“SANOAT VA XIZMAT KO‘RSATISH SOHALARINING RAQAMLI TRANSFORMATSIYASI:
TENDENSIYALAR, BOSHQARUV, STRATEGIYALAR”
327
•
«Суғурта алифбоси» мавзуси бўйича мактабдан бошлаб ва то олий таълим
муассасасигача
фуқароларнинг суғурта
ва
молиявий
саводхонлигини
ошириш механизмларини жорий этиш;
•
Суғурта
ишининг
тор
мутахассисликлари
бўйича
профессионал
стандартларни ишлаб чиқиш ва мутахассислар малакасини баҳолашнинг мустақил
тизимини яратиш;
•
Суғурта бозори профессионал иштирокчилари ходимларининг профессионал
этикаси қоидаларини жорий этиш;
•
Олий таълим соҳасида хорижий давлатлар ҳукуматлари,шунингдек, чет эл олий
таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш доирасида республикада суғурта иши
мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга
ихтисослаштирилган илғор хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини
(факультетларини) ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқиш ва тегишли таклифлар
киритиш;
•
Суғурта
бозори
мутахассисларини
тайёрлаш,
қайта
тайёрлаш
ва уларнинг профессионал даражасини ошириш бўйича таълим курслари ва амалий
тренинглар ташкил этиш, шунингдек, уларнинг ишлаб чиқариш амалиётини чет элда
ўтказиш учун халқаро дастурлар ва жамғармаларнинг грантларини жалб қилиш бўйича
чора-тадбирлар кўриш;
•
Суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, суғурта соҳасида таълим беришнинг
замонавий усулларини қўллаш, илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш;
•
Суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта фаолиятининг бошқа субъектлари
ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, аҳолининг суғурта саводхонлигини ва суғуртага бўлган
ишончини ошириш, суғурта бозорининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга
қаратилган фаолият ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 10 июль куни яна бир муҳим масала “Суғурта
хизматлари бозорини ривожлантириш” бўйича йиғилиш ўтказди. "Ушбу соҳанинг
мамлакатимиз ЯИМидаги улуши атига 0,35 фоизни ташкил этмоқда. Қиёс учун, бу
кўрсаткич Буюк Британияда 12 фоиз, Жанубий Кореяда 11 фоизни ташкил этади", деб
таъкидлади Президент. Йиғилишда Молия вазирлиги ҳузуридаги суғурта назорати давлат
инспекциясини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда тубдан ислоҳ қилиш
масаласи муҳокама этилди. Шу боис ушбу инспекцияни тугатиб, унинг ўрнига суғурта
бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этиш таклиф қилинди. Мутасаддиларга
қуйидаги вазифалар белгилаб берилди:
Суғурта соҳасини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб
чиқиш;
2022 йилгача аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғурта мукофоти ҳажмини уч
баравар ошириш;
Соҳанинг ЯИМдаги улушини эса икки баравар ошириш;
Миллий суғурта компанияларининг халқаро молия бозорларига чиқишини
таъминлаш;
Илғор корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш орқали халқаро рейтинглар
олиш.
1
Суғурта бозори бизнес модели қуйидагича: Суғурта бўйича тўловлар (зарарни қоплаш
ва харажатлар) АҚШда 92-101 фоизни ташкил қилса, Ўзбекистонда 2018 йилда 28 фоиз,
2019 йилда 16.4 фоиз, 2020 йилда эса 33.3 фоизни ташкил қилди. Юқоридаги ва бошқа
кўрсаткичлар хорижий молиявий институтларга салбий шарҳ юборади, албатта. Статистик
1
Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 10 июль куни яна бир муҳим масала “Суғурта хизматлари бозорини
ривожлантириш” бўйича дастури
Do'stlaringiz bilan baham: |