божоним мени унинг қўлидан тортиб олиб:
— Урм а, золим, — деб бақирди, — урсанг
мени ур,
болани нега урасан, золим! Ўғилларпмни отиб ўлдирга-
шшг каммиди... Ҳой. одамлар,
нега қараб
турасанлар,
чолни уряпти, болани уряпти бу золим, нега наша еб
қўйган молдек анграйиб турасанлар.
Бобожоним мени ерга қўйиб, кўкрагини кенг олиб
ижроқўмбобога яқинлашиб юра. бошлади,— Қўлннг қи-
чиган бўлса мана мени ур, тўйгунингча ур, қонхўр!
Оқ отли амаки сал олдинга Кзриб келиб ижроқўмга,
бас қплинг, одамни шарманда қилдингиз-ку, девди, иж-
роқўм булар билан ё милтиқ, ё қилич билан ганлашиш
керак, деди. Ш у пайт дала томондан битта мелиса амаки
от чоптириб келиб қолди, қочоқни
ушладик, олиб ке-
лишяпти, деди.
— Гапир тезроқ, гапир!— буюрди оқ отли амаки.
Ҳамма уйларни, ҳамма молхоналарни, ҳамма боглар-
ни тинтишибди-да, кейин сой бўйига қараб юришибди.
Ғулом бобонинг девори тагида, қорнинг устида одамнинг
изипи кўриб қолишибди, из янгигина экан, девордан опшб
ўтишса, ўша из суви йўқ ҳовузга ққраб борибди, бундай
тикилиб қарашса, ҳовузнинг ичп тўла шолининг похоли
эмиш, похол ҳам янгигина солинган эмиш. Тагини тит-
килашса Эшон бобо ўтирганмиш.
— Ана, ўзпни ҳам олиб келшпяптп, — деди ш у гап-
ларнц айтаётган амаки.
95
www.ziyouz.com kutubxonasi
Дала томондан Эшон бобомни ҳайдаб келишаётган
экан, иккита отлиқ, иккита пиёда амакининг олдида бит-
та-битта қадам ташлаб келяптилар. Эгниларида бобо-
жовимникига ўхшаган қора чакмон, бошларида кички-
иагшга саллача, оёқларида махси-кавуш, кавуш роса лои
Do'stlaringiz bilan baham: |