64
банклараро ҳисоб-китобларнинг ягона тизимини шакллантириш зарурати
ошмоқда.
Бугунги кунда банклараро ҳисоб-китобларнинг глобал
тизими жорий
этилмоқда. Янги ташкил этилган тизимдаги марказий роль дунѐнинг 36 та
етакчи банклари таъсисчилари бўлган Нью-Йоркда махсус таъсис этилган
«узлуксиз боғланган ҳисоб-китоблар» банки зиммасига юкланган. Янги
ҳисоб-китоб маркази еттита марказий банк, АҚШ Федерал захира тизими,
Европа
марказий банки, Токио банки ва Англия банки билан бевосита
боғланган. Бундай тизим валютанинг олди-сотди
операцияларига доир
ҳисоб-китоблар вақтини 5 соатгача қисқартиради. У жаҳон бозоридаги
валюта савдосининг анъанавий схемаси ўрнини босади: эски схемага кўра
бошқа мамлакат валютасига оид битимлар бўйича барча ҳисоб-китоб
операцияларига вакил-банк воситачилигида 2 кунга яқин
муддат талаб
қилинарди.
Банклараро ҳисоб-китоблар нафақат халқаро операцияларда, шу билан
бирга мамлакат ичидаги операцияларда ҳам муҳим бўғин ҳисобланади.
Банклараро ҳисоб-китобларга зарурат бошқа банклар билан ўзаро ишларни
максимал қисқа муддатларда амалга оширишга имкон берадиган дастурий
таъминотга эҳтиѐжни шакллантиради. Шакллантирилаѐтган кичик
тизимлар тўловни ишлаш босқичига мувофиқ келадиган ҳисоб
амалларининг бажарилишини ўз ичига
оладиган эркин форматдаги
электрон тўлов ҳужжатлари билан алмашиниш учун воситаларни беради.
Асосий функционал имкониятлари:
1) кўп валютали иш режими;
2) миллий ва чет эл валюталаридаги ҳисоб-китоблар учун вакил-
банклар билдиргичини юритиш;
3) ҳар бир хабарнинг параметрларини
созлаш имкониятига эга
хабарлар шакллари билдиргичини юритиш;
65
4) кўпгина минтақалар ва МДҲ мамлакатлари ХКМлари
форматларидаги хабарлар билан алмашиниш;
5) SWIFT(Payments, инг. SWIFT-Sosiety
for World-Wide Interbank
Financial
Telecommunications)-тўловларни
позициялаштириш
форматларида хабарлар билан алмашиниш;
6) жўнатилган ва қабул қилинган тўлов ҳужжатларини вакиллик
ҳисобварағи бўйича кўчирмалари билан бирга автоматик ва қўлда
квитовкалаш;
7) транзит тўловлар билан ишлаш;
8) комиссиялар суммаларини автоматик белгилаш;
9) бухгалтерлик ўтказмаларини автоматик шакллантириш;
10) ҳисобга олиш операцияларини тўловлар билан ишлаш босқичлари
бўйлаб жойлаштириш;
11) барча бухгалтерлик ўтказмаларини кўздан кечириш;
12) вакиллик ҳисобварақлари ва позициялар ҳисобварақлари ҳолатини
назорат қилиш;
13) кириб келадиган ва чиқиб кетадиган тўловлар архивини юритиш;
14) хабарлар экспорти ва импорти сеанслари журналини юритиш.
Шундай қилиб, банклараро ҳисоб-китоблар ҳисоб-китоб ва ўтказиш
операцияларини тартибга солиш ва такомиллаштириш
юзасидан банклар
ўртасидаги ўзаро амал қилиш тизими ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: