Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги самарқанд давлат


-машғулот.НОАНЪАНАВИЙ ДАРС УСУЛЛАРИ ВА УЛАРНИ



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/219
Sana21.02.2022
Hajmi1,98 Mb.
#78642
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   219
Bog'liq
Mat o'qit metod

6-машғулот.НОАНЪАНАВИЙ ДАРС УСУЛЛАРИ ВА УЛАРНИ 
ТАШКИЛ ЭТИШ УСЛУБЛАРИ 


1.Ноанъанавий дарс усуллари ҳақида умумий тушунча. 
2.Дидактик ўйинли дарслар 
3.Сюжетли - ролли ўйинлар 
4.Конференция дарслари 
5.Ўйин машқлар. 
Машғулотнинг мақсади:ноанъанавий дарс усуллари ҳақида умумий 
тушунча бериш, дидактик ўйинли дарслар, сюжетли - ролли ўйинлар, 
конференция дарслари, ўйин машқлар каби дарслар ҳақида маълумотлар 
бериш ва уларни ўқув жараёнида қўллашга доир кўникмаларни 
шакллантириш 
Машғулот ўтказиш учун услубий кўрсатмалар 
Таълим соҳасида юз берган ўзгаришлар қаторида педагогик жараённинг 
мазмун моҳияти методлар айниқса кескин ўзгарди. Янги педагогик 
технологиялар амалга тадбиқ қилина бошлади. 
Илғор педагогик технологиялар ҳозирги давр таълим жараёнини янги 
сифат кўрсаткичларига олиб чиқиши мумкин бўлган методлар тизимига 
айланди. Жаҳонда ривожланган давлатларнинг тажрибаси илғор педагогик 
технологияларга баркамол қилиб тарбиялашдек юксак вазифани
бажаришни тақозо этади. 
Жумладан, мактаб математикасининг ҳам бошқа фанлар каби ёшларни 
ватанпарвар, она юрт бойлигига бойлик қўша оладиган, уларни кўз 
қорачиғидай 
асраб 
— 
авайлайдиган 
инсоний 
фазилатларни 
шакллантиришда хизмати беқиёсдир. Бу вазифаларни биз илғор 
тажрибаларни ўрганган ҳолда, дарсларга янгича ижодий ёндашиб, таълим 
самарадорлигини ошириш орқали эришишимиз мумкин. 
Маълумки, математика таълимида турли услубий йўналишлар бўлиб - 
уларнинг барчаси ўқувчиларни пухта билим олишларига кўмаклашади. 
Математик ўйинлар ҳам ўқувчиларни фанга қизиқтириш, ривожлантириш 
ва ўрганилган билимларни амалга тадбиқ килиш имконини беради. 
Лекин ўйинлар ҳақида турлича фикрлар бўлиб, уларнинг ўрни, вақти, 
жихозлари, ўтказиш услуби аниқ ишлаб чиқилган эмас, ўйинларни қўллаш 
борасида қатор услубчиларимиз тавсиялари мавжуд бўлса-да, улардан 
ижодий фойдаланишни тақозо этади. Чунки ўқувчиларнинг билими, 
тайёргарлиги ва ёшини ҳисобга олиш ўйинлар ташқил қилишни ва 
натижаларини хулосалаш мураккаб жараёндир. Агар ўйинларни қўллаш 
аҳён — аҳёнда бўлса, вақтдан ютқазилади ёки дарсни якунлаш имкони 
бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ўйинларни оддийдан мураккабга томон 
қўллаб борилса, ўқувчиларда иштирок этиш кўникмаси ҳосил бўлиб 
боради. Жумладан, ўқувчиларга тўпланган математика материаллари 
асосида тузилган ўйинлар ташкил килинса, шартларни тез ва аниқ бажариш 
имкони бўлади. Дастлаб дарснинг маълум қисмида математик номларни тез 


айтиш ёки топиш, ребус, лото, домино, бошқотирма, викториналар кабилар 
қўлланиб берилиши мақсадга мувофиқдир. 
Бу каби бошқотирма ўйинлар қизиқарли бўлиб, ўқувчиларни китоб 
ўқишга, мустақил билим олишга ундайди. Ўқувчининг дарс давомидаги 
фаолияти дарсдан сўнг ҳам давом этади. Ана шу фаолиятдан фойдаланган 
ҳолда ўқитувчи янги дарс мавзусини олдиндан айтиши, керакли жихозлар 
ва айрим маълумотлар тайёрлаб келишларини таклиф килиши мумкин. 
Масалан, ўқувчиларга олдиндан келгуси дарсимизда биз тахминий 
мавзулар айтиб, дарс учун ўқувчилар қеракли жиҳозлар: дарслик, матбуот 
материаллари, қўшимча адабиётлар, маълумотнома манбалар, чизғич,
расмлар, жадваллар ва ҳоказолар. Натижада ўқувчиларга дарсга маълум 
тайёргарлик билан келадилар. Бу эса дарсда вақтни тежаш ва дарс унумли 
бўлишини таъминлайди. Чунки ўйин шартлари аниқ ва тез жавоб топишни 
талаб қилади. Бу билан дарсни ўйинлар тарзида ташкил қилиш ва 
қизиқарли 
ўтказиш 
имконини 
вужудга 
келади. 
Дарс 
жараёнида 
ўқувчиларнинг фаоллиги ортади, эркин ҳаракат қилади, кутилган натижа 
самарали бўлади. Айниқса, ўйин жараёнида паст ўзлаштирувчи ўқувчилар 
ҳам гуруҳ таркибида ёки ўртоғидан ортда қолмаслик учун ҳаракат қилиб, 
ҳамма қатори дарсда қатнашади. Бу эса албатта, маълум билимларни 
ўзлаштириш имконияти яратилганидир. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish