Мустаҳкамлаш
Мустаҳкамлаш усули (техникаси) жуда осон.
Аслида сиз ундан туғилган пайтингиздан буён
фойдаланасиз. Дастлаб у сизга гапиришни
ўрганганингизда қўл келган. Кейинроқ кўпайтирув
жадвалини ёдлаганингизда. 6×6 ёки 7×8 неччи
бўлишини дарҳол айтиб берасиз. Чунки уларнинг
жавоблари кўп такрорлаш оқибатида онгингизга
ўрнашиб қолган. Эслаб кўринг-а, кўпайтирув
жадвалидан мисолларни неча марта ёзиб, қанча
такрорлагансиз? Тўғриси, буни аниқ билмайсиз.
Ўқишни бошлагандан буён бу машғулотни
такрор-такрор бажаргансиз. Сўз жумлаларни
қайтаргансиз, тўғрилагансиз ёки нотўғри ёзиб,
хато
талаффуз
қилганингизда
сизни
тўғрилашган. Шунинг учун ўз она тилингизда
қийналмай гаплашасиз, чунки у миянгизга илдиз
отиб мустаҳкам ўрнашиб олган.
Ҳар қандай янги маълумот, ғоя ва ишонч
миянгизга
мустаҳкам
ўрнашиб
олгандан
кейингина уни амалда қўллай бошлайсиз!
“BUSINESS INVEST ONLINE SCHOOL” MCHJ
ИСЛОМ ИБРОҲИМ @ISLOM_IBROHIM
15
Ғоя миянгизга мустаҳкам ўрнашиб олиши учун
ишонч
билан
мулоҳазани
бир-бирига
мослаштиринг,
уйғунлаштиринг.
Ғояни
такрорланг ва ўйланг. Фикрингизга қарши
чиқаётган барча ғояларни рад этингда, фақат
танлаб олганингиз сиз учун ҳаётий ҳақиқат
бўлсин. Янги ғоя ниҳолдек нозик: ўзини тиклаб
олгунича алоҳида парвариш талаб қилади.
Диққат-эътиборли ва синчков бўлинг: агар
ғамхўрлик қилмасангиз, сизнинг бебош эски
ғояларингиз мисоли фикрловчи уруғлар каби қайта
ўсиб чиқади ва сизнинг нозик ғояларингизни
чирмаб олади.
Ҳар қандай янги ғоя ва фикр онгизга илдиз отиб
кўкаргунча аввало ўсиб чиқиши керак. Бу жараён
маълум фурсат талаб қилади. Гарчи сиз бир, икки,
йигирма
марталаб
янги
ғояни
қамчилаб
такрорлаганингиз билан ҳеч ўзгариш бўлмаслиги
мумкин. Янги ишончингиз самараси онгингизда
томир отиши учун бир ойдан уч ойгача бўлган
муддат ўтиши керак. Бу дегани 30 кундан 90
“BUSINESS INVEST ONLINE SCHOOL” MCHJ
ИСЛОМ ИБРОҲИМ @ISLOM_IBROHIM
16
кунгача ҳар куни 5-10 дақиқа давомида машқ
бажариш демакдир.
Энди сиз бир-икки марта ўқиш йўли билан янги ғоя,
эътиқодни
амалга
оширмоқчи
бўлган
одамларнинг мағлубиятга учраш сабабларини
тушундингизми?
«Мен
буни
тушунишга
интилдим, лекин ҳеч уддасидан чиқолмадим», –
дейишади улар афсус билан. Лекин улар етарлича
ҳаракат қилдиларми?
Сизнинг миянгиз қандай бўлишидан қаъти назар,
янги ғояни бир-икки ой давомида такрорлаб
сингдирмасангиз, у ўз-ўзича уни қабул қилиш
қобилиятига эга эмас. Шунинг учун чала-ярим куч
бериб
вақтингизни
сарфлаш
ва
оқибатда
умидсизликка тушиш, ҳафсала пир бўлмоғидан
нима фойда? Энди ушбу гапларни қайтаринг:
Ҳар қандай янги ишонч илдиз отиши ва гуллаши
учун вақт ва эътибор талаб қилади.
3-марта.
Англадингизми?
“BUSINESS INVEST ONLINE SCHOOL” MCHJ
ИСЛОМ ИБРОҲИМ @ISLOM_IBROHIM
17
Do'stlaringiz bilan baham: |