Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик технология институти



Download 2,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/64
Sana13.07.2022
Hajmi2,68 Mb.
#784517
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   64
Bog'liq
tabiij gazni past haroratli fraktsiyalash texnologiyasida propan

Ион алмашиш хроматографияси
. Ион алмашиш хроматографияси 
суюқ ҳаракатчан фаза ионларини қўзғалмас фазадаги қаттиқ ёки суюқ 
моддаларнинг ионлари билан қайтар стехиометрик алмашинишига 
асосланган. Алмашина оладиган ҳаракатчан ионлари бор бундай моддалар 
ионитлар ёки ион алмашувчи смолалар деб аталади. Улар қаттиқ ва суюқ 
моддалар бўлиши мумкин. Ион алмашиниш хроматографиясида кўпчилик 
ҳолларда қаттиқ ионитлар ишлатилади. Алмашинувчи ионларнинг 
зарядига қараб ионитлар катионитлар (ёки катион алмашувчилар) ва 
анионитларга (анион алмашинувчилар) ажратилади. Амфотер ионитлар 
ҳам мавжуд бўлиб, улар бир вақтнинг ўзида ҳам катионларини, ҳам 
анионларини алмаштира олади. 
Ион алмашувчи смолаларнинг турлари. 
Турли табиий ва синтетик 
бирикмаларнинг кўпчилиги ионитлар хоссасига эга. Улардан энг 
муҳимлари синтетик полимер смолалар, кўмирлар ва баъзи минерал 


112 
ионитлардир. Минерал ионитлар табиий бирикмалар бўлиб, улардан 
ионитлар сифатида катион алмашина оладиган кристалл силикатлар, 
цеолитлар ишлатилади. Цеолитлар ички тузилиши мустаҳкам бўлгани 
сабабли яхши букилмайди, уларнинг ионлари эса кам ҳаракатчандир. 
Катионлар ва катта ўлчамли молекулалар цеолитлар панжарасига кира 
олмайди, шу сабабли цеолитлар элаксимон хусусиятга эга бўлиб, ион ва 
молекуляр элаклар сифатида ишлатилади. 
Синтетик анорганик ионитларга суюқлантирилган ва гелсимон 
пермутитлар, активланган алюминий оксиди, титан ва цирконий асосидаги 
ионитлар киради. Активланган алюминий оксиди олиниш усулига қараб 
катионит ҳам, анионит ҳам бўлиши мумкин. Катионит олиш учун натрий 
алюмннат эритмасига мўл углерод (IV) оксид юбориб, алюминий 
гидроксид тўла чўктирилади ва сўнгра олинган алюминий гидрооксид 
қиздирилади. Бу усулда олинган катионитга [(А1
2
О
3
)
Х
А1О
-
3
] Na
+
формула 
мос келади. Унга нитрат кислотанинг 2 М эритмаси билан ишлов бериб
[(А]
2
О
3
)
Х
А1О
+
] NO
3
формулали анионит олинади. Цирконий иониглари 
орасида қуйидаги формулага эга бўлган цирконий фосфат энг кўп 
ишлатилади: ZrО

∙Р
2
О

∙5Н
2
О. У уранни парчаланишида ҳосил бўлувчи 
элементлардан ажратиш учун ишлатилади. 
Ион алмашиниш хроматографиясини элюэнт сифатила лактат, цитрат, 
ЭДТА ва бошқа эритмалардан фойдаланиб лантаноидлар аралашмасини 
таҳлил қилиш учун татбиқ этиш бу элементларни ажратишнинг самарали 
усулини ишлаб чиқиш имконини яратди. Олинган маълумотлар асосида 
лантаноидлар рудаларини қайта ишлаш технологик схемаси таклиф 
қилинди ва муваффақият билан амалга оширилди. Изотопларни 
бирбиридан ажратишнинг ион алмашиш усуллари ҳам бор. 
Ион алмашиниш усулларидан эритмадаги катион ва анионларнинг 
умумий миқдорини аниқлашда, тоза тузларни таҳлил қилишда ҳам 
фойдаланилади.


113 

Download 2,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish