Favqulodda vaziyatlarni bartaraf qilish hamda tizimni takomillashtirish



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/153
Sana13.07.2022
Hajmi4,9 Mb.
#784707
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   153
Bog'liq
2 5197559303229150350

Фойдаланилган адабиётлар: 


236 
1. Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли юкларни ҳаво транспортида 
ташиш қоидалари” (ЎзР АҚ-198)
2. Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, Халқаро фуқаро 
авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг18-иловаси 
3. “Хавфли юкларни ҳавода хавфсизлик билан ташиш бўйича техник 
йўриқнома”га (ИКАО, DOC 9284/AN905)
 
*.*.* 
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ЗАХАРЛАНИШЛАР, ТУРЛАРИ 
ВА БИРИНЧИ ЁРДАМ 
А.Ю.Тишабаев, Ў.Р.Абдушарипов, М.Р.Бойхурозов
 (Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси) 
авқулодда вазиятлар содир бўлган зарарланган ҳудудда 
ишларни тўғри ташкил қилиш, бошқа кишилар ёки 
қутқарувчилар тарқалиб кетиши мумкин бўлган бу ҳудудга 
тушиб қолмасликларининг олдини олиш учун фавқулодда вазият ҳудуди
3 қисмга ажратилади. 
1. 
“иссиқ”
ҳудуд — ҳимоя воситаларисиз кириш мумкин бўлмаган 
заҳарли ҳудуд. 
2. 
“илиқ”
ҳудуд — заҳарли, бироқ заҳар концентрацияси кам бўлган 
ҳудуд 
3. 
“совуқ”
ҳудуд — заҳарли модда тарқалмаган тоза ҳудудларда заҳарли 
моддалар тарқалган жойнинг бундай ҳудудларга бўлиниши ишни тўғри 
ташкил қилишнинг асосий мезони ҳисобланади. 
Заҳарли ҳудудлар аниқлаб олингач қутқарувчи асосий эътиборини 
хавфсизлик қоидаларига амал қилишга қаратиши лозим. Шу ўринда бизнинг 
эътиборимиздан четда қолиб кетиши мумкин бўлган лекин аҳамияти катта 
бўлган асосий қоидаларни эслатиб ўтамиз. 
Заҳарли ҳудудга киришдан олдин эътибор берилиши лозим бўлган 
тадбирлар: 
1. Хавф такрорланишидан сақланинг — бу нарса ҳар доим бизнинг 
эътиборимизда бўлиши лозим. Чунки бирор авария сабабли заҳарли модда 
тарқалган бўлса, бу авария яна такрорланиши ва заҳарли модда янада кўпроқ 
тарқалиши мумкин. масалан портлаш содир бўлган бўлса, иккинчи марта ҳам 
портлаш хавфи бўлиши мумкин. 
2. Зудлик билан ўзингизни ҳимоялашга киришинг — ўзингизни 
ҳимояламасдан туриб, яъни ҳимоя воситалари киймасдан туриб заҳарли 
ҳудудга кириш мумкин эмас, чунки ҳимоя воситаларисиз ёки нотўғри 
кийилган ҳимоя воситалари билан бу ҳудудга кирган киши заҳарли моддадан 
бир марта нафас олишнинг ўзи нафаснинг бўғилиб қолиб ҳушидан кетиши 
учун етарли бўлади.
Ф 


237 
3. Заҳарланганлардан эҳтиёт бўлинг — баъзи ҳолларда заҳарланган 
киши руҳий қўзғалиш ҳолатига тушиб қолиши нима қилаётганини ўзи ҳам 
англамасдан сизга бирор жароҳат етказиб қўйиши мумкин. Бунга мисол 
тариқасида эс-ҳуши жойида бўлмаган одамнинг сизнинг газниқобингизга 
ёпиша кетиши мисол бўлади. 
4. Тезда таъсир қилмаслигини эътиборга олинг — баъзи ҳолларда 
жабрланувчилар заҳарли моддаларнинг таъсирини тезда сезмайдилар, бунда 
заҳарли модда таъсири маълум муддат ўтгандан кейингина ўз таъсирини 
кўрсата бошлайди. Бу нарса ҳар доим қутқарувчининг эътиборида бўлиши 
лозим. 
Булардан ташқари заҳарли модда ҳудудига киришдан олдин 
қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
 
1. Заҳарли ҳудуд чегарасини аниқланг; 
2. Заҳарли ҳудуд чегарасини қўриқланг; 
3. Заҳарли ҳудудга кириш ва чиқиш пунктини ташкил қилинг; 
4. Хавф туғдирувчи омилларга қарши курашинг; 
5. Зарарланган ҳудуднинг схемасини тузинг; 
6. “Иссиқ” ҳудудга кирган ва чиққанларнинг ҳисобини олиб боринг. 
Заҳарли ҳудудга киргандан сўнг ҳаракатларга қуйидагиларга эътибор 
бериш лозим: 
1. Заҳарли ҳудудда ишлаганда техника хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ 
амал қилинг (газниқобни жипс кийиш, газниқобни ечиш тартиби, 
кийимларнинг тугмаларини ечиш, сув ичиш) 
2. Заҳарли ҳудудга заҳарга қарши махсус воситалар билан киринг (сода, 
новшадил спирти, уксус кислотаси, лимон кислотаси, сув) 
Саралаш принципларига амал қилинг: Биринчи тиббий ёрдамни аввал 
болалар ва ҳомиладор аёлларга, кейин жароҳати оғир жабрланувчиларга 
кўрсатинг;
4. Заҳарли ҳудудда қўшимча воситалардан (қўл остидаги воситалардан) 
фойдаланманг; 
6. Жабрланганларни заҳарли ҳудуддан шамолга тескари йўналишда олиб 
чиқинг. 

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish