3.9. Бюджет тузилмаси ва бюджет тизими
Бюджет тузилмаси ўз моҳиятига асосан – давлат бюджети ва
мамлакат бюджет тизимини ташкил этиш, бюджет тизимига кирувчи
алоҳида бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, турли даражадаги
бюджетларнинг фаолият кўрсатишини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш,
бюджетларнинг тузилиши ва таркиби, бюджетларнинг даромадларини
шакллантириш ҳамда бюджет маблағларининг сарфланиши жараѐнларини
ўзида акс эттиради.
Ҳар бир давлатда давлат бюджети тузилмасининг асоси , ушбу
давлатнинг сиѐсий тизими, ундаги асосий қонунчилик ҳужжатлари ва
жамиятнинг қайта ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий жараѐнларидаги
давлат
бюджетининг
эгаллаган
мавқеи
ҳисобланади.
Бюджет
тузилмасининг асосий таркибий қисми бюджет тизими ҳисобланади.
Бюджет тизими – турли даражадаги бюджетлар ва бюджет
маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва
тузиш принципларини, бюджет жараѐнида улар ўртасида, шунингдек
бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга
келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди. Ўз вақтида бюджет
тизими давлатнинг молия тизимининг энг асосий бўғини ҳисобланади.
Ҳар бир мамлакатда бюджет тизимининг ташкил топиши энг аввало
давлатнинг сиѐсий тизими ва унинг маъмурий-ҳудудий тузилмасига
бевосита
боғлиқдир.
Халқаро
амалиѐтда
ҳукумат
бошқарув
ваколатларининг марказий ҳукумат ҳамда маъмурий-ҳудудий бўлимлари
ўртасида тақсимланиши асосида барча давлатлар қуйидаги гуруҳларга
ажратилади:
-унитар тизимдаги давлатлар;
-федератив (иттифоқ) тизимдаги давлатлар;
-конфедератив тизимдаги давлатлар.
161
Юқорида қайд этилган барча тизимдаги давлатларнинг моҳиятини
кўриб чиқамиз.
Унитар (ягона) тизимдаги давлат – давлатнинг сиѐсий тизимида
маъмурий – ҳудудий бўлинмаларидан ҳеч бири мустақил давлатчилик ѐки
автономия ҳуқуқига эга бўлмаган давлат тизими ҳисобланади. Бундай
давлатларда ягона Конституция амал қилади, барча тизим учун умумий
ҳуқуқлар, ягона давлат бошқарув органлари мавжуд ҳамда мамлакатдаги
сиѐсий, иқтисодий ва ижтимоий жараѐнларни марказлашган тартибда
бошқарув амалга оширилади. Унитар тизимдаги давлатда бюджет тизими
икки бўғиндан, яъни марказий ва маҳаллий бюджетлардан ташкил топади.
Дунѐнинг унитар давлатлари қаторига Япония, Чехия, Польша, Бельгия,
Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва бошқа
давлатларни киритиш мумкин.
Федератив тизимдаги давлат – давлат тизимида баъзи маъмурий-
ҳудудий бўлинмалар ўзларининг мустақил давлатчилигига эга ва улар
давлат бошқарувида марказий Ҳукумат ўртасида ваколатларнинг
бўлинишида бир қатор сиѐсий мустақилликка эга бўлган давлатлардир.
Федератив тизимдаги давлатларда бюджет тизими уч бўғиндан, яъни
федерал бюджет, федерация аъзоларининг бюджетлари ва маҳаллий
бюджетлардан иборат бўлади. Дунѐнинг федератив тизимидаги давлатлар
қаторига АҚШ (штатлар ва муниципалитетлар), Германия (ерлар), Россия
(республикалар ва ўлкалар), Ҳиндистон (штатлар) ва бошқаларни киритиш
мумкин.
Конфедератив тизимдаги давлат – ягона иқтисодий, сиѐсий ва
ҳарбий мақсадларга эришиш учун мустақил давлатларнинг доимий
иттифоқига асосланган давлат ҳисобланади. Ушбу давлатда бюджет
тизими конфедеренцияга кирувчи аъзо давлатларнинг бюджетларидан
ташкил топади. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтда дунѐда
конфедератив тизимдаги давлатлар жуда кам учрайди. Бунга ѐрқин мисол
162
қилиб Швейцарияни келтиришимиз мумкин. Швейцария давлат тизими
унинг бўлинмалари ҳисобланган кантонлардан иборат бўлиб давлат
бюджети эса конфедерацияга аъзо бўлган кантонларнинг бадал
ажратмалари ҳисобига ташкил топади.
Ўзбекистон Республикаси сиѐсий тузилмасига асосан унитар давлат
ҳисобланади. Унда ягона Конституция амал қилади ва барча учун бир хил
қонунлар мавжуд. Мамлакатимизда бюджет тизими ташкил топишининг
ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон
Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни ташкил этади.
Ушбу қонунчиликка асосан республикамизнинг бюджет тизими икки
бўғиндан иборат:
1.
Республика бюджети.
2.
Маҳаллий бюджетлар.
Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги давр бюджет тизимини
қуйидаги чизмада кўришимиз мумкин. Бунда биз Ўзбекистон
Республикаси бюджет тизимини «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига
асосан ва унда кўзда тутилган моддаларнинг таснифи бўйича чизмани
тайѐрладик ва уни таҳлил этишга ҳаракат қилдик.
Қуйидаги чизма маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон
Республикасининг республика бюджети ва маҳаллий бюджетлардан
ташқари бир неча бюджетдан ташқари жамғармаларни: республика йўл
жамғармасини, давлат бандлик жамғармасини, республика пенсия
жамғармасини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк Қўмитасининг
махсус фондини ўз таркибида бирлаштиради. Бюджет тизими тўғрисидаги
қонунга асосан маҳаллий бюджетларга Қорақалпоғистон Республикаси
бюджети Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг бюджетлари киради.
Вилоятлар бюджети ўз таркибига вилоят бюджети, туманлар бюджети ва
вилоятга бўйсунувчи шаҳарларнинг бюджетини олади.
163
7 чизма
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг тизими
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети
Ўзбекистон
Республикаси
Республика бюджети
Қорақалпоғистон
Республикаси бюджети ва
маҳаллий
бюджетлар
Республика
йўл
жамғармаси
Давлат
бандлик
жамғармаси
Республика
пенсия
жамғармаси
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат мулк
Қўмитасининг
махсус фонди
Манба. Чизма муаллиф томонидан тайѐрланди.
«Бюджет тизимидаги» Қонунга асосан Қорақалпоғистон
Республикаси бюджети ва вилоятларнинг бюджети ўз таркибига вилоят
бюджети, туманлар бюджетлари ва улар ҳудудидажойлашган йирик
саноат марказлари ҳамда республика аҳамиятига эга шаҳарларнинг
бюджетларини ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |