов 
баланси учун пул-кредит сиёсатига нисбатан катта аҳамият касб этади. Айнан бюджет-
солиқ сиёсатидан ташқи балансга эриш учун фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Ички балансни таъминлашда эса пул-кредит сиёсатидан фойдаланиш биринчи 
планга чиқади. 
Пул таклифини кенгайтириш фоиз ставкаларини пасайтиради ва харажатларнинг 
ошишига олиб келади. Маълумки харажатларнинг ортиши импортнинг ўсишини 
рағбатлантиради ва савдо балансини ёмонлаштиради. Тўлов балансининг тақчиллиги 
юзага келишига фоиз ставкасининг пасайиши сабабли капиталнинг мамлакатдан чиқиб 
кетиши ҳам таъсир кўрсатади. Лекин эгилувчан валюта курси шароитида тақчиллик 
сақланиб қолмайди. Импортнинг ўсиши ва капиталнинг оқиб кетиши хорижий валютага 
талаб ошишига олиб келади ва миллий валюта қадрсизланади. Бу қадрсизланиш мамлакат 
экспортчиларининг рақобатбардошлигини кучайтиради. Оқибатда савдо баланси 
яхшиланади. Экспортнинг ортиши мамлакатимиз маҳсулотига бўлган талабнинг ўсишини 


англатади ва пул массасининг дастлабки ўсиши натижасида юзага келган иқтисодий 
юксалишни янада кучайтиради. 
Демак, пул-кредит сиёсати ички даромадларга бевосита (пул таклифининг ўсиши 
орқали) ва билвосита (алмашинув курсининг пасайиши ҳамда экспортнинг ўсиши 
орқали) таъсир кўрсатади. 
Сузиб юрувчи валюта курси шароитида давлат харажатларининг ортиши ички ва 
ташқи мувозанатга икки йўналишда: даромад орқали ва фоиз ставкаси орқали таъсир 
кўрсатади. Даромадларнинг ортиши( мултипликатор самараси орқали) импортни 
кўпайтиради, савдо балансини ёмонлаштиради ва миллий валютанинг курсини 
пасайтиради. Давлат харажатларининг ортиши, шунингдек, ҳукумат олаётган қарзларини 
кўпайтираётганлигини англатади, бу эса фоиз ставкаларининг ортишига олиб келади. 
Юқорироқ фоиз ставкалари эса хориждан капитал оқиб келишини рағбатлантиради. Бу 
эса миллий валюта курсини оширади ва капитал ҳаракати счётини яхшилайди. Якуний 
натижа эса капиталнинг мобиллиги даражасига боғлиқ бўлади. 
Капиталнинг паст мобилиги шароитида бюджет экспанцияси даромад орқали кўпроқ 
таъсир кўрсатади. Капиталнинг унча кўп бўлмаган миқдорда оқиб келиши савдо 
балансининг тақчиллигини қоплай олмайди ва оқибатда валюта курси пасаяди. 
Шундай қилиб, пул сиёсатининг ички даромадга аниқ ижобий таъсиридан фарқли 
равишда бюджет-солиқ сиёсати капиталнинг паст мобиллиги шароитидагина самарали 
бўлади.
Хулоса ясаб, пул ва бюджет –солиқ сиёсатининг, ташқи балансни сақлаб турган 
ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир кўрсатиши нуқтаи назаридан, нисбий 
самарадорлигини баҳолашимиз мумкин. 
Маълумки, қайд қилинган валюта курси шароитида ички монетар сиёсат амалда 
“фалажланган” бўлади ва фақат бюджет-солиқ сиёсатигина самара беради. Ва бу самара 
капиталнинг мобиллиги ортиши билан кўпайиб боради. 
Сузиб юрувчи валюта курси шароитида ички ишлаб чиқариш ҳажмига, шубҳасиз, 
капиталнинг мобиллиги қандай бўлишидан қатъий назар пул-кредит сиёсати ижобий 
таъсир кўрсатади.

Download 286,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish