INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
37
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
oрқaли, дaтa мaркaзлaрaрo) рaқaмли тexнoлoгиялaр ёрдамида aмaлгa
oширилaдигaн мaълумoт aлмaшинишдир [3].
Рақамли иқтисодиёт дастурининг асосий мақсадлари ёритиб берилган [4].
Рақамли иқтисодиёт - бу хўжалик фаолиятини юритиш бўлиб, бунда ишлаб
чиқариш ва хизмат кўрсатишдаги асосий омил рақамлар кўриншидаги
маълумотлар бўлиб, катта ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлаш ва шу қайта
ишлаш натижасини анализ қилиш ёрдамида ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш,
хизмат кўрсатиш, технологиялар, қурилмалар, сақлаш, маҳсулотларни етказиб
беришда олдинги тизимдан самаралироқ ечимлар тадбиқ қилишдир. Бошқача
қилиб айтганча, рақамли иқтисодиёт бу онлайн хизматлар кўрсатиш, электрон
туловлар амалга ошириш, интернет савдо, краудфандинг ва бошқа турдаги
соҳаларни рақамли компютер технологияларини ривожланиши билан боғланган
фаолиятдир [5].
Таҳлил ва натижалар.
Рақамли иқтисодиётнинг қуйидаги афзалликлари
ажратилади [6]:
меҳнат унумдорлигини 40 %гача ошириши тахмин қилинади;
рақамли иқтисодиёт жуда катта миқдордаги машина ўқиши мумкин
бўлган маълумотларни (рақамли маълумотлар) тўплаш, фойдаланиш ва таҳлил
қилиш қобилиятига эга;
онлайн платформалар орқали сотиладиган янги иш шаклларининг юзага
келиши;
рақамли
трансформация
махсус
хизматлар
учун
савдо
инфраструктурасининг ўзгариши;
саноат маҳсулотлари экспорти эндиликда АКТ маҳсулотлари ва
хизматларига боғлиқ бўлиб қолмоқда;
рақамли иқтисодиёт жуда қисқа вақт ичида улкан бойликларни келтириб
чиқарди, аммо бу бойлик оз сонли шахс, компания ва мамлакатлар атрофида
тўпланган. Амалдаги сиёсат ва қоидалар асосида ушбу траектория давом этиши
мумкин, лекин бу тенгсизликнинг кучайишига олиб келади.
Шу билан бирга ушбу иқтисодиётнинг айрим зиддиятли томонлари ҳам
мавжуд. Улар қуйидагилар:
янги технологиялар, айниқса сунъий интеллект, муқаррар равишда
меҳнат бозорида катта ўзгаришларга олиб келади, жумладан, баъзи
тармоқларда иш ўринларининг йўқолиб кетиши ва бошқаларида кенг миқёсда
имкониятлар яратилишига олиб келади;
рақамли иқтисодиёт бир қатор янги ва турли хил кўникмалар, ижтимоий
ҳимоя сиёсатининг янги авлоди, иш ва бўш вақт ўртасидаги янги
муносабатларни талаб қилади;
рақамли иқтисодиёт, шунингдек, киберхавфсизлик бузилишларидан
тортиб ноқонуний иқтисодий фаолиятга кўмаклашиш ва шахсий ҳаётнинг
махфий тушунчаларига қадар янги хавфларни келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |