Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги самарқанд давлат



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/219
Sana21.02.2022
Hajmi1,98 Mb.
#78642
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   219
Bog'liq
Mat o'qit metod

 
 


I БЎЛИМ. “МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА ЎҚИТИШ 
УСЛУБИЯТИ” ФАНИГА КИРИШ
«Математика ва информатика ўқитиш услубияти»фанига кириш ва  
унинг долзарблиги, мақсад ва вазифалари 
Ушбу ўқув-услубий мажмуа университет механика–математика
факультети математика таълим йўналиши талабалари учун мўжалланган. 
Математика ва информатика ўқитиш услубияти кенг тармоқли фан 
бўлиб, у педагогика, психология ва дидактика бўйича илмий тадқиқотларда 
муҳим ғоявий қурол вазифасини бажаради. Ушбу фан педагогика, 
психология ва дидактика соҳаларида мавжуд бўлган ва таълим жараёнида 
ўқувчтиларни 
интеллектуал 
қобиялитларини 
ривожлантириш 
учун 
математик билим,кўниукма ва малакаларни шакллантириш усуллари ва 
математик таълимнинг умумий қонкиятларини ва ўқитишга замонавий 
педагогик технологиялардан фойдаланиш хусусиятларини ўрганишга хизмат 
қилувчи қудратли қурол ҳисобланади. Маълумки, ҳозирги даврда «Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури» ва «Таълим тўғрисидаги Қонун» талабларидан 
келиб чиқиб, олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни ҳар 
томонлама такомиллаштиришни талаб этмоқда. 
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим 
тизимини икки босқичли тизимга,яъни тўққиз йиллик умумтаълим, ҳунар-
коллежлари ва академик лицейларида ўқиш тизимига ўтказиш амалга 
оширилмоқда. 
Ҳунар-касб коллежлари ёшларнинг кўпрок қисмини касб меҳнатига, 
ишлаб чиқариш, таълимдаги ва маданиятдаги фаолиятга тайёрлаш 
вазифаларини амалга ошириши зарур. академик лицейлар эса ёшларлдда 
назарий ва амалий билимларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, уларда 
интеллектуал фаолиятга қизиқишга қобилиятли, келгуси ҳаётини олий ўқув 
юртларига кириш ва илмий фаолият билан шуғулланишни мақсад килиб 
қўйганларини тарбиялаб етиштириши лозим. Бундай шароитларда замонавий 
илмий-услубий савия математика бўйича ўқув-тарбия жараёнини ташкил эта 
оладиган математика ўқитувчиларига катта эҳтиёж туғилмоқда, улар турли 
ўқув юртларида уларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқита 
оладиган ўқитувчилар ҳам бўлиши зарур. Бунда асосий ўринга ўқитишнинг 
«Математикани чуқурлаштириб ўқитиш», «Математик иқтидорлик» каби 
дастурлари чиқмоғи лозим. Шунинг учун университетларнинг механика-
математик факультетларида юқори малакали математик ўқитувчилари 
тайёрлашга имкон берувчи математика ўқитиш услублари ва назарияси 
фанини ўқитиш сифатини ошириш замон талаби ва жуда ҳам зарур 
ҳисобланади. 
Фанни киритишдан мақсад талабаларга умумтаълим мактабларида 
математика ўқитиш қонуниятлари ва ушбу қонуниятлардан ўқув жараёнида 
қўлланиш усулларини ўргатиш, уларда келгуси фаолиятларида назарий ва 


амалий жиҳатдан педагогик фаолиятда фойдалана олиш кўникма ва 
малакаларни шакллантириш қобилиятини ривожлантириш ҳисобланади. 
Математика ва информатика ўқитиш услубиятини ўрганиш жараёнида 
педагогика, психология, дидактика, ахборот технологиялари, янги педагогик 
технологиялар каби математиканинг турли тармоқлари тадқиқот методлари 
ва натижаларидан кенг фойдаланилади.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish