ИЧИМЛИК СУВИНИ ЭПИДЕМИОЛОГИК ҲАВФСИЗЛИГИНИ
ЛАБОРАТОРИЯ ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИ
Шерқўзиева Г.Ф., Жумаева А.А., Урманова Л.Ж.
Тошкет тиббиёт академияси,
Бухоро тиббиёт институти
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолини сифатли ичимлик суви
билан таъминлашни яхшилаш борасида кенг қўламли ишлар амалга оширилди.
Республикамизда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини
ривожлантиришга оид муҳим устувор йўналишлар, дастур ва лойиҳаларнинг
изчил амалга оширилиши шаҳар ва туманларда, жумладан, қишлоқ жойларда
марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматларини
сезиларли равишда яхшилаш имконини берди. Фақат 2011-2016 йилларда
мамлакатимизда қарийб 13 минг километрдан иборат йирик сув қувурлари ва
тармоқлари, бино ва иншоотларда 1 минг 600 дан ортиқ сув чиқариш
III Международная научно-практическая конференция
391
III International Scientific and Practical Conference
қудуқлари, шунингдек, 1 минг 400 та сув минораси ва резервуари қурилди
ҳамда реконструкция қилинди.Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом
тараққиёт банки каби халқаро молия институтларининг грант ва кредитларини
жалб этиш ҳисобидан ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган
кўплаб аҳоли пунктлари талабга жавоб берадиган ичимлик суви таъминоти
билан қамраб олинди. Шу билан бирга, айрим аҳоли пунктларини, энг аввало,
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё,
Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги аҳоли масканларини сифатли ичимлик суви
билан таъминлашга оид қатор муаммолар ҳанузгача мавжуд. Юртимизда
оилалар ва маҳаллалар сони мунтазам кўпайиб, юзлаб янги турар жой
мавзелари, аҳоли пунктлари барпо этилаётгани ва шаҳарларнинг кенгайиб
бораётгани ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини тубдан яхшилаш
борасида амалий чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этмоқда. Бу чора-
тадбирлар энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялар
асосида сув чиқариш ва канализация-тозалаш иншоотлари, сув ўтказгичлар,
насос станциялари, тақсимлаш узеллари, водопровод ва канализация
тармоқларини модернизация қилишга қаратилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда ичимлик
суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда
модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарори ана шу муҳим вазифаларни
ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган ва у аҳолининг кенг қатламлари, айниқса,
қишлоқ аҳолиси учун янада қулай ва муносиб ижтимоий-маиший шароитлар
яратиш, 2017-2021 йилларда мамлакатимизда ичимлик суви таъминоти ва
канализация
хизматлари
кўрсатиш
самарадорлигини
ошириш,
истеъмолчиларнинг
барча
ҳудудларда
сифатли
ичимлик
сувидан
фойдаланишини таъминлашга қаратилган. Марказий Осиёда хавфсизлик ва
барқарорликни таьминлаш билан боғлиқ муаммолар тўғрисида cўз борганда
минтақанинг умумий сув захираларидан оқилона фойдаланиш масаласини
четлаб ўтиб бўлмайди. Орол денгизининг суви чорак аср мобайнида 15
мартадан зиёдга камайиб, сув сатхи 29 метрга пасайган, худудда 5.5 миллион
гектар тузли қум майдони ҳосил бўлган, оқибатда атроф-муҳит, одамлар ҳаёти
ва ҳайвонот оламига мислсиз зиён етмоқда. Аҳоли ўртасида турли юқумли ва
эндемик касалликларни олдини олиш ва экологик барқарорликни таъминлаш
мақсадида, ҳамда ахолини сифатли ва етарли миқдорда тоза ичимлик суви
билан таьминлаш соҳасида кучли қонунчилик яратилган. “Аҳолининг
санитария-эпидемиологик осайишталик” тўғрисидаги қонун, шу билан бир
қаторда “Сув ва сувдан фойдаланиш “тўғрисидаги Қонун, Дав СТ 950-2011
“Ичимлик суви”, ДавСТ 951-2011 “Марказлаштирилган хўжалик-ичимлик суви
билан таъминлаш маънбаларини танлаш”, СанҚ ва М “Ўзбекистон шароитида
аҳолининг марказлаштирилган хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш
тизимлари сув тайёрлаш жараёнида гигиеник талаблар”, СанҚ ва М
“Ўзбекистон шароитида сув тайёрлаш тизимида қўлланиладиган реагентларни
Do'stlaringiz bilan baham: |