Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/86
Sana14.07.2022
Hajmi2,11 Mb.
#797553
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   86
Bog'liq
БИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

6.2. Дарс типлари ва турлари. 
Ўқув дастуридан ўрин олган мавзуларнинг мазмуни, таълимий, 
тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлари ҳисобга олинган ҳолда дарсларнинг 
тузилиши, унда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш 
ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. 
Дарсларнинг юқорида қайд этилган хусусиятларига кўра дарслар 
типологияси ишлаб чиқилган. 
Есипов Б.П., Щукина Г.И. дарсларни асосий дидактик мақсадларига 
кўра таснифлашни тавсия этган. Мазкур типологияда дарслар қуйидаги 
типларга ажратилган: 
билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш; 


112 
билимларни тизимга солиш ва умумлаштириш; 
билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш, такрорлаш; 
назорат ва баҳолаш; 
комбинирлашган (мажмуали) дарслар. 
Мазкур типологиянинг таҳлили дарсни ташкил этиш босқичлари 
эътиборга олинмаганлигини кўрсатди. Ҳар бир дарсда муайян билим, кўникма 
ва малакалар шакллантирилади ва ривожлантирилади, тизимга солинади ва 
умумлаштирилади, шунингдек, ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва 
малакалари назорат қилинади ва баҳоланади. Шу сабабли, ушбу типология 
камчиликлардан ҳоли эмас. 
Кузнецова Н.Е. дарсларни асосий дидактик вазифаларига биноан 
таснифлаган: 
янги ўқув материалини ўрганиш; 
назарий билим, кўникма ва малакаларни амалиѐтга қўллаш ва 
такомиллаштириш; 
билимларни тизимга солиш ва умумлаштириш; 
назорат ва баҳолаш; 
аралаш ѐки комбинирлашган (мажмуали) типларга ажратган. 
Бу типология ҳақида ҳам юқоридаги фикрларни айтиш мумкин.
Белов Г.И., Бруновт Е.П., Зверев И.Д., Мягкова А.Н. каби методист-
олимлар дарсларни ўтказиш усулига кўра типларга ажратган: 
маъруза дарслари; 
экскурсия дарслари; 
суҳбат дарслари; 
кинодарс; 
лаборатория дарслари; 
мустақил ишлаш дарслари. 
Бу типологиядан ўрин олган типлар тўғри белгиланган эмас, олимлар 
томонидан дарс типлари ва турлари аралаштириб юборилган.


113 
Иванов С.В. томонидан дарслар ўқув жараѐнининг асосий босқичлари 
асосида типларга ажратилган: кириш дарслари, ўқув материали билан 
дастлабки танишиш дарслари, тушунчаларни шакллантириш дарслари, машқ 
қилиш дарслари, ушбу типологияда дарсларнинг ҳамма хусусиятлари ҳисобга 
олинмаган, жумладан, таълим мазмунининг таркибий қисмлари бўлган кўникма 
ва малакалар эътибордан четда қолган.
Верзилин Н.М. дарсларни типларга ажратишда тушунчаларни асосий 
мезон этиб белгилаган: анатомик мазмундаги дарслар, морфологик мазмундаги 
дарслар, филогенетик мазмундаги дарслар, экологик мазмундаги дарслар ва ҳ.қ. 
Қайд этилган типологияни амалиѐтга жорий қилиш қийин кечади, чунки 
таълим-тарбия жараѐнида тушунчалар бир-бири билан узвий равишда 
шакллантирилади. Тушунчаларнинг бу тарзда типларга ажратилиши мақсадга 
мувофиқ эмас. 
Корсунская В.М., Рыков Н.А., Пономарева И.Н., Трайтак Д.И. каби 
методист-олимлар бобни ўрганишда дарснинг ўрни ва таълим жараѐнининг 
босқичлари асосида типларга ажратган. Ҳар бир боб мантиқий боғланган 
мазмунни ўз ичига олган бўлиб, мавзулар алоҳида дарс шаклида ўрганилади. 
Шу сабабли, ҳар бир бобни ўрганишда ўқитиш мақсадлари ва ўқув 
материалини ѐритиш нуқтаи назаридан ўзаро мантиқий боғланган дарслар 
тизимидан фойдаланилади. Олимларнинг фикрича, дарслар қуйидаги 
типлардан иборат бўлиши лозим: 
кириш дарслари; 
ўқув материали мазмунини ѐритувчи дарслар; 
умумлаштирувчи дарслар. 
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, дарслар 
типологияси бўйича ягона фикрга келинмаган ва бу масала баҳсли саналади. 
Биологияни ўқитиш амалиѐтида у ѐки бу типга айнан мос келадиган 
дарсларни топиш қийин, шу сабабли ҳар бир тип муайян дарс турларини ўз 
ичига олади.


114 
Кириш дарслари. Мазкур дарсларнинг асосий вазифаси ўқувчиларни 
янги ўқув материалини қабул қилишга тайѐрлаш, фанлараро, мавзулараро 
боғланишни амалга ошириш, муаммоли вазиятларни яратиш, ўқувчиларнинг 
аввал ўзлаштирган билимларини янги ва кутилмаган вазиятларда қўллашга 
ўргатиш орқали янги билимларни эгаллашга эришиш, қизиқишини орттириш 
саналади. Ушбу дарсларда ўқувчиларга индивидуал ѐки кичик гуруҳларда 
бажариши учун ўқув топшириқлари (қўшимча адабиѐтлар устида мустақил 
ишлаш, маъруза, гербарий, коллекция, жадвал тайѐрлаш, кузатиш ўтказиш, 
тажрибалар қўйиш) берилади. Дарсда ўқувчилар бобнинг мақсади ва 
вазифалари, бобдан ўрин олган мавзулар, асосий ғоя ва назариялари, ўқув ва 
амалий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари, ДТС билан меъѐрланган 
ўзлаштириладиган билим, кўникма ва малакалар, дарслик, қўшимча 
адабиѐтлар, дафтар билан ишлаш таништирилади. 
Кириш дарсларида ўқитувчи томонидан мазкур бобни ўрганишнинг 
аҳамияти, ушбу жараѐнда ҳал этиладиган муаммолар, мавзу мазмуни ва 
мақсадга мувофиқ ҳолда қизиқарли анологиялардан фойдаланишга эътибор 
қаратилиши ўқувчиларда фан асослари, хусусан, шу бобдан ўрин олган 
масалаларни ўрганишга бўлган қизиқишининг ортиши, билимларни ўзлашти-
ришга бўлган эҳтиѐжларни қондиришга замин тайѐрлайди.
Кириш дарслари ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билимларидан янги 
вазиятларда қўллаши учун имкон берадиган муаммоли савол-топшириқлар, 
муаммоли суҳбат билан бошланиши мақсадга мувофиқ.
Дарснинг бундай тарзда бошланиши ўқувчиларнинг янги бобни ўрганиш 
учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш, аввал ўрганилган 
боблар билан мантиқий боғланишни амалга ошириш имконини беради. Мазкур 
дарс типига мансуб дарслар турига мисол қилиб муаммоли таълим 
технологиясининг ―Ақлий ҳужум‖, дидактик ўйин технологиясининг 
―Тақдимот‖ дарсларини олиш мумкин.

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish