Маҳаллада фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-
маънавий масалалар бўйича ўринбосарининг вақтинчалик ишлаш тартиби
10
оилалардаги низоли ҳолатлар ва ажримлар, эрта никоҳларнинг олдини
олиш бўйича тарғибот тадбирларини олиб боради;
нотинч ва муаммоли оилалар билан манзилли ишлаш тизимини йўлга
қўяди;
хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш,
ҳуқуқбузарликка мойил бўлган ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод
қилинган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш чораларини
кўради;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож
бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу
жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузади,
улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб
боради, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш
ишларини ташкил этади;
оилада турмуш маданиятини шакллантириш, хонадонларда санитария-
гигиена қоидаларини кенг тарғиб этиш ишларини ташкил этади;
оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли бузғунчи
ғоялардан аёллар, айниқса, ёш қизларни ҳимоялашга қаратилган ижтимоий
лойиҳаларни амалга оширади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
3. Фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-
маънавий масалалар бўйича ўринбосари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фуқаролар йиғини кенгашида иштирок этиш, ўз фаолиятини самарали
ташкил этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг
ҳуқуқлари ва имкониятларидан фойдаланиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўз фаолиятига доир
масалалар юзасидан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, ёрдамга муҳтож бўлган
ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан
ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам
кўрсатиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгаши ва ваколатли давлат органига
мурожаат қилиш;
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини
яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий
ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ҳақида
фуқаролар йиғини кенгаши ва ваколатли давлат органига таклифлар киритиш;
жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг
самарали меҳнати билан оилаларни мустаҳкамлашга, хотин-қизларнинг
муаммоларини ҳал этишга муносиб ҳисса қўшган аёлларни «Мўътабар аёл»
кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш бўйича фуқаролар
йиғинига таклифлар киритиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз малакасини ошириш.
11
4. Фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-
маънавий масалалар бўйича ўринбосари мажбуриятлари:
ҳудудда оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни
амалга ошириш;
нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш;
хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш,
ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва
эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашга
кўмаклашиш;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож
бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан
ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам
кўрсатиш ишларини ташкил этиш;
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини
яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий
ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида
ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва
ижтимоий-маънавий масалалар тўғрисида ҳар ойда фуқаролар йиғини
кенгашига, ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғинига ҳисобот бериш;
фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси
ҳамда “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини ташкил
этиш ва мувофиқлаштириб бориш;
миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларни кенг тарғиб этиш;
фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатьий риоя
этиш;
фаолиятини амалга ошириш натижасида ўзига маълум бўлган
ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлаш.
5. Фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-
маънавий масалалар бўйича ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифа ва
функцияларнинг талаб даражасида ва самарали бажарилиши учун масъулдир.
12
Do'stlaringiz bilan baham: |