Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Биология фанидан масалалар ечиш методикаси



Download 2,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/86
Sana14.07.2022
Hajmi2,11 Mb.
#797553
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   86
Bog'liq
БИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Биология фанидан масалалар ечиш методикаси.
 
Ишдан мақсад: 
Тингловчиларнинг организмларнинг кўпайиши, аллел 
ва ноаллел генларнинг ўзаро таъсири, белгиларнинг бириккан ҳолда 
ирсийланиши, озиқ занжирига оид масалалар ечиш кўникма, малакаларини 
ривожлантириш.
Бажарилиши лозим: 
Тингловчилар организмларнинг кўпайиши, аллел 
ва ноаллел генларнинг ўзаро таъсири, белгиларнинг бириккан ҳолда 
ирсийланиши, озиқ занжирига оид масалаларни ечадилар. 
Ишни бажариш учун намуна: 
1. Организмларнинг кўпайиши (митоз, мейоз, уруғланиш) га оид 
масалалар ечиш. 
2. Аллел генларнинг ўзаро таъсирига оид масалалар ечиш. 
3. Ноаллел генларнинг ўзаро таъсири (комплементарлик, эпистаз, 
полимерия) га оид масалалар ечиш. 
4. Белгиларнинг бириккан ҳолда, жинсга бириккан ҳолда ирсийланишга 
доир масалалар ечиш. 
5. Озиқ занжирига оид масалалар ечиш. 
Масалалар ечиш учун намуналар 
1.1. Диплоид навли маккажўхорида уруғланиш жараѐнидан сўнг битта 
сўтасида 800 та уруғ ҳосил бўлган. Уруғланиш жараѐнида иштирок этган 
спермийлар сонини ҳисоблаб топинг. 
Ечилиши: Уруғланиш мавзусидан бизга маълумки, битта уруғ ҳосил 
бўлишида иккита спермий иштирок этади. Шу маълумотлар асосида 
масаланинг ечимини топамиз. 
1та уруғ ҳосил бўлишида 2 та спермий иштирок этса, 
800 та уруғ ҳосил бўлишида х=1600 та спермий иштирок этади. 
Жавоби: 1600 та спермий иштирок этади. 
1.2. Маккажўхорининг уруғланган марказий ҳужайрасидаги аутосома 
хромосомалари сонини топинг. 


196 
1.3. Уй товуғида n=39 бўлса, унинг тери ҳужайрасида ДНК 
редупликациясидан сўнг хромосомалар сони нечта бўлади? 
1.4. Одамда анафаза I даги ДНК миқдори (c) ни топинг. 
2.1. Помидорларда юмалоқ шакл ноксимон шаклга нисбатан, қизил ранг 
сариқ рангга нисбатан доминантлик қилади. Юмалоқ қизил мевали ўсимликлар 
ноксимон сариқ мевали помидорлар билан чатиштирилди. Кейинги бўғинда 
барча ўсимликлар юмалоқ шакл ва қизил рангга эга бўлган. Ота-онанинг 
генотипларини аниқланг. 
2.2. Одамда жингалак соч текис соч устидан, қўй кўзлилик гени кўк 
кўзлилик устидан доминантлик қилади. Гомозигота жингалак сочли, кўк кўзли 
аѐл тўлқинсимон сочли ( гетерозигота), кўк кўзли йигитга турмушга чиқди. 
Фарзандларининг генотипини топинг. 
2.3. Одамда тўртта қон гуруҳи мавжуд: I қон гуруҳи I
O
I
O
; II қон гуруҳи 
I
A
I
A
ѐки I
A
I
О
; ; III қон гуруҳи I
В
I
О
ѐки I
В
I
В
; IV қон гуруҳи I
A
I
В
. Гомозигота 
ҳолатдаги II ва III қон гуруҳига эга бўлган йигит ва қиз никоҳидан қайси қон 
гуруҳига эга бўлган фарзандлар дунѐга келади?
3.1. Одамнинг нормал эшитиш қобилияти ноаллел доминант генларнинг 
ўзаро таъсири билан белгиланади (D-чиғаноқ ривожланиши, Е-эшитиш нерви 
ривожланиши). Ҳар иккала доминант генларга эга бўлган организмлар нормал 
эшитади. Нормал эшитадиган ота-онадан соғлом фарзандлар билан бир қаторда 
кар фарзандлар ҳам туғилди. Ота-она генотипини топинг.
3.2. Қора (ААвв) ва кулранг (ааВВ) донли сули ўсимликлари 
чатиштирилиб, F
1
да қора донли ўсимликлар олинган. Биринчи ва иккинчи 
авлод ўсимликлари генотипи ва фенотипини аниқланг. Тажрибанинг 
моҳиятини изоҳланг. 
3.3. Қулоқ супраси узун 24 см бўлган Барон қуѐн зоти (D
1
D
1
D
2
D
2
) қулоқ 
супраси калта 12 см бўлган (d
1
d
1
d
2
d
2
) зот билан чатиштирилган. F
1
дурагайларининг қулоқ супраси узунлигини топинг.
4.1. Дрозофила мева пашшасида кўзининг қизил ранги А_В генларга 
боғлиқ. А_bb генотипли индивидларнинг кўзи жигарранг, ааВ_ генотипли 


197 
организмларнинг кўзи оч қизил, aabb генотипли организмларники оқ рангда 
бўлади. Қизил кўзли дигетерозигота (цис- ҳолат) дрозофилалар оқ кўзли 
дрозофилалар билан чатиштирилиб, F
b
да 196 та насл олинди. 
а) F
b
да неча хил генотипли дрозофилалар учрайди?
б) улар неча хил фенотип ҳосил қилади?
в) улардан нечтаси қизил, жигарранг, оқ кўзли бўлади?
4.1. Индивид генотипи АС ва ас, бириккан генлар орасидаги масофа 10 
морганид бўлса, организмда қандай ва неча фоиз нокроссовер гаметалар ҳосил 
бўлади? 
4.2. Одамларда учрайдиган далтонизм рецессив d гени билан 
ифодаланиб, у жинсий Х-хромосомада жойлашган. Қуйида берилган ота-оналар 
генотипини таҳлил қилиб, қайси оилада фақат ўғиллар далтоник туғилиш 
эҳтимолини аниқланг. Х
D
X
D
x XY
d
;
X
d
X
d
x X
d
Y;
X
D
X
d
x X
D
Y; X
D
X
D

X
d

4.3. Одамда тер безларининг бўлиши гени тер безларнинг бўлмаслиги 
устидан доминантлик қилади ва мазкур генлар Х хромосомада жойлашган. Тер 
безлари бўлмаган йигит шу белги бўйича соғлом қизга уйланди. Ота-она ва 
бўлажак фарзандларнинг генотипини аниқланг.
5.1. Экологик пирамида қоидасига асосланиб, денгизда 300 кг ли битта 
делфин ўсиб-ривожланиши учун қанча планктон зарурлигини аниқланг (агар 
озиқ занжири планктон, оддий балиқ, йитрқич балиқ, делфиндан иборат бўлса).
Ечилиши: Делфин йиртқич балиқларни истеъмол қилиб, тана массасини 
10% ни ҳосил этган. Делфин 300 кг бўлса, қуйидаги пропорцияни тузамиз. 
300 кг – 10%
х – 100% 
х=3000 кг (йитрқич балиқ), бу йиртқичмас балиқларнинг тана 
массасини 10 % ни ташкил этади. Яна пропорция тузамиз. 
3000кг – 10% 
х – 100% 
х=30 000 кг (йиртқичмас балиқ)


198 
Йиртқич бўлмаган балиқлар бу массани ҳосил қилиш учун қанча 
планктон истеъмол қилган? Пропорция тузамиз. 
30 000кг - 10% 
х -100% 
х = 300 000кг
Жавоб: делфин 300 кг бўлиши учун, 300000 кг планктон истеъмол 
қилиши керак. 
5.2. Экологларнинг кузатишича, маълум бир майдонда 17 та лочин 
яшаши аниқланган. Битта лочиннинг массаси 500 граммга тенг. Кузатиш олиб 
борилаѐтган майдон ҳажмини аниқланг (1 м
2
барг тўшамасининг биомассаси 90 
г) Озиқ занжири: барг тўшамаси→ ѐмғир чувалчанги → қора қарға→ лочин. 
5.3. Қуйидаги озиқ занжири ўрганилган: ҳайвон мурдаси→ ўлимтикхўр 
пашша личинкаси → бақа → сувилони (1 та сувилони биомассаси 200 г). 
Сувилони 3 та насл берди (сувилони наслининг биомасаси 25 г ни ташкил 
этган). Агар бақа фақат пашшалар билан озиқланишини ҳисобга олган ҳолда 
сувилони ўз оиласини озуқа билан таминлаши учун бақа қанча пашшаларни 
ейишини ҳисоблаб топинг.

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish