жойлашиши ўрганилади, айлана тенгламаси келтирилиб чиқарилади,
геометрик алмаштиришлар усули ёрдамида айлананинг кўпгина хосслари
асосланади ва ўрнатилади, геометрик ўринлар усули эса айлана
тушунчасини турлича баён этишга имкон беради. Айлананинг метрик
хоссаларини ўрганиш айланага ташқи ва ички чизилган мунтазам
кўпбурчакларни ўрганишга ёрдам беради.
4.
5-6-синфларда геометрия бўйича билимлар беришнинг қуйидаги
мақсадлари мавжуд:
- ўқувчиларни асосий геометрик тушунчалар ҳақида
маълумотлар билан
таништириш;
- ўқувчиларни систематик геометрия курсини ўрганишга тайёрлаш;
- уларда геометрик ясаш малакаларини шакллантириш.
Бу синфларда қуйидаги
геометрик билимлар берилади: 1-4-
синфларда ўрганилган геометрик шакллар ва уларнинг хоссалари ҳақидаги
тасаввурлар чуқурлаштирилади; янги геометрик миқдорлар ўрганилади
(айлана узунлиги, бурчак катталиги); шакллар орасидаги фарқлар
кўрсатилади (кесма узунлиги ва кесма, бурчак ва бурчак катталиги);
геометрик ясашлар кўпаяди ва унда қўлланиладиган асбоблар ҳам кўпаяди
(чизгич, циркуль, траспортир). Геометрия элементлари асосан индуктив
равишда баён этилади. Бунда кўпгина билимлар улчаш ва ясашларни
умумлаштириш, моделлаштириш ёрдамида баён этилади.
5-6-синфларда ўқувчиларнинг геометрик билимлар савияси маълум
даражада текис бўлишига ҳамда системали билимларга бошланғич
қадамлар қўйишга эришилади. Биринчи босқичда, тўғри чизиқ, текислик,
кесма, кесма узунлиги, перпендикуляр ва параллел тўғри чизиқлар
каралади. Айниқса, бунда атамалар киритилишига эътиборни қаратиш
лозим: тўғри чизиқнинг ўз-ўзига параллеллиги, бир тўғри чизиқда ётган
кесмалар параллел. Геометрик ясашларни бажаришга ўргатишда ясаш
асбобларидан чизгич, циркул, учбурчакли чизгич ва транспортирлардан
фойдаланишга ўргатиш мумкин. Циркулни қўллаш чегараланган бўлиб,
айлана ва доирани тасвирлаш учун қўлланилади.
5.
7-9 -синфлар геометрия ўқув дастурида бу фаннинг ҳаёт ва
амалий фаолият билан мустаҳкам алоқасини ўрнатиш учун улчаш ва
ясашларга доир тушунчаларни шакллантириш, хусусан, конус, шар, сирт
юзаларини ҳисоблаш, пирамида ва айланиш жисмлари ҳажмларини
ҳисоблаш киритилган. Ўқувчилар фазовий тасаввурларини
ривожлантириш ва фазовий конструкцияларда таҳлил қилиш
кўникмаларини шакллантириш учун 9-синф геометрия курси тўла шу
масалаларини ўрганишга бағишланган.
Мазкур синфларда планиметрия кўпроқ ва стереометрия маълум
ҳажмда ўқитилиши кўзда тутилган. Бу курс ўқувчиларга дедуктив
исботлашлар ҳақида, геометрик мулоҳазалар орасидаги боғланишлар
ҳақида тушунчалар беради. Аввалгидек, 8-синф геометрия курсига тўғри
Геометрия ўқитишнинг қуйидаги хусусиятлари мавжуд:
1. Планиметрия ўқитишда қўлланиб келинган
кўргазмали геометрия
усулларидан воз кечмаслик лозим. Аввалгидек, ўқитувчи кўргазмалиликни
кенг қўллаши, ўқувчиларни ўрганилаетган шакллар хоссаларини
кузатишга, бу хоссаларни ўзлаштиришга ёрдам берувчи амалий ишларга
ўқувчиларни жалб этиши талаб этилади.
2.Шу билан биргаликда ўқувчилар
мантиқий фикрлашларини
Do'stlaringiz bilan baham: