Пахтачи туманининг тупроқ ва иқлим шароити
. Ҳудудининг
шимолий қисмидан (шарқдан ғарбга томон) Зарафшон дарѐси оқиб ўтади.
Унинг ўзани туман майдонидан анча паст бўлганлиги сабабли дарѐ сувидан
суғоришда кам фойдаланилади. Экинлар, асосан, Нарпай канали орқали
суғорилади.
Иқлими кескин континентал, ѐзда ҳарорат 42-45 даражага етади, июл
ойининг ўртача ҳарорати 28 даража. Йиллик ѐғин миқдори 230-250 миллиметр.
Ер юзида Тупроқ зоналари маълум табиий қонун асосида тарқалган. Ҳар бир
Тупроқ зонаси муайян бир географик зонада учрайди. Тупроқнинг бу хилда
жойлашганлигини дастлаб В. В. Докучаев ва Н. М. Симбирсев аниклаган.
Туман тупроғи асосан, бўз тупроқ бўлиб, айрим хўжаликлар ҳудудида шўрхок,
қумлоқ ѐки гилли бўз тупроқлар учрайди. Тажриба олиб борган ернинг
тупроғи Зарафшон дарѐсининг қуйи оқими, суғориладиган сур тусли ўтлоқи
тупроқлар турига киради (21).
МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР
Хлорофилл “а“ барча фотосинтетик организмлар учун умумий ягона
пигментдир. Чунки бу пигмент орқали ютилган ѐруғлик
энергияси тўғридан-тўғри фотосинтетик реакцияларда
ишлатилиши мумкин. Қолган барча пигментлартомонидан
Academic Research in Educational Sciences
Volume 3 | Issue 5 | 2022
ISSN: 2181-1385
Cite-Factor: 0,89 | SIS: 1,12
DOI: 10.24412/2181-1385-2022-5-372-381
SJIF: 5,7 | UIF: 6,1
376
May, 2022
https://t.me/ares_uz Multidisciplinary Scientific Journal
ютилган ѐруғлик энергияси ҳам хлорофилл “а“ га етказиб берилади ва у орқали
фотосинтезда ишлатилади. Хлорофилл “а“ қизил спектрдан 660 - 663 нм ва
кук спектрдан 428- 430 нм, хлорофилл “6“ эса қизил спектрдан 642 - 644 нм ва
кўк спектрдан 452-455 нм. га тенгбўлган нурларни ютади. Хлорофилл
молекулалари ѐруғлик спектрининг яшил ва инфрақизил нурларини умуман
ютмайди. Демак, хлорофилл ѐруғлик нурларининг ҳаммасини ютмай, танлаб
ютиш хусусиятига эгадир. Хлорофиллнинг бу хусусиятини унингспиртли ѐки
ацетонли эритмасидан ѐруғлик нурларини ўтказиб, спектроскопда кўриш усули
билан аниқлаш мумкин. Спектроскопда хлорофилл ютган спектр нурларининг
ўрни корамтир бўлиб кўринади, нурларни қайтаради. Акс этган ѐруғликда
хлорофилл қизил рангда кўринади. Унинг флуоресценция қобилияги
фотокимѐвий фаоллигидан далолат беради (15).
Ўсимликларнинг баргида хлорофилл махсус шароитлар мавжудлигида
ҳосил бўлади: ривожланган пластидалар стромаси, ѐруклик, магний, темир вa
бошқалар. Чунки пигментлар факат пластидаларнинг ламелла ва
граналаридагина вужудга келади. Магний тўғридан-тўғри хлорофилл
молекуласининг таркибига, темир эса хлорофиллнинг ҳосил бўлишида иштирок
этувчи ферментлар ( хлорофиллаза ва бошқалар) таркибига киради. Хлорофилл
фақат ѐругликда ўсган ўсимликларда ҳосил бўлади. Қоронғи жойда ўсган
ўсимликларда у ҳосил бўлмайди(15).
Фотосинтез ўсимлик организмидаги асосий жараѐнлардан бири бўлиб,
унинг динамик ҳолати ички ва ташқи омилларнинг узвий таъсири билан
белгиланади. Муҳит шароитларининг ҳар қандай ўзгариши авваломбор
фотосинтез жараѐнларининг жадаллиги ва йўналишига таъсир қилади. Бу эса
пировардида ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигининг
ўзгаришларига олиб келади. Ўсимликларнинг турли иқлим ва тупроқ
шароитларида ўсиши ва ҳосилдорлиги турли физиологик жараѐнларнинг,
айниқса фотосинтезнинг муҳит шароитларига мослашишига боғлиқ бўлади.
Фотосинтез жараѐнида пигментлар ѐруғликнинг акцепторлари ҳисобланиб,
уларнинг физик ва кимѐвий хоссалари фотосинтезнинг бирламчи
реакцияларини белгилайди, яъни яшил ўсимликлардаги фотосинтетик аппарат
фаолиятининг самарадорлиги хлоропластлар менбраналарида жойлашган
пигментларининг ҳолати ва миқдори билан белгиланади [9,14].
Физиологик кўрсатгичларидан ўсимлик баргларидаги
умумий хлорофилл [9,12], хлорофилл “a” [9,12], хлорофилл
“b” [9,12] пигментлари миқдорлари соя ўсимлигининг ўсиш
Do'stlaringiz bilan baham: |