Калит сўзлар: техноген чиқинди, маъдан, кек, шлам, фраксия.
Key words: man-made waste, ore, cake, sludge, fraction.
ВК металлокерамик қаттиқ қотишмалари W карбиди кукунини кобальт
кукуни билан аралаштириш орқали ишлаб чиқарилади [1]. Маҳсулотлар
аралашмадан прессланади, сўнгра Co нинг эриш нуқтасига яқин ҳароратда
термик ишлов берилади. Қаттиқ қотишмали пластинкалар шундай
тайёрланади, улар механик усул орқали ёки пайванд қилиб кесувчи асбобга
ўрнатилади. Яхлит қаттиқ қотишмали асбоблар ҳам қўлланилади, улар
пластиклаштирилган (7-9%гача парафин) яримтайёр маҳсулотлардан
пресслаш йўли билан ишлаб чиқарилади. Яримтайёр маҳсулотлар
прессланади, жилвирланади ва чархланади [2].
Қаттиқ қотишмаларни олиш жараёни кетма-кетлиги:
1. Оксидлардан қайтарилиш усули билан карбид ва Co кукунларини
олиш.
2. Карбид ва кобальт кукунларини 1-2 микронгача майдалаш (2-3 кун
давомида шарли тегирмонларда амалга оширилади).
3. Зарур бўлганда, элакдан ўтказиш ва қайта майдалаш.
МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
«ИНТЕГРАЦИЯ НАУКИ, ОБРАЗОВАНИЯ И ПРОИЗВОДСТВА – ЗАЛОГ ПРОГРЕССА И
ПРОЦВЕТАНИЯ», ТОМ I, ГОРОД НАВОИ, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, 2022
- 142 -
4. Aралашмани тайёрлаш (кукун ишлаб чиқарилаётган қотишманинг
кимёвий таркибига мос келадиган миқдорда аралаштирилади).
5. Совуқлайин пресслаш (шаклини вақтинча сақлаб қолиш учун
аралашмага керосин ёки глицерин каби органик боғловчи қўшилади).
6. 1400 °C да юк остида пресслаш (иссиқ пресслаш), 800-850 °С да
органик боғловчи бутунлай ёниб кетади. 1400 °C да Co карбид кукунларини
эритади ва ҳўллайди, кейинги совутиш жараёнида Co карбид зарраларини
бир-бирига боғлаб, кристалланади [5].
Ушбу технология турли хил кўринишларда такомиллаштирилмоқда.
Корунд қатнашган қаттиқ қотишмали композитлар
[6].
Чархлаш жараёнида қаттиқ қотишмали пластиналар ВК-6, ВК-10
ХН56МКЮ
маркали
қотишма
пластинкали
солиштирганда,
пластиналарнинг таркиби қуйидагича эди, %: WC 94, Al
2
O
3
0,09, Co 5,91
[7]. Олинган натижага кўра, охиргиси Cо нинг бир хил таркибига эга
бўлганда, емирилишга бардошлиги юқори бўлганлиги аниқланди [8]. WC-
ZrC-Al
2
O
3
кукунларини олиш усули сифатида WO
3
-ZrO
2
-Al тизимга
асосланган композитнинг ўз-ўзидан юқори ҳароратли синтези ўрганилди. У
алюменийтермик WО
3
қайтарилиш реакцияси билан бошланади. W нинг
мавжудлиги цирконий карбид ҳосил бўлишини осонлаштирди.
ҚҚдан маҳсулотларни олиш технологиясини янгиланишнинг яна бир
усули уларни қоплама билан бирлаштиришдир. Қопланган асбобнинг
шикастланиши юкга тушадиган қолдиқ стресс туфайли юзага келади.
Қоплама остидаги AlCrN композитдан WC-Co матрицасидаги қолдиқ
стресснинг чуқурлик профилини аниқлаш учун рентген нурлари
диффракцияси
(E-GIXD)
усули
ишлатилган.
Диффракциянинг
интенсивлиги рентген нурларининг мойиллик бурчагига қараб, қопламадаги
йўл узунлигига боғлиқ ҳолда қайд этилган. Қолдиқ стресс профили ўртача
пенетрация чуқурлиги функцияси сифатида олинган.
CH
3
OH жуфтлигида қайтарилиш ва карбонлаштириш йўли билан WО
3
кукунидан вольфрам карбид кукунини тайёрлаш усули таклиф қилинган.
Аниқланишича, паст ҳароратларда WC оралиқ W
18
O
49
, WO
2
, металлик W ва
W
2
C бирикмалари орқали ҳосил бўлади, юқори ҳароратларда эса WО
3
W
18
O
49
оралиқ фазаси билан WО
2
гача, сўнгра W гача қайтарилади, бунда
уларнинг морфологияси худди шундай, яъни йирик доналар ғойиб бўлди,
кичиклар пайдо бўлди. Қайтарилиш реакцияси механизми таклиф қилинган:
ялғонморфик трансформация - паст ҳароратда ва сублимацион - юқори
ҳароратда [4].
Конструкцион пўлатларни кесиш учун қотишмаларни яхшилашнинг
яна бир йўналиши боғланишни яхшилаш билан боғлиқ. Мисол тариқасида
Do'stlaringiz bilan baham: |