Бозор (X V аср) тоқилари
Шайбонийлар сулоласи идора қилган давр-
да Бухоро шақрида қурилиш ишлари кучай-
ди, шаҳар савдосига алоқадор бинолар ҳам
қурила бошлади. Уша вақтда бозор тоқила-
ри ёки чорсилар қурилди.
Тоқилар энг серқатнов кўчаларда қурилиб,
савдо-сотиқ жойи бўлиб
хизмат қилдилар.
Улар кўча қатновини осонлаштирди ва аҳоли
учун салқин-еоя жой бўлиб хизматқилди. Бар-
ча тоқилар (ҳаммаси бешта эди) Шаҳристон-
нинг Лабиҳовуз майдонидан Регистон майдо-
нигача
ўтган
асосий
савдо
кўчасида
жойлашган.
Тоқи Саррофон гумбазида ҳинд саррофлари
(бир давлатнинг пулини иккинчи давлат пули-
га алмаштирувчи кишилар) ўтирган ва шу-
нинг учун бу жой Тоқи Саррофон деб аталган.
Тоқи Телпакфурушонда дўппи сотувчилар бўл-
50
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ган. Йлгари эса бу жой Китобфурушон деб
аталган, чунки китоблар сотилган. Бу гумбаз-
да беш кўчага ўтар жой бор, чунки у 'беш кў-
ча ҳўшилган жойда қурилган. Тоқизаргаронда
заргарлар ҳар хил зеби-зийнат буюмлари ясз-
ганлар ва сотганлар. Бир вақтлар бу жой қа-
димий Шаҳристоннинг маркази бўлган.
Тоқиларнинг ҳаммаси ўзига хос конструк-
циялари билан бир-бирларидан ажралиб тура-
дилар. Уларнинг биринчиси бир-бирини кесиб
ўтган ва боғлаган равоқлардан, иккинчиси ол-
ти бурчакли девордан
иборат бўлиб, устига
гумбаз қурилган, гумбазда дарча ўринлари
бор, учинчиси саккиз бурчакли девордан ибо-
рат бўлиб, 16 та равоқли дарчаси бор.
Урта Осиё ва Шарқ мамлакатларидаги
(Эрои, Туркия) бирорта шаҳард% бунчалик
ҳашаматли архитектура иншоотлари йўқ.
Лабиҳовуз ( X V II аср)
Қадимий Бухорода савдо майдонлари кўп
эди. Уларнинг бири, яъни Лабиҳовуз ҳоэиргача
сақланиб қолган.
Майдон ўртасида 1620 йилда қурилган жуда
катта ҳооуз бор. Ш у сабабли бу жой Лабиҳо-
вуз деб аталган.
Майдоннинг тўрт томонида ҳашаматли ар-
хитектура иншоотлари қурилган. Ғарбий томо-
нида Девонбеги ҳонақоҳи (Лабиҳовуз масжи-
ди), шарқ томонида Девонбеги мадрасаси ва
шимолий томонида иккита мадраса, яъни Кў--
калдош (1578 йил) ва Эрназар Элчи мадра-
салари бор. Эрназар Элчи мадрасасини Бухоро
51
www.ziyouz.com kutubxonasi
амирининг пйдшо Ёкатерииа I I саройидаги
элчиси Эрназар қурдирган. Элчи Эрназар бу
мадрасани Бухоро билан савдо қилишдан
манфаатдор Екатерина I I берган маблағ ҳи-
собига қурдирган.
X V II асрнинг йигирманчи йилларида деярли
айнан бир ваҳтда, Аштархонийлар сулоласи
ҳукмронлик қилиб турган даврда қурилган,
Девонбеги хонақоҳи ва Девонбеги мадрасаси
айниқса сернақш ва серҳашамдир. Уша давр-
да Лабиҳовуз майдони архитектура жиҳати-
дан безатилиб тамом бўлган эди. Б у ердан
шаҳардаги бешта тоқининг ҳаммасидан ўтади-
ган узун савдо кўчаси бошланарди.
Девонбеги хонақоҳининг олд томони Лаби-
ҳовуз сувида ойнакдагидек акс этиб турибди.
Шунинг учун бу ёдгорликни Лабиҳовуз деб
ҳам атайдилар. Кейинги вақтда ҳовуз тикла-
ниб, ичига сув тўлдирилди.
Шарқ томондаги масжид рўпарасида қурил-
ган Нодир Девонбеги мадрасаси (1622 йил)
даставвал карвонсарой сифатида қурила бош-
лаган, кейин қурилиш давомида мадрасага ай-
лантирилган. Шунинг учун ҳам унинг плани
оддий мадрасалар планига ўхшамайди: мас-
жиди ва номоз ўқиладиган жойи йўқ. Мадра-
санинг пештоқи жуда ҳам ҳашаматли. Олд то-
монидаги, шунингдек иккинчи қаватнинг ўнг
томонидаги қатор-қатор пештоқларда афсона-
вий семруғ қуши ва буғу суратлари бор.
Ҳозирги вақтда Лабиҳовуз майдонига ас-
фальт ётқизилди, гулпушталар билан безатил-
ди ва меҳнаткашларнинг дам оладиган жойи
бўлиб қолди.
52
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |