“DIGITAL TRANSFORMATION OF INDUSTRY AND SERVICES: TRENDS, MANAGEMENT,
STRATEGIES”
454
институтлар, давлат белгилаб берган устуворликлар ва у фойдаланадиган инструментлар
билан боғлиқ равишда юзага келади.
Давлатнинг даромадлар соҳасидаги сиёсатининг мақсади - аҳоли
фаровонлиги ва
ривожланишини
ошириш
ва
унинг
ижтимоий
тараққиётга
интилишини
рағбатлантиришдир. Бу мақсадни амалга ошириш учун даромадлар сиёсати қуйидаги
вазифаларни ҳал қилиши керак:
– аҳолининг
кам
таъминланган
қатламларининг
турмуш
даражасини
барқарорлаштириш;
– қашшоқлик миқёсларини қисқартириш;
– аҳоли
даромадлари
табақаланишининг
ўсишини
ҳамда
жамиятнинг
табақалашувини тўхтатиш;
– аҳоли пул даромадлари таркибидаги чуқур деформацияларни бартараф қилиш;
– меҳнатга ҳақ тўлашнинг даромадларнинг асосий манбаи ва ходимлар иқтисодий
фаоллигининг энг муҳим рағбатлантирувчи омили сифатидаги ролини ошириш;
– кенг халқ оммасининг турмуш даражасини ошириш учун шарт-шароитлар
яратиш.
Даромадлар сиёсати давлат ижтимоий сиёсатининг энг муҳим қисми
сифатида
қуйидаги асосий тамойиллардан ташкил топади:
– ходимнинг ўз меҳнат қобилиятини тасарруф қилиш эркинлиги, фаолият тури ва
касбини танлаш эркинлиги;
– меҳнага ҳақ тўлашни меҳнатнинг бозордаги қиймат асосида шакллантириш;
– жисмоний шахслар томонидан қонуний асосларда
олинувчи даромадларнинг
чекловларига йўқ қўймаслик;
– меҳнат фаолиятидан ва мулкдан келадиган даромадларга ягона ҳуқуқий
ёндошув;
– меҳнатга лаёқатсиз аҳоли учун манзилли ижтимоий моддий ёрдам кўрсатиш;
– ишловчи аҳолининг давлат томонидан, шу жумладан, ишсизлик бўлиб қолса,
ижтимоий суғурталаш.
Даромадлар сиёсати қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилади:
– энг кам озиқ-овқат ва
истеъмол саватлари, энг кам миқдордаги тирикчилик
бюджети; энг кам иш ҳақи, бюджет соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун ягона
тариф сеткаси ва биринчи разряд тариф меъёри каби давлат
ижтимоий стандартларини
белгилаш орқали меҳнатга ҳақ тўлаш ўлчамларига таъсир қилиш;
– тирикчилик минимуми бюджетларини белгилашда мамлакат ҳудудини
зоналаштириш асосида, шунингдек, иш ҳақига туман коэффициентларини ва иш стажлари
учун устама ҳақларни ўрнатиш асосида даромадлар ва иш ҳақини минтақавий равишда
тартибга солиш;
– ижтимоий шерикчилик тизимидаги даромадлар ва иш ҳақини тартибга солиш;
– олинаётган даромадлар миқдорига солиққа тортиш тизими билан таъсир
кўрсатиш;
–
пенсия
таъминотини
унинг
қонуний
регламентациясини,
шунингдек,
пенсияларнинг энг кам миқдорини белгилаш йўли билан тартибга солиш;
– аҳоли учун бандлик соҳасидаги ижтимоий кафолатлар,
ишсизларни ижтимоий
қўллаб-қувватлаш;
– меҳнат муҳофазаси тизимини ислоҳ қилиш, ноқулай меҳнат шароитлари учун
имтиёз ва бадаллар тизимидан хавфсизлик даражасини ошириш ва меҳнат шароитларини
соғломлаштириш тизимига босқичма-босқич ўтиш;
– меҳнатга лаёқатни, иш ҳақини, ишни йўқотиш билан боғлиқ касбий хавф-
хатарлардан ҳимоя қилиш борасидаги кафолатларни таъминлаш йўналишида
давлат
ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш;
– соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, уй-жой коммунал хизмати соҳаларида
аҳолини, айниқса унинг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоялаш кафолатлари.
Даромадлар сиёсати ижтимоий-иқтисодий муносабатлар иштирокчилари томонидан
даромадларни ташкил қилиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги амалга