, П.С. Султонов
2
1
М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети,
b.meliboyev@mail.ru
,
2
Геология фанлари университети,
Охирги йиллар давомида тўпланган кўплаб бурғи қудуқлари
маълумотларига асосланиб, Фарғона ботиқлиги ва Тошкентолди
ҳ
удудларида тарқалган палеоген даври ётқизиқларининг ўзига ҳос –
литологик, петрографик, стратиграфик ва тектоник ҳусусиятлари қайта
кўриб чиқилган ҳамда норуда фойдали қазилмаларга истиқболлилигини
ўрганиш натижалари ёритилган.
МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
«ИНТЕГРАЦИЯ НАУКИ, ОБРАЗОВАНИЯ И ПРОИЗВОДСТВА – ЗАЛОГ ПРОГРЕССА И
ПРОЦВЕТАНИЯ», ТОМ I, ГОРОД НАВОИ, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, 2022
- 178 -
Based on the data of many wells collected in recent years, the lithological,
petrographic, stratigraphic and tectonic features of the Paleogene deposits in the
Fergana Basin and Tashkent region have been reconsidered and the results of
the study of the prospects for minerals have been described.
Калит сўзлар: Фарғона ботиқлиги, палеоцен, фация, палеогеография,
палеоген, фациал камар, лагуна, фациал-палеогеографик харита, сув ости
фациал мажмуалари.
Key words:
Fergana basin, paleocene, facies, paleogeography, paleogenic,
facies belt, lagoon, facies-paleogeographic map, underwater facies complexes.
Литолого-фациал хириталаш олдида турган масалаларни ижобий хал
этиш учун асосий андоза бу геологик ўтмишда ҳосил бўлган ётқизиқлардир.
Чўкиндилар таркиби, уларнинг структура ва текстуравий хусусиятлари,
қалинлиги, тарқалиши ва бошқаларни ҳар томонлама ўрганиш, сегментлар
ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда геологик вақт ва маконда геологик
ландшафтларни аниқлашнинг калити ҳисобланади.
Д.В.Наливкиннинг фикрича (1955), ландшафтлар хилма-хиллиги,
чўкинди фацияларда акс этади. Шунинг учун ўтмиш фацияларини тиклаш
геологик вақтнинг маълум бир қисмига доир палеогеографик
хусусиятларини аниқлашга ёрдам беради. Ўзига хос хусусиятлари деганда
минералогик таркиби, тоғ жинсларнинг структураси, остки ва устки
жинслар билан алоқаси, органик қолдиқларнинг мавжудлиги, ранги,
қўшимчалари ва бошқалар назарда тутилади.
Палеоген ётқизиқлари учун саёз денгиз, саёз денгизнинг қирғоқ қисми,
денгизнинг қирғоқ қисми, баъзида шўр сувли саёз денгиз фациялари
ажратилади; аралаш фацияли комплекслар гуруҳига эса сув ости текислиги,
сув ости дельтаси фациялари киради.
Фарғона водийсида ва Тошкентолди ҳудудида тарқалган палеоген
даври
ётқизиқларининг
литологияси,
стратиграфияси,
фациал-
палеогеографик ҳусусиятлари, нефт ва газдорлиги ҳамда турли ҳил норуда
маъдан
конларига
истиқболлиги
турли
даврларда
В.И.Попов,
А.М.Габрильян, Р.Ф.Геккер, А.И.Осипова, Т.Н.Бельская, Беленький Г. А.,
Миркамалова С. X., О.М.Акрамҳўжаев, М.З.Зокиров, Ш.С.Саидҳоджаев,
Б.И.Юсман, П.С.Султонов ва бошқа бир қатор тадқиқотчилар томонидан
ўрганилган бўлсада, бу икки худуднинг литолого-фациал шароитларини
ўзаро таққослаш орқали фациал шароитларини таҳлил қилишга деярли
аҳамият берилмаган. Шунинг учун қуйида ушбу ҳудудларда тарқалган
палеоген даври ётқизиқларини охирги йилларда қазилган кўплаб бурғи
қудуқлари маълумотларига асосланиб қайта кўриб чиқиш ва палеоген
Do'stlaringiz bilan baham: |