Ўзбек халқининг севимли шоираси Зулфия Исроилова


Я пришел к тебе с приветом



Download 1,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/40
Sana17.07.2022
Hajmi1,82 Mb.
#811559
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40
Bog'liq
ozbek xalqining sevimli shoirasi zulfiya isroilova haqida

Я пришел к тебе с приветом, 
Рассказать, что солнце встало, 
Что оно горячим светом 
По листам затрепетало. 


Рассказать, что с той же страстью, 
Как вчера я пришел снова. 
Что душа все так же счастью 
И тебе служить готова… 
Бу мисралар гарчанд Фет қаламига мансуб эса-да, улар Зулфия 
қалбининг ўша кезлардаги замзамалари, жилвалари, тебранишларини 
ифода этар ва унинг қалб овозидек янграр эди. Яна эътибор беринг: 
…Кечагидек келдим ѐнингга, 
Ўша ҳис ва ўша эҳтирос — 
Билан қалбим бахтга ва сенга 
Хизмат қилай дегани ҳам рост… 
(Таржима бизники – Н.К.) 
Орадан бир неча йиллар ўтиб, бахт осмони қоп-қора қуюн билан 
қуршалган кезларда Зулфия шеърларидан чинқириб отилган садо ана шу 
мисраларда ифодаланган чинни туйғуларнинг чил-чил синиши 
эмасмикан?! 
Барча бахтиѐр кишилар бир-бирларига ўхшайдилар. Бахтиѐр инсон 
дилнавоз ошиқ ѐки маъшуқага ўз қалбининг биллур туйғуларини нисор 
этади. 
Зулфия 
ҳам, 
Ҳамид 
Олимжон 
ҳам 
ўша 
чароғон 
йилларда қалб қрини, меҳ-муҳббат тафтини бир-бирларидан сира фориғ 
тутмадилар. 
Бу, икки шоирнинг ўзаро ҳрмат ва муҳаббатга асосланган эркин иттифоқи 
эди. 
Шу даврда Зулфия ижоди баҳор чоғларидаги чўққилардан эндигина 
пайдо бўлаѐтган кичик бир жилға эди. Кунлар, ойлар ва йиллар ўтиб, бу 
жилғанинг дарѐга айланиши муқаррар эди. 
Жамият ҳаѐтининг ҳар бир соҳасини қамраб олган инқилоб 20-йиллар 
ўзбек шеъриятида ҳам тўнтариш ясади. Анъанавий аруз вазни ўрнига 
инқилобий маршлар оҳангига жўр бўлиб, бармоқ вазни кириб келди. Бу 
ҳол инқилобий давр талаблари асосида рўй берди. 20-йиллар охири — 30-
йилларнинг бошларида эса ―эркин шеър‖ тушунчаси пайдо бўлди. 
Шеърият инқилобий кураш қуролига айланди. Ўзбек шеъриятининг 
сиѐсий-ижтимоий жаранги, тарғиботчилик йўналиши бениҳоя кучайди. 
Ҳамид Олимжон 1930-1931 йиллардаги шеърий тажрибаларидан сўнг 
эркин вазнга бошқа қайтмади. Шоирнинг шу давр шеърларидаги қайноқ, 
ҳужумкор овози энди бармоқ вазнининг равон сойида бир оз «совиб», 


салобат ва виқор касб этди. Унинг шеърларидаги ҳайқириқ ва хитоблар 
ўрнини сокин ва теран кечинмалар эгаллади. Ана шу сокин кечинмалар 
тасвирининг пайдо бўлишида шоир қалбида уйғонган муҳаббат 
туйғуларининг 
ўрни 
ва 
аҳамияти 
оз 
эмас. 
Ҳамид Олимжон 1936 йилда ѐзган шеърларидан бирига татар 
шеъриятининг карвонбошиси Ҳоди Тоқтошнинг: «Муҳаббат — ўзи эски 
нарса, лекин у ҳар бир юракда қайта янгиланади», деган сўзларини 
пешсўз қилиб келтирган. Бу сўзлар шеърнинг автобиографик унсурлардан 
холи эмаслигини англатади. Дарвоқе, шеърнинг ғоявий мундарижасида 
ҳам ошифта шоир қалбининг биографияси ўз ифодасини топган: 

Download 1,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish