Киосаки Р. Т., Лечтер Ш. Л. Пул оқими квадранти. К. 2 / Р. Т. Киосаки, Ш. Л



Download 11,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/82
Sana13.07.2022
Hajmi11,14 Mb.
#790717
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
Bog'liq
Роберт КийосакиПул оқимининг квадранти 2

кўрганман. 
Уларнинг шижоатлари бир ойга 
етади ва умидсизлик хдсси уларни енгиб чарчатади ва 
қизиқишлари сўниб: “Бу яХши ғоя эди,г афсус иш 
бермади” деб юришади.
Аслида эса ғоя панд бермайди. Кўнгил Ъовиш ҳисси 
устун чиқади. Улар чидамсизликни кўнгил совишига 
айлантиришди ва умидсизлик уларгд зарар етказишига 
йўл қўйиб беришди. Мана шу чидамсизлилик кўп бор 
тез молиявий мукофотга эришишнинг кушандаси 
бўлган. Ўз ишининг устаси бўлган бйзнес эгалари ва 
сармоядорлар сармоядан келадиган пул оқимини 
кўриш учун йиллаб кугишлари мумкин, чунки 
муваффақият вақт талаб қилишини улар яхши 
билишади. 
Яна 
улар 
шуни 
ҳам 
билишадики, 
“Сабрнинг таги олтин”.
2. 
Доим ёнингда бўладиган устоз топ. 
Телефон 
дафтарчангизнинг биринчи бетида касалхона, ўт 
ўчириш хизмати ва полиция рақамлари ёзилган, 
менинг бизнес телефон дафтарчамнинг биринчи 
бетида устозларимнинг телефон рақамлари ёзилган. 
Мен улардан доим бирор иш бошласам ишга бошим 
билан шўнғиб кетмаслигим учун ёнимда туришларини 
сўрайман. Яқинда бир ишда озроқ муаммо чиқиб 
қолди. Мен олдинига уни ўзим ҳал қилмоқчи бўлиб 
ҳаракат қилдим, лекин келиша олмадим ва мен 
дўстларимдан учтасига қўнғироқ қилдим. Албатта, 
ўша вақтнинг ўзида учта фойдали маслаҳатга эга 
бўлдим. 
Олдин 
бундай 
келишув 
ҳақида 
эшитмагандим. Тўғри, муаммо менинг фойдамга 
ечилмаса-да, учта мен учун янги бўлган келишувни, 
музокарани ўргандим. Гап шундаки, биз баъзи 
билмаган нарсаларимизни ўша нарсага дуч келгач
131


ўрганамиз ва ўша ернинг ўзида ечим топишимиз ҳам 
мумкин. Бизни олдинда нималар кугаётганини ҳеч 
қачон билмаймиз. Шунинг учун ҳам доим ёнингизда 
бўладиган устозларни топиш лозим.
Кўп одамлар ҳамма жавобларни билишмагани учун 
иш бошлай олишмайди, деб ўйлаш хатодир. Сиз ҳам 
ҳамма жавобларни ҳеч қачон билолмайсиз, аммо иш 
бошлайверасиз. М енинг дўстим Кейт Каннингем 
айтгани каби: “Кўпчилик одамлар зангор чироқ 
ёнмагунча кўчани кесиб ўтишмайди, шунинг учун* ҳам 
улар ҳеч қаёққа боришолмайди”.
3. Ў зингизни ҳурм ат қи ли н г. Энг ёмони, хатога 
йўл қўйишганда кўпчилик мағлубиятга чидай олмай, 
умидсизликка тушишади. Хатоларини жуда оғир 
қабул қилишади. Аммо бундай қилиш ярамайди. Мен 
бундай 
одамларни 
ўрганиб 
шундай 
хулосага 
келдимки, ўзларидан кўп нарса талаб қилаДиган 
одамлар таваккалчиликка эҳтиёткорлик билан қўл 
уришади ёки ўз орзуларини ҳаётга татбиқ қилишади 
ёки нимадир янги нарса кашф этишади. Агар 
ўзингизни 
жазоласангиз 
ёки 
умидсизликка 
тушишингизга кимнидир айбласангиз, янги ишни 
ўрганиш жуда қийин кечади.
4. Рост гапиринг. БолалигимДа ногаҳон кичик 
синглимнинг олд тишини синдириб қўйган куним энг 
ёмон жазога лойиқ кўришган. Ўшанда синглим отамга 
айтиб бериш учун йиғлаганча унинг ёнига. кириб 
кетди/ мен эса беркиниб олдим. Отам мени топиб 
олгандан сўнг жаҳл билан шундай деган эди: “Мен 
сени синглиншинг тишини синдирганинг учун эмас, 
қочиб кетганинг учун жазолайман” .
Молиявий муносабатларда кўп бора ўз хатола- 
римдан қочишим мумкин эди. Қочиш ҳаммасидан ҳам
132


осон иш. Аммо отамнинг ўшанда айтган гапи бутун 
қаётим давомида менга яхши сабоқ бўлганди.
Қисқаси, биз ҳаммамиз хато қиламиз. Ишимйз биз 
ўйлаганчалик кетмаса, хафа бўламиз, умидсизликка 
тушамиз. Фарқи шундаки, биз бу ҳиссиётларни қандай 
қабул қилишимизда. Бой отам бу ҳолатга қуйидагича 
хулоса чиқаради: “Сизнинг ютуғингиз истагингиз, 

орзуларингиз кучи ва умидсизликни қандай қабул 
қилишингиз билан ўлчанади”.
Ўз жасурлигимизни синаш учун биз кўп йиллар 
давомида молиявий ўзгаришлар қилишга киришамиз. 
Ўз ҳиссиётларини жиловлай оладиган одамлар катта- 
катта ютуқларга эришиб, ўз молиявий маҳоратлари 
туфайли келажакда гуллаб-яшнашади.
Боб Дилан куйлаганидек: “Замонлар ўзгаришларни 
олиб келади”. Келажак - умидсизликка тушиш 
ҳиссини пойдевор сифатида қўллай оладиган, замон ва 
вақт билан ҳамоҳанг ўзгара оладиганларникидир.

Download 11,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish