Сборник докладов республиканской научно-технической конференции значение информационно-коммуникационных


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА, МЕҲНАТ БОЗОРИ



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet261/267
Sana14.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#795134
TuriСборник
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   267
Bog'liq
Maqola

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА, МЕҲНАТ БОЗОРИ 
САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР 
БАЗАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ 
М.М. Махаммадиев (таянч докторант,Тошкент молия институти)
М.М. Махаммадиев (магистрант, Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
 
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча 
тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни 
сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация техноло-
гияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга 
оширилмоқда. 
Иқтисодиётни рақамлаштириш жараёнларини ривожлантирилиши 
шароитида меҳнат бозори самарадорлигининг асосий ҳолатларини ўрганиш 
билан боғлиқ масалалари тадқиқ этилди. Биз таклиф этган меҳнат бозори 


563 
фаолиятининг ахборот модели доирасида унинг ахборот базасини 
яратишнинг ўзига хос хусусиятларига алоҳида эътибор берилди, бу ахборот 
базаси рақамли иқтисодиётда рақамли ва ахборот технологияларини 
ривожлантириш истиқболларини эътиборга олган ҳолда, оммавий 
рақамлаштиришнинг мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётига таъсири 
хусусиятларини кўрсатадиган меҳнат бозорининг шаклланиши ва фаолият 
кўрсатиш аспектларини акс эттириши зарурлиги аниқланди. Айни дамда бу 
соҳадаги мавжуд статистика тизими биз фикр юритаётган хусусиятларни 
тўлиқ маънода акс эттира олмайди; шунинг учун иқтисодиётни рақамлаш-
тиришни ҳисобга олган ҳолда меҳнат бозори тўғрисидаги маълумотларини 
тўплаш ва ишлов бериш бўйича аниқ бир механизмни ишлаб чиқишимиз 
зарур бўлади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу механизмни ишлаб чиқиш учун 
биз тадқиқ этаётган асосий мақсадни - бу йўналишдаги реал мавжуд 
статистика тизимини ҳисобга олган ҳолда рақамли иқтисодиётда меҳнат 
бозорининг самарадорлигини баҳолаш бўйича ахборот базасини яратиш 
эканлигини аниқ тасаввур қилишимиз керак. Бу шунинг учун ҳам муҳимки, 
бу механизмни амалга оширишда шундай кўрсаткичлар олиниши керакки, бу 
кўрсаткичлар асосида меҳнат бозорини чинакам тартибга солиш, шунингдек, 
унинг самарадорлиги ўзгаришини ҳам баҳолаш мумкин бўлсин. Бу ерда биз 
интервалли баҳолаш кўрсаткичлар назарияси ва амалиётидан фойдаланишни 
таклиф қиламиз, унинг моҳияти шундаки, тадқиқ этилаётган объектнинг - 
бизнинг ҳолатда рақамли иқтисодиётда меҳнат бозорининг адекват ҳолатини 
тақомиллаштиридан иборат.
1-Расмда таклиф этилаётган меҳнат бозори ишлашининг ахборот 
модели концептуал чизмасига кўра, юқорида айтилганидек, ОТАЖ ва 
МФТларни модельнинг бош элементлари (ўзаги) эканлигини уларни 
«Рақамли иқтисодиёт талаблари» бўлимига киритишимиз билан асослаймиз. 
Бизнинг объектимизга нисбатан айтадиган бўлсак, меҳнат бозори 
иштирокчиларидан тўғридан-тўғри Обект тизмли ахборотлашган жамият ва 
Маьлумотлардан фойдаланишни тизимлаштиришган маълумотлар олмайди, 
1-Расм. Меҳнат бозори ишлашининг ахборот модели концептуал чизмаси 


564 
Уларни айнан шу бўлимда қарашимизнинг боиси шундаки, 
иқтисодиётни рақамлаштиришнинг бош мақсадини, яъни, келгусида барча 
ижтимоий-иқтисодий муносабатлар такомиллашуви айнан ахборот ва 
рақамли технологияларга асосланиб бориши зарурлигини (бош мақсад)
 
меҳнат бозорининг ахборот моделида ҳам қайд этиш кераклигидадир. Буни 
ахборотлар алмашинуви нуқтаи назаридан қарасак, улар (ОТАЖ ва МФТ) 
меҳнат бозори иштирокчиларининг маълумотлар базаларидан олинган 
маълумотларгагина асосланади.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, “Рақамли иқтисодиёт талаблари”га 
меҳнат бозори иштирокчилари маълумотлар базаларидан ҳеч қандай 
маълумотлар олинмайди, сабаби, бундай талаблар (рақамли иқтисодиётнинг) 
умумғоявий, умумтехнологик тараққиётга бўлган илмий-назарий қарашлар 
маҳсулики, улар ҳар қандай маълумотлар базаларини ана шундай қарашлар 
доирасидаги тегишли маълумотларнинг объектив манбаи ҳисобланиши 
керак. 
Фойдаланилган адабиётлар руйхати. 
1.
Ўзбекситон Республикаси Президентининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 
2020 йил 5-октябрдаги ПФ-6079 сонли “Рақамли Ўзбекистон -2030” . 
2.
Ахапкин Н.Ю., Волкова Н.Н., Иванов А.Е. Развитие цифровой экономики и 
перспективы трансформации российского рынка труда // Вестник ИЭ РАН. – 2018. 
– №5. 
3.
А.В. Демьянова, О.Б. Жихарева, З.А. Рыжикова. Профессии цифровой экономики, 
ИСИЭЗ НИУ ВШЭ, 2019 г.


565 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish