III Международная научно-практическая конференция
148
III International Scientific and Practical Conference
аввал топиш мақсадли скренининг амалга ошириш ,текширув натижаларини
анализ қилиб чиқиш ва улар асосида йўл харитаси ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш, хасталикларни олдини олиш ҳамда соғлом ҳаёт тарзини
шакллантириш борасида аҳолини барча қатламини жалб қилган холда фаолият
ўтказиш, ана шундай кенг қамровли ишларнинг саломатлигиги ижобий
меёрини оммавий ахбарот воситаларни хамда ижтимоий тармоқлардан оқилона
фойдаланиш орқали тарғибот ва ташвиқот каби долзарб тадбирларни доим
равишда олиб борилди. Бунда аҳолини тиббий маданиятини ва тиббий
саводхонлигини янада ошириши кўзда тутилши лозим. Ана шу тадбирларни
айниқса , махалла , талим муассалари ва бошқа ташкилотлар, корхоналарда
ҳамда мақсадли гуруҳлар орасида олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.
Мазкур қарорда нафақат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг балки, мактабгача таълим вазирлиги , Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги , Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Махалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш вазирликларнинг ҳамда Экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитасинининг асосий вазифалари аниқ ва равшан
тарзда республика ,вилоят ,шахар ва туманлар бўйича мактабгача талим
вазирлиги ўзига бўйсунувчи муассаларда ,жумладан мактабгача талим
муассалари болаларни тарбия қилувчи хамда ошхона ходимларни санитария –
гигения қоидаларига ва меъёрларига амал қилиш буйича зарур услубий
ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиши лозим . Шу билан бир
қаторда мактабгача талим муассалари барча ишчи ходимлари орасида соғлом
ҳаёт тарзига, яъни соғлом ва тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликни қўллаб
қувватлаш ,шахсий ва мехнат санитария –гигиеник қоида ва меъёрларга
эътибор билан қарашни рағбатлантириш барча муассаларда доимий тарзида
“Саломатлик дарс ва машғулотлари” ташкил қилиш сингари вазифалар ушбу
вазирликнинг долзарб вазифалари сифатида белгилаб берилган.
Мазкур қаторда Ўзбекистон Республикаси Махалла ва оилани қўллаб –
қувватлаш вазирлиги ва унинг қуйи бўғинларига юклатилган асосий вазифалар
ҳақида гапирадиган бўлсак қўйдагиларга тўхталиб ўтишга тўғри келади .
Авваламбор вазирлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа вазирликлар хамда
идоралар иштирокида қарорлар қабул қилиш ва уларни худудларда
бажарилишига эришишдан иборатдир. Бунда мамлакат фуқароларинг
саломатлигини сақлаш уларни сантитария –эпидемалогик барқарорлиги
мухофазалаш , соғлом хаёт тарзини шакллантиш каби энг мухим вазифаларга
жиддий этибор қаратиш лозим.
Ўзбекистон Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси
ўз тизимида давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул хисобланади .Бунда
қўмита аҳоли, барча жаомат ташкилотлари ва махаллаларни чорлаши лозим.
Атроф мухитни тоза-озода сақлаш экологик барқарорликни таъминлаш
борасида тарғибот-ташвиқот, маданий марифий фаолиятни олиб бориш айниқса
ёш авлод орасида табиятни ва унинг бойликларни асраш уларга ғамхўрлик
қилиш каби ўгитларни мунтазам тушунтириб боришни назарда тутиш зарур .
Do'stlaringiz bilan baham: |