III Международная научно-практическая конференция
318
III International Scientific and Practical Conference
ГИГИЕНА. МЕДИЦИНСКАЯ ЭКОЛОГИЯ
ФАРЗАНДНИ СОҒЛОМ ТАРБИЯСИДА ГИГИЕНИК ҚОИДАЛАРНИ
МУҲИМ АҲАМИЯТИ
Абдукадиров Х.Ж., Тангиров А.Л., Мамаджонов Н.А.
Тошкент давлат стоматология институти
Фарзандни соғлом тарбиялашда унинг ёшлигидан гигиеник кўникмаларга
ўргатиш нафақат унинг соғлом ўсишида, балки унинг соғлигини
мустаҳкамлашда ва уни ўраб турган муҳитга мослашишида катта рол ўйнайди.
Ёш болада гигиеник кўникмаларни пайдо бўлиши ёшларда кўп
учрайдиган ошқозон ичак ва гижжа касалликлари вужудга келишини олдини
олади. Боланинг ёшлигидан сочи, тирноғи, бармоқ ораларини яхшилаб ювиш
кераклиги, соч ва тирноқни ўз вақтида олиб турилиши тушунтирилиши керак.
Чунки қўл ва тирноқ орасида ошқозон ичакда юқумли ва гижжа касалликларни
келтириб чиқарувчи турли хил юқумли касаллик қўзғатувчиларни кўпайишига
қулай шароит мавжуддир. Шунинг учун албатта болаларга эрталаб уйқудан
турганда, ҳожатхонадан чиққанида, овқатланишдан олдин қўлларини албатта
совун билан ювиши ўзларининг соғлигига катта таъсири борлигини сингдириш
зарур. Бунда албатта тақинчоқлар ечилиб, кийим енги шимарилиб, қўлни
билагигача қандай қилиб совунлаш, икки қўл бир бирига яхшилаб ишқаланиб,
бармоқ ва тирноқ ораларини ювиш кераклигини ота-она ўзлари кўрсатиб,
тушунтириб беришлари шарт. Шундан сўнг ўзининг шахсий тоза сочиғига
ишқаланиб артилади. Ҳамда ҳар куни шу одатларини мукамммал онгига
сингмагунича боладан талаб қилиши керак. Одат тусига кирганидан кейин бола
ўзи бу ишни ўз ҳоҳиши билан бажариб кетаверади.
Малакани эгалашнинг ўзи, уни одатга айланди дегани эмас. Малаканинг
одатга айланиши учун, уни муайян шароитларда мунтазам такрорлаб туриш
керак. Ота-оналар болаларга ўрнак бўлиб хизмат қилишини унутмасликлари
лозим. Одатларни шакллантиришида ота-оналарнинг хатти-харакатлари,
уларнинг кўрсамаларига кўра кўпроқ таъсир кўрсатади. Агар ота ёки она
гигиеник малакага ўргатса, лекин ўзлари унга амал қилмаса, болада ҳам бу
гигиеник малака одат сифатида шаклланмайди. Одатларни шакллантиришнинг
мухим шартлари: Болада одат мустаҳкамланмагунга қадар катталар доим уни
назорат қилиб туришлари мақсадга мувофиқдир, боланинг тўғри ҳатти-
ҳаракатларни рағбатлантириб туринг. Ота-онанинг маъқуллашлари болада
бундан кейин ҳам худди ўшандай иш тутиш истагини мустаҳкамлайди, қўрс,
асабий оҳанг одат ҳосил қилишга ёрдам бермайди, аксинча талаб этилаётган
харакатга кўнгилсиз бир нарса сифатида қарашга мажбур қилади, кичик ёшдаги
болаларда гигиеник малакаларни мустахкамлаш ва одатларни шакллантиришда
катталар талабларни ўйин формасида ифодаланса, улар учун янада осонроқ,
тушинарлироқ
бўлади.
Ота-онанинг
яқдилиги
гигиеник
одатларни
шакллантиришда жуда муҳим. Она қўяётган талабни ота инкор қилиб турса,
Do'stlaringiz bilan baham: |