Ўзбекистон Республикаси
Жамоат хавфсизлиги университети
А.Д.Анаркулов
261 ўқув гуруҳи курсанти Тўраев Ш.А.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ
ТЕХНОЛОГИК РИВОЖЛАНИШ ДАРАЖАСИ
Аннотация:
Мақолада Ўзбекистон Республикасини рақамли иқтисодиётга ўтиш
даврида замонавий саноат сиёсатинин устувор йўналишлари очиб берилган ва унда
технологик ривожланиш даражасини баҳоловчи кўрсаткичлар тахлил этилган.
“SANOAT VA XIZMAT KO‘RSATISH SOHALARINING RAQAMLI TRANSFORMATSIYASI:
TENDENSIYALAR, BOSHQARUV, STRATEGIYALAR”
51
Калит сўзлар:
Рақамли иқтисодиёт, юқори ва ўрта технология, ЯИМнинг илм
сиғимкорлиги, рақобатбардошлик, технология, саноатнинг қўшилган қиймати,
Аннотация:
в статье раскрываются приоритеты современной промышленной
политики в период перехода Республики Узбекистан к цифровой экономике и
анализируются показатели, оценивающие уровень технологического развития в ней.
Ключевые слова:
цифровая экономика, высокие и средние технологии,
Наукоёмкость ВВП, конкурентоспособность, технология, добавленная стоимость
промышленносты.
Annotation
: in this article, high directions of modern industrial policy in the period of
passing to numerical economy of the republic of Uzbekistan were highlighted and the accessing
indicators of technological development degree analyzed.
Key words :
numerical economy, high and middle technology, the knowledge of gross
domestic product, comparability, technology, joint amount of industry.
Ўзбекистон
Республикаси
миллий
иқтисодиёти
таркибий
тузилмасини
модернизациялаш бу илғор технологик ишланмалар асосида реал иқтисодиёт секторини
ривожлантириш, қайта ишлаш саноатини рақобатбардошлигини ошириш, унинг
таркибидаги деформациялар ва регрессив тенденцияларни бартараф этиш, бозор
механизми хамда фаол давлат сиёсати орқали янги турдаги таркибий тузилмавий
ислоҳотларни амалга ошириш керак.
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳоли
фаровонлигини ошириш, табақаланиш, камбағаллик, қашшоқликни қисқартиришга жуда
катта таъсир кўрсатадиган янги технологик уклад талабларига жавоб берадиган
иқтисодиётнинг институционал таркибий тузилмани трансформациялаш ва унинг янги
йўналиши бўлган, рақамли ахборот- коммуникацион технологияларни, жумладан, сунъий
интеллект ёрдамида ресурсларни оқилона тақсимлаш ва трансакцион харажатларни
пасайтиришга рақамли коммуникациялар, IT ёрдамида олиб бориладиган иқтисодиётни
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Албатта, биз эски тизимни батамом
ўзгартириб, ўз олдимизга қўйган мақсадга тўлиқ эришдик, деб айтишга ҳали эрта. Такрор
айтаман, биз ҳар куни изланишдамиз. Бу йўлда дастлабки қадамларни қўймоқдамиз,
холос”
1
.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг мавжуд номутаносибликларини тартибга
солиш фақат саноат сиёсати доирасида амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун
Ўзбекистон Республикаси саноат сиёсатининг янги парадигмаси параметрларини аниқлаш
учун Ўзбекистон илмий ва технологик ривожланиш даражасини баҳоловчи
кўрсаткичларини баҳолаш керак.
Жадвал маълумотларидан кўринадики Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётнинг
юқори ва ўрта технологияли ва илм таълаб қиладиган тармоқларнинг ЯИМдаги улуши
тадқиқ этилган даврда 21,8%дан 26,8%гача ўсган. ЯИМнинг илм сиғимкорлиги 19,4%дан
22,9%гача ўсган. Юқори технологияли ишлаб чиқаришнинг ишлаб чиқарилган саноатнинг
қўшилган қийматидаги улуши деярли ўзгармаган. Жадвал маълумотларидан кўринадики
тадқиқ этилаётган даврда Ўзбекистон Республикасини инновацион иқтисодиётга ўтиш
даврида саноат иқтисодиётининг технологик ривожланиш даражасини баҳоловчи
кўрсаткичларда кескин ўзгаришлар кузатилмайди. Бунинг асосий сабабларидан бири бу
тадқиқ тилаётган даврда технологик инновацияларга жами харажатларда кескин
ўзгаришлар юз бермаган. Бу маълумотлар фан-техника соҳасидаги стратегик
устуворликлар давлат сиёсатини амалда амалга ошириш учун мўлжалланган реал
дастурларга тўғри келмаслигини ва натижада истиқболли технологик тартиб билан деярли
боғлиқлик йўқлигини кўрсатади.
1
Мирзиёев Ш.М. «Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳарририга берган интервьюси. https://daryo.uz/k/2021/08/17/
Do'stlaringiz bilan baham: |