Киосаки Р. Т., Лечтер Ш. Л. Пул оқими квадранти. К. 2 / Р. Т. Киосаки, Ш. Л



Download 11,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/82
Sana13.07.2022
Hajmi11,14 Mb.
#790717
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   82
Bog'liq
Роберт КийосакиПул оқимининг квадранти 2

82


УЧИНЧИҚИСМ
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ “В” ВА “I” БЎЛИМЛАРИДА
М УВАФФАҚИЯТ ҚОЗОНИШ МУМКИН
Ю-БОБ
И лк қадамларни кўйинг
“Узоққа саёҳатлар биринчи қадамдан бошланади”. 
Мен бу иборани бошқачароқ айтган бўлардим: “Узоқ 
сафарга саёҳатлар боланинг биринчи қадамидан 
бошланади”.
Бундай дейишимга сабаб, ҳаётим мобайнида кўп 
одамларни учратдим. Уларнинг кўплари молиявий 
ютуқ сари саёҳатни бола қадамидан эмас, аксинча 
узоққа сакрашдан 
бошлаб 
қўйиб, 
муваффақият- 
сизликка 
учрашган. 
Молиявий 
муваффақиятга 
эришиш учун илк қадамни кичикроқ ташлаш лозим. 
Муваффақиятнинг давомий бўлиши илк катта қадам 
ёки сакрашга боғлиқ эмас, аксинча аста-секин узоқ 
йиллар кичикроқ қадам ташлаб юришга боғлиқ. 
Бирдан ўз ҳаёт тарзларидан чиқиб, катта ютуқлар сари 
тушуниб-тушунмай сакраш, оқибатда инқирозга олиб 
келади.
Бу гўё мажбурий парҳезга ўтиб озмоқчи бўлган ва 
бирдан емишларини озайтириб, спорт залларига 
қатнайдиган, турли дориларни истеъмол қилиб ўз 
организм 
ва 
руҳиятини 
ҳолдан 
тойдирадиган 
одамларга ўхшайди. Аммо улар қандайдир маълум бир 
вақт ўтгандан сўнг яна ўзларининг олдинги одатий 
ҳолатларига қайтишади.
Бизнесда озгина пул билан ҳеч қандай маълумотсиз 
катта ишларга қўл уриб бўлмайди. Демоқчиманки,
83


чуқур ичида туриб қадам қўйиб бўлмайди, чуқурдан 
чиқиш учун эса нарвон керак.
Қандай қилиб филни ейиш мумкин?
Китобнинг бу бўлими сизга квадрантнинг ўнг 
томонига ўтиш йўлида еттита қадам ташлашингизга 
ёрдам беради. Мен бой отамнинг маслаҳати билан бу 
етти қадам устида ишлаб ўрганишни тўққиз ёшимдан 
бошлаганман ва ҳозиргача унга амал қилиб келаман. 
'Баъзилар учун бу қадамларни босиб ўтиш қийинга 
ўхшаши мумкин. Албатта, бу етти қадамли йўлни тез, 
бир ҳафтада босиб ўтмоқчи бўлганлар учун қийин 
бўлишй аниқ. Шунинг учун аста-аста қисқа қадам 
ташлашни ўрганинг.
Биз кўп бора “Рим бир кунда қурилмаган” деган 
иборани 
эшитганмиз. 
Бу 
мулоҳазани 
мисол 
келтиришимга 
сабаб 
“филни 
ейиш” 
учун 
кўп 
машаққат чекканман. Яъни, “Фил қандай ейилади?” 
деган саволга қуйидагича жавоб берган бўлардим: 
“Бир тишлам тишлаб, кейин уни чайнаб ютиб, сўнг 
яна бир тишлам тишлайман”. “Е” ва “8” бўлимларидан 
“В” ва “I” бўлимларига ўтишда шундай йўлни тавсия 
қилардим. Ўзингизга нисбатан марҳаматли бўлинг ва 
бир бўлимдан иккинчи бўлимга ўтиш - бу жараённи 
шунчаки ўрганишдан кўра яхшироқ эканлигини 
тушунишга ҳаракат қилинг. Олти ой ёки бир йил 
ичида қўядиган биринчи қадамларингиздан сўнг эса 
қуйидаги 
иккинчи 
мулоҳазани 
эшитишга 
тайёр 
бўласиз: “Билмаган жойда югуришдан олдин ўша 
жойда юриб кўринг”. Бошқача қилиб айтганда, олдин 
кичикроқ қадамлар ташлаш, кейин эса тезроқ юриш ва 
ниҳоят югуриш лозим. Мен мана шу йўлни тавсия 
этаман. 
Бундай 
жараённи 
бошдан 
кечиришга
84


сабрингиз чидамаса, тез ва оддий тарзда бойишни 
истасангиз 
миллионлаб 
одамларнинг 
йўлидан 
боришингиз, яъни лоторея сотиб олишингиз мумкин. 
Ким билади, балки омадингиз келиб қолар.

Download 11,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish