Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобиль-йўллар институти


Ҳукмлар (мулоҳазалар) ўртасидаги муносабатлар



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/24
Sana13.07.2022
Hajmi1,09 Mb.
#786250
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
Sigishadigan tushuncha

Ҳукмлар (мулоҳазалар) ўртасидаги муносабатлар 
Мулоҳазалар (ҳукмлар) ҳам тушунчалр каби таққосланадиган (умумий субъект 
ѐки предикатга эга бўлган) ва таққосланмайдиган турларга бўлинади. 
Таққосланадиган мулоҳазалар сиғишадиган ѐки сиғишмайдиган бўлади. Мантиқда 
икки мулоҳаза (р ва q) дан бирининг чинлигидан иккинчисининг хатолиги зарурий 
келиб чиқадиган бўлса, улар ўзаро сиғишмайдиган мулоҳаза (ҳукм) лар дейилади. 
Сиғишмайдиган мулоҳаза (ҳукм) лар бир вақтда чин бўла олмайди. Сиғишадиган 
мулоҳазалар айнан бир фикрни тўлиқ ѐки қисман ифодалайди. Сиғишадиган 
мулоҳаза (ҳукм) лар ўзаро эквивалентлик, мантиқий бўйсуниш ва қисман мос келиш 
(субконтрар) муносабатида бўлади. 
Сиғишмайдиган 
ҳукмлар 
қарама-қаршилик 
(контрар) 
ва 
зидлик 
(контрадикторлик) муносабатида бўлади. Мулоҳаза (ҳукм) лар ўртасидаги 
муносабатларнинг схематик ифодаси «мантиқий квадрат» деб аталади. Мантиқий 
квадрат орқали мулоҳаза (ҳукм) лар ўртасидаги чинлик муносабатлари аниқланади. 
Масалан, «Ҳар бир жамият ўз ахлоқий нормаларига эга». Бу А – умумий 
тасдиқ мулоҳаза (ҳукм). Е, I, O кўринишларда қуйидагича ифодаланади: 
Е. Ҳеч бир жамият ўз ахлоқий нормаларига эга эмас. 
I. Баъзи жамиятлар ўз ахлоқий нормаларига эга. 
О. Баъзи жамиятлар ўз ахлоқий нормаларига эга эмас. 
Бу ҳукмлар таққосланадиган мулоҳаза (ҳукм) лар бўлиб, улар ўртасида 
чинлигига кўра ўзига хос муносабатлар мавжуддир. 
Сиғишмайдиган мулоҳаза (ҳукм) лар ўртасида қарама-қаршилик (контрар) ва 
зидлик (контрадикторлик) муносабатлари бўлади. Қарама-қаршилик муносабати 
мазмунига кўра турлича бўлган умумий ҳукмлар ўртасида мавжуд бўлиб, бу 
муносабатга кўра уларнинг ҳар иккиси бир вақтда чин бўла олмайди. Бу ҳукмлар 
бир вақтда хато бўлиши мумкин; агар улардан бирининг чинлиги аниқ бўлса, унда 
бошқаси албатта хато бўлади. Юқоридаги мисоллардан А– мулоҳаза (ҳукм) чин, Е 
– мулоҳаза (ҳукм) хато эканлиги маълум бўлади. 
Зидлик муносабати мазмуни ва ҳажмига кўра турлича бўлган мулоҳаза (ҳукм) 
лар ўртасида мавжуд бўлади. Бу мулоҳаза (ҳукм) ларнинг ҳар иккиси бир вақтда 
чин ҳам, хато ҳам бўлмайди. Улардан бири ҳамма вақт чин, бошқаси эса хато 
бўлади. Юқоридаги мисоллардан А – мулоҳаза (ҳукм) чин бўлиб, О – мулоҳаза 
(ҳукм) хатодир. Шунингдек, I – мулоҳаза (ҳукм) чин, Е – мулоҳаза (ҳукм) хатодир. 
субконтрар 
контрар 
бу
йс
ин
иш
бу
йс
ин
иш




контрадиктор 


Сиғишадиган мулоҳаза (ҳукм) лардан мазмуни бир хил, ҳажми турли хил бўлган 
ҳукмлар ўзаро бўйсиниш муносабатида бўлади. Бунда умумий мулоҳаза (ҳукм) лар 
бўйсиндирувчи, жузъий мулоҳаза (ҳукм) лар бўйсинувчи бўлади. Бўйсуниш 
муносабатида умумий ҳукмлар чин бўлса, уларга бўйсинувчи жузъий ҳукмлар ҳам 
чин бўлади. Лекин жузъий ҳукмлар чин бўлганда, умумий ҳукмлар ноаниқ (чин ѐки 
хато) бўлади. Юқоридаги мисолдан А – мулоҳаза (ҳукм) чин бўлгани учун унга 
бўйсинувчи I – мулоҳаза (ҳукм) ҳам чин бўлади. Агар умумий мулоҳаза (ҳукм) лар 
хато бўлса уларга бўйсинувчи жузъий ҳукмлар ноаниқ (чин ѐки хато) бўлади. 
Мисолимизда Е – мулоҳаза (ҳукм) хато бўлгани учун, О – мулоҳаза (ҳукм) ҳам хато 
бўлади. Баъзи ҳолатларда умумий ҳукмлар хато бўлса, жузъий ҳукмлар чин бўлади. 
Қисман мослик (субконтрар) муносабати мазмуни ҳар хил бўлган жузъий 
ҳукмлар ўртасида мавжуд бўлади. Бу ҳукмлар бир вақтда чин бўлиши мумкин, 
лекин ҳар иккиси бир вақтда хато бўлмайди. Агар улардан бирининг хатолиги 
аниқ бўлса, унда бошқаси албатта чин бўлади. Юқоридаги мисолимизда О – 
мулоҳаза (ҳукм) нинг хатолиги аниқ бўлгани учун, I – мулоҳаза (ҳукм) чиндир. 
Эквивалентлик муносабатидаги ҳукмлар ҳамма вақт чин бўлади, чунки уларда 
айнан бир фикр турли шаклда ифодаланади. Масалан, «А. Орипов Ўзбекистон 
Республикаси мадҳиясининг муаллифи» ва «А. Орипов – Ўзбекистон Қаҳрамони» 
мулоҳаза (ҳукм) лари ўзаро эквивалентдир, яъни улар бир хил субъектга, лекин 
ҳар хил предикатга эга бўлган мулоҳаза (ҳукм) лардир. 
Ҳукмларнинг чинлигига кўра муносабатини ифодаловчи юқорида кўрсатилган 
қонуниятлар билишда катта аҳамиятга эга. 

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish