Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/24
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#79386
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
oquvchilarni musiqij nazarij savodxonligini oshirishda asarlarni tahlil qilishning ahamiyat

Таққослаш методи. Мусиқа машғулотлари жараѐнида таққослаш 
методи кенг қўлланилади. У вокал-xор ишларида мусиқа раҳбари,
болалар ва грамѐзувдаги ижроларини таққослашда мусиқа асарининг
таҳлили ва жанрларини белгилашда кенг қўлланилади.Масалан, рақс, 
марш, жанрларининг темпларини, турли чолғулардаги ижролар фарқини 
аниқлашда фойдаланилади. 


Х У Л О С А 
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, ҳукуматимиз томонидан 
мусиқа соҳаси мутахассисларининг ҳар томонлама ривожланишига, 
жумладан уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат 
қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараѐнларида уларнинг 
фаоллигини оширишга; юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий 
ҳаѐтий позиция, кенг дунѐқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар 
шахсни тарбиялашга; уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-
ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратишга; уларни 
иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилишга; ѐш педагогларнинг 
иқтидорини қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўѐбга 
чиқаришга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш борасида мақсадли 
ишлар жадал амалга оширилиб келмоқда.
Мусиқа соҳаси ўқитувчи-педагоги ўз педагогик маҳоратидан келиб 
чиққан ҳолда, турли хил педагогик ва инновацион йўналишдаги дарсларни 
ташкил этиши ва шу билан, мусиқий –педагогик дарслар мазмунан 
бойитиши, 
ўқувчиларни 
мусиқий- 
назарий 
билимларини 
тўлиқ 
ўзлаштиришларига замин яратибгина қолмай, ўқувчиларда мустақил 
фикрлаш, ташаббускорлик, ижодий қобилият, мусиқий дунѐқараш, мусиқий 
идрок, мусиқий тафаккур ва артистизм каби хусусиятларнинг шаклланишига 
асос бўлади.
Маълумки, миллий мусиқа санъатимиз ѐшлар ўртасида самимиятни, 
ўзаро меҳр-оқибатни янада ўстиришга хизмат қилади. Мусиқий таълимнинг 
мазмун ва моҳияти заминида баркамол авлод, комил инсон тарбияси ѐтади. 
Шу мақсадда Республикамизда фаолият кўрсатаѐтган умумтаълим 
мактабларида Давлат таълим стандартлари бўйича иш олиб борилмоқда. 
Агар биз, баркамол инсон тарбиясини асосий масала деб қарайдиган бўлсак, 
дарсда ―Умумтаълим мактаби ―Мусиқа маданияти‖ дарсларида ўқувчиларни 
мусиқий назарий саводхонлигини оширишда асарларни таҳлил қилиш‖ 
жараѐнини талаб даражасида ташкил қилишимиз зарур. Мусиқий асарларни 


таҳлил қилиш жараѐнига эътибор беришнинг муҳимлиги қуйидагилардан 
иборат: 
1.Ўқувчи олган назарий билимлари орқали асарларни таҳлил қилишни
ўрганади; 
2. Ўқувчида ― мусиқий дид‖ маданияти ортади; 
3.Мусиқий асардаги турли-туман мусиқий оҳанглар, турли овозларнинг 
фарқига ета олади; 
4. Таҳлил қилинган мусиқий асарларни ўзи бемалол ижро эта олади. 
Бу жараѐннинг ачинарли томони шуки, умумтаълим мактаблари ― 
Мусиқа 
маданияти‖ дарсларида ўқувчиларнинг 
мусиқий назарий 
саводхонлигини оширишда асарларни таҳлил қилишни ўргатиш яхши йўлга 
қўйилмаганлигидадир.
Дарснинг мазмуни, мавзуси ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бирор 
бир фаолият асосий ўринга чиқиб қолиши ҳам мумкин. Лекин, дарснинг 
тузилиши асосан, мавзуга оид назарий билим, амалий ижрочилик билан 
белгиланади. Ўқувчилар дарс давомида бирор мусиқа асарини тинглашади. 
Ушбу жараѐнда улар мусиқанинг ғоявий-бадиий мазмуни, муаллифлари, 
яратилган даври, ижро услуби, қайси маҳаллий услубга хослиги, 
композитори, бастакорлик ижоди маҳсули эканлиги, жанри, тоналлиги, 
ўлчови, шакли каби маълумотлар билан танишадилар. Бу эса, ўқувчиларни 
умуммусиқий ва мусиқий-назарий саводхонлигини шакллантиришга хизмат 
қилади. 
Мусиқий 
саводхонлик 
барча 
билимларни 
назарий 
жихатдан 
бирлаштирувчи фаолият сифатида мухим ахамиятга эга. Дарс, дарсдан 
ташқари машғулотлар жараѐнида қандай фаолият (тинглаш, ижро этиш, 
мусиқий харакатлар) ташкил этилмасин, муайян мавзудаги мусиқий асар 
ўрганилади ва ўқувчиларда уларнинг ўзига хос хусусиятлари, яъни, жанри, 
шакли, тузилиши, ижро услуби борасида янги тушунчалар хосил бўлади.
Шу боис, мусиқий саводхонлик фақатгина нота ѐзувларини ўрганишдан 
иборат бўлмай, балки ўқувчиларнинг умумий мусиқий лаѐқатини таркиб 


топтирувчи умумий билим, тушунчалар мажмуаси (ижро анъаналари ва 
услуби, халқ ва бастакорлик мусиқаси, уларнинг фарқлари, миллий 
мусиқанинг ўзига хос хусусиятлари, классик мусиқа, нота саводи) ни ташкил 
этади. 
Ривожланаѐтган Ўзбекистонимизда кенг қамровли ва жуда муҳим 
ижтимоий, иқтисодий ва ҳамда сиѐсий ўзгаришлар юз берди. Жумладан, 
бошқа соҳалар сингари халқ таълими йўналишида ҳам қатор ижобий ишлар 
амалга оширилганлигини кўриш мумкин. Халқ таълими тизимини 
ривожлантириш борасида қабул қилинган ―Таълим тўғрисидаги Қонун‖, 
―Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури‖ каби меъѐрий ҳужжатларнинг амалий 
ижросини 
таъминлаш 
мақсадида 
таълимни 
демократлаштириш, 
индивидуаллаштириш ва унинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш 
тамойиллари асосида барча ўқув фанлари бўйича ўқитиш концепцияси 
ишлаб чиқилди ва шу кунгача ишлаб чиқилмоқда.
Шу қаторда мусиқа предметининг ҳам ўқитиш концепцияси қабул 
қилиниб, умумтаълим мактабларида мусиқа маданияти дарслари сифатини 
янада яхшилаш вазифаси белгилаб қўйилди. Ушбу вазифалардан келиб чиқиб 
биз, мусиқа маданияти дарси фаолиятларидан бири бўлган мусиқа саводи, 
яъни нотани ўрганишнинг айрим усуллари ҳақида фикр юритмоқчимиз. 
Маълумки, профессионал мусиқа санъатининг қуроли нота бўлиб, куй ва 
қўшиқлар нота асосида ижро этилади.
Агар ―Мусиқа маданияти‖ дарсларида ўқувчиларнинг мусиқий 
назарий саводхонлигини ошириб, асарларни таҳлил қилиш жараѐни талаб 
даражасида шакллантирилса, ўқувчилар мусиқий асарларни ўзлари бемалол 
таҳлил қилишни ўрганиб олиш самарадордиги ошади. Шу жараѐн орқали 
бизнинг миллий мусиқа бойлигимиз, мумтоз қўшиқ куйларимиз келгуси 
авлод онгига чуқур сингиб бориши амалга ошади.
Энди ўқувчиларнинг мусиқий назарий саводхонлигини оширишда 
асарлар таҳлилининг аҳамияти фаолият турини ташкил қилиш учун нималар 
қилиш керак: 


1. Шу фаолиятга доир қўлланмалар яратиш зарур; 
2. Асарлар таҳлили учун керакли репертуарларни танлаш; 
3. Синфдан ташқари машғулотларда ҳам ўқувчилар билан кўпроқ 
назарий ва амалий шуғулланиш даркордир. 
Демак, ўқувчиларда мусиқий назарий саводхонликни ошириб, мусиқий 
асарларни таҳлил қилишни ўргатиш сифатига катта эътибор берилса, 
умумтаълим мактаби ўқувчиларида мусиқий назарий саводхонлик ошади ва 
ўзи мустақил асарларни таҳлил қилиш имконияти ўсиб, ривожланиб боради. 
Президентимиз Ш.Мирзиѐев сайловолди учрашувларининг бирида 
―Буюк мутафаккир Юсуф Хос Ҳожиб айтганларидек, ―Дунѐда икки турли 
инсон ҳақиқий инсон саналади: Бири – ўргатувчи, бири – ўрганувчи.‖ Мен 
сизларнинг ҳар бирингизга ана шундай ҳақиқий инсон бўлиш бахти насиб 
этишини тилайман‖деган эди. (2016 йил 22 ноябрь). 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish