10
Улуғ саркарда Амир Темур ўзининг ―Темур тузиклари‖ асарида ‖мингта нодон лашкардан,
доно шижоатли ва тадбиркор битта асакар афзалдир‖ дегани ҳам бежиз эмасдир. Зотан,
жамиятимизнинг ҳар бир ѐшларнинг илм, маърифатли қилиб тарбиялаш, ватанпарварлик руҳида
шакллантириш, юксак маънавият даражасида олиб чиқиш биз педагоглар олдида турган энг
долзарб вазифалардан саналади. Илмни улуғлаган, маърифатни кенг тарғиб этган, шу ватан
тупроғи учун фидойи бўлган ҳар бир педагог жамиятимизнинг юксак маънавий бойлигидир.
Жамият равнақи ва тараққиѐти бевосита уларнинг саъй-ҳаракати ва фидойиликлари асосида камол
топмоқда. Улар улуғ қомусий олимлар Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, Мотрудий, Аҳмад
Фарғоний, Термизий каби улуғ аждодларимизнинг маърифий меросларини ѐшларга ўргатиб
келмоқдалар. Ҳазрат Абдураҳмоний Жомий ва Алишер Навоий сиймосидаги ўзаро устоз-
шогирдлик анъаналари улардаги юксак инсоний фазилатларнинг улуғланиши, халқпарвар ва
элпарвар сабоқлари ҳозирги жамиятимиз учун ҳам ибрат намунаси бўлиб келмоқда. Ҳукуматиз
томонидан ҳадис илмининг султони Имом ал Бухорий, калом илми асосчиси Абу Мансур
Мотрудий ва унинг йирик вакилларидан Абу Муин Насафий, улуғ мутасаввуф аллома
Баҳовуддин Нақшбанд ва ўзбек халқининг маърифатпарвар адиби, жадидчилик ҳаракатининг
юксак намояндаси Маҳмудхожа Беҳбудийларнинг юбилейларини ўтказиш ҳақидаги қарорлари
ҳам ана шу илм ва маърифат йўлидаги яна бир бор маънавий дунѐмизни бойитишга қаратилган
саъй-ҳаракатдир.
2020 йил ―Давлат дастури‖да мактабгача таълим тизимидан олий таълим тизимигача
бўлган илмий ва маърифий ислоҳотлар ўзининг кенг ифодасини топган. Хусусан, мактабгача
таълим тизимида ―Дидактик ўйинлар, тарқатмалар ва плакатлар‖, ―Ёзув альбомлари‖ тўпламини
яратиш, мактабгача таълим тизимида таълим тарбия жараѐнларига замонавий таълим дастурлари
ва технологияларни татбиқ этиш мақсадида давлат бюжедтидан маблағлар ажратилган. Келажакда
мактабгача таълим тизимида ѐш фарзандларимизнинг ҳар томонлама илмли, янги ҳаѐтда
тайѐрлаш, шунингдек, иқтидорли ва креатив қарашга эга бўлган фарзандларимизни камол
топтиришдан иборатдир. Зеро, иморат қанчалар баланд бўлмасин, унинг умрбоқийлиги
пойдеворининг мустаҳкамлигига боғлиқдир.
Бундан ташқари, умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастурини қайта ишлаб чиқиш, уни
хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, дарслик ва ўқув адабиѐтлар сифатини ошириш,
ўқитувчиларнинг педагог юкламасини оптималлаштириш, 10-11-синф ўқувчиларининг танланган
йўналишидаги вариатив ўқув режалари бўйича ўқишларини тажриба-синов тариқасида жорий
қилиш назарда тутилган. Шунингдек, умумий ўрта таълим мактабларида таълимни бошқариш
ахборот тизимини (EMIS) жорий қилиш, электрон баҳолаш тизими, электрон журнал яратиш
каби норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқиш назарда тутилади. Шу мақсадда
умумий ўрта таълим мактабларида репродуктив, продуктив, креатив миллий тестлар билан бир
қаторда PISA тестлар тизими жорий этилади.
Олий таълим муассасаларида эса кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш, ягона
давлат синов имтиҳонларини ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш муҳим вазифаларидан бири
этиб қайд этилган. Бундан ташқари мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сонини икки
баравар қисқартириш, кредит-модули тизимини жорий қилиш амалий тартиби ишлаб чиқилган.
Бинобарин, республикада педагогик соҳасини ривожлантириш педагогика институтлари
фаолиятини йўлга қўйиш, таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини
йириклаштириш, ѐшлар ва хотин-қизларнинг олий таълим билан қамровини кенгайтириш,
нуфузли чет эл университетлари ва илмий марказлар билан ҳамкорликни кучайтириш, замонавий
лаборатория зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш, ўзбек тили бўйича
билимни баҳолашнинг миллий тест тизимини яратиш, илм-фан соҳасини 2030 йилга қадар
ривожлантириш концепсияси ишлаб чиқилди.
Хулоса қилиб айтганда, юртбошимиз уқтирганидек қонунчиликни янгилашдан мақсад
фақат қонун қабул қилиш эмас, аксинча, янги қонунлар эртага одамларга қандай амалий наф
бериши, уларнинг ҳаѐтини қандай енгиллаштириш ҳақида бош қотиришдан иборат бўлмоғи
лозим. Ҳар бир қонунннинг амалга жорий этилиши эса, мамлакатимиз тараққиѐтининг асосини
белгилайди. Зеро, жамиятимизнинг ҳар бир фуқароси юксак онг ва тафаккурни асоси бўлган
аждодларимизнинг илмий ва маърифий меросидан баҳраманд бўлишига саъй-ҳаракатимизни
қаратмоғимиз лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: