Favqulodda vaziyatlarni bartaraf qilish hamda tizimni takomillashtirish



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/153
Sana13.07.2022
Hajmi4,9 Mb.
#784707
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   153
Bog'liq
2 5197559303229150350

Ўртоқ курсантлар!
Сиз танлаган “Қутқарувчи” касби ниҳоятда 
машаққатли, шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади. 
Келгусида содир бўлган ёнғинларни олдини олиш ва бартараф қилишда 
сизлар томонингиздан қабул қилинган ҳар бир қарор, аҳоли ва моддий 
бойликларни ёнғин балосидан асрашда шунингдек, бошқа турдаги 
фавқулодда вазиятларни бартараф этишда давлат ва жамият манфаатига 
хизмат қилиши керак. Шунинг учун айнан ҳозир сизларга берилган вақтдан 
унумли фойдаланган ҳолда Академиямизнинг профессор-ўқитувчиларидан 
“Ёнғин ўчирувчи ва қутқарувчилик” касбнинг сир-асрорларини сабр ва 
матонат билан ўрганишларингизни сўраб қоламан. Умид қиламанки, Сизлар 
келгусида Ватанимизнинг ҳақиқий мард ўғлонлари бўлиб етишасиз ва 
халқимизга, Она ватанимизга, Президентимизга сидқидилдан хизмат 
қиласиз! 
Конференция ишига омад, илмий ижодий баркамоллик тилайман! 
 



ЗИЛЗИЛАЛАР ВАҚТИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН 
ЁНҒИН ОМИЛЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ 
 
Б.Т. Ибрагимов
1
, З.Р. Илашов
2
, Б.Б.Бозорбоев

1
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХваФВ ИТИ, 
2
Ўзбекистон 
Республикаси ФВВ Академияси,
 
ар йили ер шарининг турли бурчакларида катта иқтисодий 
талофатлар ва одамларга бахстсизлик келтирувчи табиий 
офатлар 
кўплаб 
содир 
бўлади. 
Сув 
тошқинлари, 
ўпирилишлар, ер кўчишлари, селлар, кучли оқимлар ва 
табиий офатларнинг ўта кучли ҳодислари кутилмаган жойларда ва вақтда 
одамларни шошириб қўймоқда. Зилзилаларнинг энг потенциалли ва катта 
хавфга эга бўлган оқибатларидан бири бу ёнғин таҳдидир. Ёнғинлар – 
зилзилалардан кейинги одатий ҳодисадир. Масалан, японлар фахар билан 
Кобе шаҳрини XXI аср шаҳри деб аташади, бироқ, магнитудаси 7,3 баллга 
тенг бўлган 1995 йилда Кобеда содир бўлган зилзиладан кейин унга қиймати 
102,5 миллиард долларга тенг бўлган моддий зарар (талофат) 
келтирилганлиги аниқланди. Бу зилзилалар ортидан ёнғинлар келиб чиқди, 
улар Кобенинг эски шаҳар қисмини бутунлай издан чиқарди.
Анча қадимги фактга юзлансак агар, у ҳолда 1356 йил 18 октябрда 
кечки соат 10 ларда зилзила ўзининг жуда катта кучи билан Базель шаҳрини 
(Швейцария) ва унинг атрофида 30-40 км раиусда жойлашган қишлоқларни 
бутунлай вайронага айлантирган.Зилзила кучи 11 баллга етган. Уйлар, 
черковлар ва қалъалар бундай кучдаги силкинишга дош бера олмаган. 
Мустаҳкамланган қалъалар ва улар билан боғланган катта бўлмаган 
шаҳарлар ва қишлоқлар батамом харобага айланган. Берне шаҳридаги 
кафедраль бош черков биносининг гумбазлари қулаб тушган, қўнғироқлар 
минораси бузилган. Швейцарияда бу зилзила талофат келтирмаган ҳеч бир 
жой қолмади. Фақат бинолар харобаси остида қолган бир неча юз минг киши 
ҳалок бўлди. Тирик қолганлар одамлар эса қишлоқ жойларга қочишди, у 
ерлардан туриб, бир неча кун ичида “қутурган” ёнғин шаҳарга қандай 
тарқалаётганлигини ва ер силкиниши офатидан кейин омон қолган ҳамма 
нарсани йўқ қилаётганини кузатишди. Шунинг учун таъкидлаш жоизки, 
ёнғин ҳар қандай зизиланинг оқибати сифатида барча районлар ва исталган 
категорияли иншоотлар учун ҳар доим таҳдид солиши тайин. 1966 йил
26 апрелда Тошкент шаҳрида содир бўлган зилзила вақтида ёнғинлар ва олов 
учқунларининг кўплаб сонли ўчоғлари кузатилди, уларнинг барчаси шаҳар 
ёнғин хизматининг пухта ташкил этилганлиги эвазига ўз вақтида ликвидация 
қилинди.
Рихтер шкаласи бўйича юқори потенциалли энергияга эга бўлган ҳар 
қандай ер силкинишининг характеристикаси бўлган печларнинг бузилиши, 
керосинли чиқроқлар, примуслар ва керогазларнинг ағнаб тушиши, электр 
симларининг қисқа туташишлари, айниқса, нефт ва газ омборларида ҳамда 
Ҳ 



пахта заводларида зарбалар ёки қисқа туташувлардан учқун чиқиши жуда 
хавфлидир. Шаҳарнинг юқори зичлик билан қурилиши, ёнғинларни ўчириш 
тизимларининг бузилиши ёки мавжуд бўлмаслиги бинолар конструкция-
ларининг ёнишига сабаб бўлувчи кўплаб сонли дастлабки шарт-шароитлар, 
аҳоли ўртасида кўтариладиган саросималиклар ва жонсаракликлар, ноқулай 
об-ҳаво шароитлари ва сутка вақтлари натижасида ёнғинлар юзага келиши 
мумкин. 
Кейинги йилларда жаҳоннинг йирик шаҳарларида рўй берган 
зизилалар оқибатларини баҳолаш аҳоли ўртасида ҳалок бўлганлар сони ва 
моддий талофат қийматлари анча қисқарганлигини кўрсатди. Агар аҳоли кўп 
жойлашган районларда хавф-хатар олдиндан барвақт баҳоланса, у ҳолда 
зилзилардан кўриладиган кўп сонли талофат, жабрликларни бартараф этиш 
учун мавжуд бўлган бинолар ва иншоотларни мустаҳкамлаш, кучайтириш 
ҳамда 
зилзилабардош 
бино 
ва 
иншоотларни 
тиклашнинг 
янги 
конструкциялари ҳамда технологиялари кўзда тутилади. 
Ҳозирги вақтда турли йирик шаҳарлар учун рўй бериши мумкин 
зилзилалардан кутиладиган йўқотишларнинг потенциалли баҳоланиши 
ҳисоблаб чиқилган ва АҚШ, Япония, Хитой ва шу каби бошқа ривожланган 
малакатларда, Филиппин оролларида сейсмик хавф-хатарни пасайтириш 
бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Мисол тариқасида
1906 йилда Сан-Франсиско шаҳрида содир бўлган зилзила туфайли юз берган 
фожиа қайтарилмаслиги учун, бундай зилзилалар оқибатида жабр 
кўрадиганлар сони 2 мингдан 100 минг кишигача етиши мумкин (сутка 
вақтига ва тўғоннинг устиворлигига, биноларнинг бузилиши ва мулкнинг йўқ 
қилиниши сифатида моддий талофатга боғлиқ равишда), талофтнинг умумий 
суммаси 60 млрд АҚШ долларидан кам бўлмаган қийматни ташкил этиши 
мумкин. Кўрсатилган талофат (зарар)ни ҳеч қандай сўғурта компанияси 
қоплай олмайди, 1923 йилда Токиодо шаҳрида бўлган зилзилага ўхшаш 
зилзила такрорланса агар, у ҳолда Япония Милли агентлигининг маълумот 
беришига кўра умумий иқтисодий талофат 1800 млрд долларни ташкил этади 
ва унинг оқибатлари, шубҳасиз, жаҳон иқтисодиётининг ўсиш жадаллигига 
албатта салбий таъсир кўрсатади. 
Ҳозирги вақтда ўрнатилганки, кучли зилзилалар рўй берганда тупроқ 
силкинишидан ҳосил бўладиган ёриқлардан оқиб чиқадиган ёнувчан газ, 
масалан, водород ёнғинларнинг манбалари сифатида хизмат қилиши мумкин. 
Лиссабонда 1755 йил 1 ноябрдаги зилзилада шундай бўлган эди. 
Немис олими А. Гумбольдт ўзининг «Коинотлар» (1858 й.) асарида 
Лиссабонда ёнғин ҳосил бўлиши тўғрисида шундай деб ёзган эди: “1755 йил 
1 нобрда Лиссабонни вайронага айлантирган зилзила вақтида Алвидрас 
қоясида янгидан ҳосил бўлаётган ёриқлардан чиқаётган олов ва тутун устуни 
шаҳар теварак-атрофига тарқалганлигини кўриш мумкин эди”. 
Ёнғинлар деярли ҳамма вайрон қилувчи кучли зилзилалардан кейин 
ҳар доим содир бўлади, лекин улар доимо Базел (1356 й), Лиссабон (1356 й), 
Токио и Йокогама (1923 й), Сан-Франциско (1906 й), Мессин (1908 й) ва 
ш.к.ларда бўлгани каби кенг тус олади. Зилзилар оқибатида рўй берадиган 



ёнғинлардан кўриладиган йўқотишларнинг масштабларига 3 та омил таъсир 
қилади: содир бўлган бирламчи ёнғинлар сони; ёнғинларнинг потенциаль 
кучи; ёнғиннинг тарқалиши учун бўш майдоннинг мавжудилиги. 
Ёнғин содир бўлганда ёнғин хавфсизлиги хизматининг самарали 
ҳаркатланиши учун инсон захирлари (ресурслари), ускуналар ва сувнинг 
мавжудлиги албатта лозим. 
Айнан сувнинг мавжудлиги ёнғинни ўчириш ишида, юқумли 
(инфекцион) касалликлар тарқалиши ва ш.к.ларнинг олдини олишда бош 
ролни ўйнайди. Кучли зилзилаларнинг муҳим ўзига хос жиҳатларидан бири 
кўплаб қувурўтказгичларнинг тўлиқ бузилиши, ишдан чиқиши туфайли 
аҳолини сув билан таъминлаш мушкуллиги билан изоҳланади, бундай 
қийинчилик ёнғин ўчириш дружиналарининг фаолятига жуда салбий таъсир 
қилади. Тянь-Шанда (Хитой 1976 йилда) шундай бўлганди, бу ерда деярли 
ҳамма турар-жой бинолари (96%) ва саноат бинолари (90%), кўприклар 
бузилди, темир йўл вагонлари ағнади, шаҳарнинг бутун муҳандислик 
коммуникациялари батамом ишдан чиқди, қувурлар ва сув тўғонлари ёрилди. 
Шаҳар сув иншоотларининг бузилиши туфайли оммавий юқумли 
касалликларга чалиниш бошланди: уч миллионли шаҳар аҳолисидан бир 
миллион нафари ҳалок бўлишди.
Саноат биноларининг шикастланган ускуналари ёнғин сабаби бўлган 
бўлиши мумкин, унинг орқасидан ишлаб чиқариш жараёнларининг издан 
чиқиши, айниқса, олов чиқиш хавфи юқори бўлган ишлаб чиқариш 
жойларида 
технологик 
жараёнларнинг 
бузилиши 
ёнғинни 
янада 
кучайтиришга олиб келган. Ёнғинларнинг бундай категориясига ёнувчи 
материаллар сақланадиган омборлар ва уларни сотиш жойларида содир 
бўлган ёнғинларни киритиш мумкин. Япониянинг Ниигата шаҳрида 1964 йил 
16 июнда шундай бўлган эди: ёқилғи учун мўлжалланган 400000 тонналик 
катта резервуарлар икки сутка давомида ловуллаб ёниб, ёрувчи машъалага 
айланди. Барча 8 та электрстанцияси ишдан чиқди. Талофат 35 млрд. йенни 
ёки 800 млн АҚШ долларни ташкил этди. 
Бинолар бузилаётганда газ тармоғи ва электр симларининг 
шикастланиши жиддий хавфни намоён этади. Электр симларининг қисқа 
туташувидан ҳам кўплаб ёнғинлар ҳосил бўлган, масалан, 1940 йил
10 ноябрда Карпат зилзиласида шундай бўлганди. 
Зилзилалар вақтида содир бўладиган ёнғинларни икки категорияга 
бўлиш мумкин: 
- бирламчи ёнғинлар, улар бино қисмлари, ускуналар, кундалик 
фойдаланиладиган предметлар, газ тармоқлари ва электр симларининг 
шикастланиши, олов чиқиш хавфи бўлган ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш 
жараёнининг бузилиши ва ҳ.з.лар туфайли содир бўлади; 
- иккиламчи ёнғинлар, улар ёнаётган қўшни бинодан оловнинг 
тарқалиши оқибатида содир бўлади. Бундай ёнғинларга шаҳарнинг юқори 
зичликда қурилиганлиги, ёнғин ўчириш воситаларининг бузилганлиги ёки 
ҳаттоки уларнинг бўлмаслиги, бинолар конструкцияларида ёнувчан 



материалларнинг етарлича улушда мавжуд бўлиши, нохуш об-ҳаво шарт-
шароит яратади. 
Барча шикастланган биноларнинг деярли ярмисида юк кўтарувчи 
капиталь деворлар, дераза ораси деворлари ва тошли устунларнинг 
бузилганлиги аниқланган. Бунда горизонтга нисбатан 30-60
0
бурчак остида 
йўналган қия ёриқларнинг кўп сонда пайдо бўлиши, қия кесишувчан ва ҳар 
хил баландликларда горизонталь синган чизиқли жойлар ҳамда элемент 
бутун юзаси (яхлит девор,дераза оралиқлари деворлари ва ҳ.з.лар) бўйича 
горизонталь чокларни кесиб ўтувчи ёриқлар кузатилган. Қия ёриқлар асосан 
ғишт ва тош теримларининг горизонталь ва вертикал чокларида пайдо 
бўлади, кўпчилик ҳолларда эса бундай ёриқлар ғиштнинг ўзи бўйича ҳам 
ўтади. Бунда биноларда I гуруҳга тегишли бўлган шикастланишлар 
кузатилади. Бироқ перпендикуляр йўналган деворлар орасидаги боғланишлар 
бузилмаган ҳолатда сақланиб қолади ёки бу боғлаанишларнинг фақат баъзи 
жойларидагина кичик шикастланишлар юзага келиши мумкин холос. Бундай 
даражадаги шикастланишни бинонинг умумий конструктивлиги сақланганда 
деворлар ва дераза ораси деворлари юк кўтариш қобилиятининг йўқотилиши 
сифатида тавсифлаш мумкин. Турли қаватларга эга бўлган кўплаб эски 
биноларда бундай ҳолат кузатилади. 
Кўп қаватли турар-жой биноларида асосан иккита юқори қават 
бузилади, лекин пастки қаватларнинг ҳам бузилганлиги кўп кузатилган. Икки 
қаватли биноларда жуда кўп ҳолларда иккала қават ҳам бирваракайига 
шикастланади. 
Юқори қаватлар кўпроқ шикастлаганда (пастки қаватлар қониқарли 
ҳолатда сақланганда) келгуси зилзилар олдидан конструкцияларнинг 
мустаҳкамлигини аниқлаш учун пастки қаватларда текширувчи ҳисоблашни 
ўтказиш тақозо этилади. Бундай вазиятда қайта тиклаш ишларини юқори 
қаватларда олиб бориш етарли бўлади, акс ҳолда барча қаватларнинг 
конструкцияларини кучайтиришга тўғри келади. 
Юқорида ёритилган шикастланишлардан ташқари, биноларнинг 
тахминан тўртдан бир қисми ўзаро перпендикуляр йўналган деворларнинг 
ташқи бўйлама ва Мос келувчи ён ҳамда ички кўдаланг деворлар кесишган 
жойларида ёрилиб узилган тирқишларга ҳам эга бўлади. Бундай ҳолат 
(ҳодиса) асосан замонавий зилзилабардош қурилиш меъёрлари ҳисобга 
олинмаган бир қаватли биноларда ва баъзи бир анча эски кўп қаватли 
биноларда кузатилади. Ўзилиш ёриғининг эни вертикалдан узилган 
деворнинг сезилган қиялигида айтарлик даражада катта бўлмайди, 
шунингдек, деворнинг унга бириккан деворга ёки унга бириккан деворга 
таянган плита ёхуд шу девор устига таянган плитага нисбатан кўчганлиги 
кузатилмади. Бундай ҳолат юк кўтарувчи элементлар юк кўтариш 
қобилиятининг йўқолганлиги ва бино умумий конструктив схемасининг 
бузилганлиги сифатида аниқланади. 
Айрим ҳолларда ташқи деворларнинг узилишида деворларнинг 
ветикалдан сезиларли оғиши рўй берган ва алоҳида деворларнинг 
қулаганлиги аниқланган. Бундай ҳолатга келиб қолган бинолар тўлиқ 



бузилган деб саналади ва қоидага кўра, улар бузиб ташлашга лойиқ деб 
топилади. 
Бундай ҳолат хом ғиштдан тикланган бир қаватли бинолар учун 
характерлидир. Кўп қаватли биноларда бузилишнинг бундай даражаси 
истисно сифатида учраган; фақат юқори қаватлардагина айрим хоналар 
бузилган. Кам ҳоллардагина тарх (режа)да фақат алоҳида (айрим) хоналар 
ёки бинонинг катта бўлмаган участкалари авария ҳолатида бўлган. Бундай 
вазиятларда айрим (алоҳида) хоналарнинг деворлари бузиб олинган ва 
уларни мавжуд бўлган биноларга боғлаб қайтадан теришган. Натижада 
бинонинг техник ҳолати ўзгарган ва II ёки III п. характеристикаларига мос 
келадиган ҳолатга келтирилган. Биринчи категорияли шикастланишларни 
олган бинолар одатдаги методлар билан қайта тикланган. Ҳамма ҳолларда 
хоналар ичидаги архитектуравий пардознинг энг заиф элементлари тўлиқ 
ажратиб олинган ва сейсмик мустаҳкамлик талабларига мувофиқ 
соддалашган деталлар билан алмаштирилган. 
Шундай қилиб, зилзилагача ва зилзила пайтида рўй берадиган 
иккиламчи ёнғинларнинг олдини олишга йўналтирилган чора-тадбирлар 
комплекси режада кўзда тутилган профилактик тадбирларни ҳам ва 
ёнғинларни ўчириш билан шуғулланадиган бўлинмаларнинг тактик 
ҳаракатларини сезиларли енгиллатувчи тадбирларни ҳам ўз ичига киритиши 
лозим. Бу ерда, шунингдек, шаҳарсозликни ривожлантиришда кўзда 
тутиладиган тадбирларнинг асосий турларини санаб ўтиш мумкин: 
қуриладиган биноларнинг зичлигини пасайтириш; мавзелар орасидаги узиқ 
оалиқларни ошириш; кенг ўтиш жойлари ва яшил ўсимликлар полосаларини 
яратиш; сув каналлари тармоқларини қуриш; ҳар бир мавзени уларда 
яшаётган аҳолининг меъёрдаги турмуш-фаолияти, эксремаль ва инқирозли 
ҳодисаларда ёнғин ўчириш машиналарини сув билан таъминлаш учун яроқли 
бўлган сунъий очиқ сув ҳавзалари билан таъминлаш; бинолар ва 
иншоотларни қуришда қийин ёнадиган ёки ёнмайдиган материалларни 
қўллаш; амалдаги меъёрлар ва қоидаларга мувофиқ келадиган ёнғин ўчириш 
воситалари билан жиҳозлаш талаб этилади.

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish