152
билан боғлиқ. ФПК ва ЖПК фуқаролик ва
жиноят ишларининг
турдош (предметли) судловга тааллуқлилигини белгилаб, мазкур
барча ишлар туман судининг судловига тааллуқли бўлганлигини қайд
этади, қонунда бундай ишларни кўриш бошқа судлар ваколатига
берилган ҳоллар бундан мустасно. Одатда аҳоли ўз муаммолари
билан айнан шу судларга мурожаат қилади ва аксарият ҳолларда шу
ерда ўз саволларига керакли жавобларни олади.
Мазкур судлар ташкил қилиниши принциплари Ўзбекистон
Республикасининг
Конституцияси, “Судлар тўғрисида”ги Қонун ва
бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган.
Ўзбекистон
Республикасида
фуқаролик
ишлари
бўйича
туманлараро судлари ташкил қилинган. Зарур ҳолларда фуқаролик
ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари ҳам ташкил қилиниши
мумкин. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларининг
ташкил қилиниши кўриб чиқиладиган ишлар ҳажми ва бошқа
омилларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Жиноят ишлари бўйича судлар ҳар бир туманда ва туманларга
бўлинмаган шаҳарда фаолият юритади. Туманда (шаҳарда) битта суд
ташкил қилинади, бироқ бутун туман ва шаҳар учун ёки туман ва шу
туманда жойлашган шаҳарлар учун битта судни ташкил қилиш ҳам
мумкин.
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар)
судининг
суд фаолияти устидан назорат Қорақалпоғистон Республикаси
фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича
вилоят суди, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди
томонидан амалга оширилади.
Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар)
судининг суд фаолияти
устидан назорат Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари
бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят суди, жиноят
ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан амалга оширилади.
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар)
судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг
фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус
ваколатли орган томонидан судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг
фақат қонунга бўйсуниши принципига қатъий риоя қилган ҳолда
амалга оширилади.
Умумий юрисдикция судларининг асосий бўғин таркиби
. “Судлар
тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддасига мувофиқ:
153
- фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди
раис ва судьялардан иборат бўлади;
- жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди раис,
судьялар ва
халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.
Таъкидлаш лозимки, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди
таркибида маъмурий ишлар бўйича судьялар бўлади.
Туманлараро, туман (шаҳар) судларининг судьялари Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва
лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг
тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти
томонидан тайинланади.
Жиноят ишлари бўйича судларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: