кўпгина қияликларга эга бўлган тогли йўлларда
- динамик ва тормозланиш
хусусиятлари
танловнинг
муҳим
мезонларидир.
Ҳозирги
замонвийлаштирилган автомобил йўлларида автотранспорт воситаларининг
умумий массаси ва битта ўқга тишадиган юклама сунъий иншоотларнинг юк
кўтариш қобилияти шароити ва йўл қопламасини мустаҳкамлиги бўйича
чекланади, ҳаракатланувчи таркибнинг габарит ўлчами бўйича ҳам чекловлар
бўлиши мумкин
5.
Турли мезонлар бўйича бажарилиши мумкин бўлган дастлабки тўртта
босқичда олинган намуналар бўйича техник-иқтисодий баҳоланади. Масалан,
оммавий юкларни ташишда, унумдорлик ва таннарх мезонларига мувофиқ
транспорт воситаларининг универсал
моделини танлаш методи кенг
тарқалган
.
Ихтисослашган ҳаракатланувчи таркибдан фойдаланиб юкларни
ташишда улар ташишни таннархи мезонига асосланади [1, 18, 23, 32, 67].
Карерларда тоғ жинсларини ишлов беришда ўзиағдаргичлар автомобилларни
танлаб олишда қазиб олиш ва ташиш таннархи мезони қўлланилади [64].
Ихтисослашган ва универсал ҳаракатланувчи таркибни баҳолаш ва танлашда,
ташишни унумдорлиги ва таннархи мезонига
таяниб ташиш мувозанати
ҳолати аниқланади [86]
Транспорт-експедиторлик корхоналарида транспорт воситаларини
баҳолаш ва танлаш мезонларини белгиловчиси, транспорт жараёнини
таркибий
қисмларининг
баъзи
техник-эксплуатацион
параметрлари
ҳисобланади [4, 13, 22, 31, 46]. Ҳаракатланувчи таркиб учун қуйидаги
мезонлар таалуқлидир: техник ва эксплуатацион тезлиги; транспорт воситаси
кузовини ва ўзини габарит ўлчамлари; тўла массаси, ўқга юклама;
двигател
қуввати (куч қурилмалари); тиркамалар, ярим тиркамалар ва бошқаларнинг юк
кўтариш қобилияти ва габарит ўлчамлари.
Автотранспорт воситаларини баҳолаш ва танлашнинг
юқорида
келтирилган метод
ларининг ўхшашлиги, транспорт воситаларининг ўзига хос
техник-эксплуатацион хусусиятларига қараб, ҳаракатланувчи таркибни
ишлашининг алоҳида кўрсаткичлари бўйича баҳолашдан иборат.
Бундан
ташқари уларда ташишнинг сифат хусусиятлари ҳисобга олинмаган [1, 4, 9,
10, 18, 33, 99, 103]: етказиб беришнинг минимал муддати; ўз вақтида етказиб
беришнинг минимал хавфи (ташиш ишончлилиги); транспортнинг максимал
ташиш қобилияти (юкнинг керакли ҳажмини ташиш имконияти); ҳар қандай
ихтиёрий вақт моментида ташишга тайёрлик ва ҳар хил шароитларда
ташишни таъминлаш имконияти (транспорт
хизматларидан фойдаланиш,
уларнинг об-ҳаво, иқлим, вақтинча ва фазовий хусусиятлардан мустақиллиги);
ташиш пайтида юкларнинг минимал йўқотишлари (транспортировка қилиш ва
юклаш жараёнларида
юкларнинг
сақланиши,
уларни
йўқотишдан,
бузилишдан, шикастланиш ва ўғирлашдан ҳимоя қилиш)
.
Юкларни ташишда иштирок этаётган транспорт воситаларига [18] ушбу
талаблар умумлаштирилган мезон-транспорт жараёнининг самарадорлиги
коеффициенти билан баҳоланиши мумкин, бу транспорт корхоналари
мижозларининг юкларни ташишда талабларини қондириш билан боғлиқ
харажатларни умумий харажатларга нисбати:
10
9
8
7
6
5
4
3
2
1
3
)
(
)
(
Do'stlaringiz bilan baham: