ўрганилаётган объект баъзи хоссаларига эътибор бермайди. Лекин бу
хоссалардан ташқари бизга муҳим бўлган хоссалари ажратиб қаралади.
Демак, абстракциялаш –ўрганилаётган объект баъзи муҳим бўлмаган
хоссаларига фикран эътибор бермасдан хоссани тадқиқ этиш учун муҳим
хосса ажратиб қаралади.
Конкретлаштириш ўқитишнинг дастлабки босқичларидаги қўллани-
лади. У ўрганилаётган объектнинг бир тарафи бир ёқлама ўрганилади ва бу
ўрганиш унинг бошқа томонларига боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга
оширилади. У кўргазмали кўринишда ёки абстракт қоидага мисол сифатида
қўлланилиши мумкин. Масалан, рационал сонларни қўшишнинг ўрин
алмаштириш ёки гуруҳлаш қонунлари конкрет мисолларни қараш асосида
келтириб чиқарилиши мумкин. Ёки бирорта формулани ўрганишда бу
формулани
қўллаб
ҳисоблашларнинг
конкрет
ҳоллари
қаралиши
конкретлаштиришдан иборат.
6.
Индукция. Тасдиқ чиқаришнинг икки хил тури мавжуд:индукция ва
дедукция. Булардан индукция қадимги грек олими Сократ (эрамизгача 469-
399 йиллар) номи билан боғлиқ. Индукция – йўналтириш, уйғотиш
маъносида бўлиб, уч асосий кўринишга эга: 1) икки ёки бир нечта бирлик ёки
хусусий ҳукмлардан янги умумий ҳукм хулоса чиқарилади; 2) тадқиқот
усули бўлиб, объектлар тўплами барчасига тегишли хоссалар баъзи алоҳида
олинган объектларда ўрганилади; 3) материални баён қилиш усули бўлиб
ўқитишда унчалик умумий бўлмаган қоидалардан умумий қоидалар( хулоса
ва натижалар)га келинади. Мисоллар: бирлик ҳукмлар: айлана, эллипс ва
бошқа чизиқлар тўғри чизиқ билан иккитадан кўп бўлмаган нуқтада
кесишади. Хусусий хукмлар: эллипс, гипербола ва ҳоказо коник кесимлар
турлари бўлиб, иккинчи тартибли эгри чизиқлар тўғри чизиқ билан
иккитадан ортиқ бўлмаган нуқтада кесишади.
Икки хил индукция мавжуд: тўлиқ бўлмаган ва тўлиқ.
Тўлиқ бўлмаган
индукцияда берилган вазиятга таалуқли барча хусусий ҳоллар қараб
чиқилмайди. Масалан, 5+2=2+5 тенгликдан а+в=в+а ёки арифметик
прогрессия п-чи ҳади формуласини келтириб чиқариш, бунда фараз келтириб
чиқарилади, исбот эса дедуктив йўл билан амалга оширилади.
Тўлиқ индукция берилган вазиятга таалуқли барча бирлик ва хусусий
хукмларни қарашга асосланган хулоса чиқаришга таянади. Масалан, биринчи
10 та сон орасидаги туб сонлар сонини аниқлаш учун барча сонларни қараб
чиқиш мумкин. Баъзида тўлиқ индукция исботлаш учун қўл келади, масалан,
ички чизилган бурчакни ўлчашда учта хусусий ҳол қаралиши мумкин:
бурчакнинг бир томони диаметр, бурчак ичида диаметр, диаметр бурчакдан
ташқарида.
Do'stlaringiz bilan baham: