номзодни ўзи гапириши лозим, фақат уни тинглаб эшитиш ке
рак. Суҳбатдошни таржимаи ҳоли билан қизиқиш, мавжуд
маълумотларни аниқлаш, у ёки бу сифат фазилатлари ҳақидаги
тасаввур
(гипотезалар)ни
текшириш
фойдалидир.
Зарур
ҳолатларда номзодни меҳнат шартлари, имтиёзлари, ҳуқуқлари,
жавобгарлиги
билан хабардор қилиш, агар уни салбий
ҳолатлари бўлса яшириб ўтирмаслик зарур. Шундан сўнг уни
келгусида ишга қабул қилиш ҳақида хулоса қилинади.
Суҳбат қуриш чоғида учта асосий элементни фарқлашни лозим:
1. Суҳбатга тортиш;
2. Эшитишни билиш;
3. Айтилган фикрлардан тўғри хулоса чиқариш.
Суҳбатга тортишнинг асосий йўли масалани тўғри қўйиш,
вақти-вақти
билан пауза бериш ва айтилганларни тас-
диқлашдир. Масалани қўйишда ёндошма саволлар самарали
таъсир этади. Улардан суҳбат чоғида фойдаланиш мумкин.
Номзод фикрларини тўла эшитиш, фикрларини бўлмаслик
лозим.
Чидамсизлилик,
эшитишни
ёқгирмаслик,
ортиқча
эмоцияга берилиш суҳбатни бузади. Бу яхши одат эмас.
Суҳбатни тахлил этишда мақсад талабларидан келиб чиқиш
лозим.
Агар
номзоднинг
айрим
характерли
томонлари
тўғрисида салбий фикрлар юзага келса, у, унинг келгуси иши
олдида иккинчи даражали бўлиши мумкин. Энг қўпол хато бу
6eBat
хулоса
чиқаришдир.
Ходимнинг айрим
хато
ва
камчиликлари ходимнинг унинг ижобий томонлари билан
ювилиб кетиши ҳам мумкин.
Шунинг учун суҳбатга алоҳида эътибор берилмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |