2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Тадқиқот методологияси
Давлат ва давлатларо даражада озиқ-овқат 
хавфсиздигининг асосий мақсади иқтисодиётнинг барқарор ривожлантириш 
ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларини мувозанатлаштиришдан иборат. 
Минтақавий даражадаги асосий мақсад-аҳолининг барча гуруҳлари озиқ-овқат-
ларни ўрнатилган меъёрларга мувофиқ истеъмол қилинишини кафолатлай-
диган даражадаги даромадар билан таъминлашдир. Аҳолининг ижтимоий гу-
руҳлари (оилалар) даражасида озиқ-овқат маҳсулотларини уларнинг миқдори, 
ассортименти, сифати бўйича рационал меъёрларга мувофиқ овқатланишини 
таъминлаш зарур. Мамлакатимиз аграр соҳасини статистик тадқиқ этиш озиқ-
овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳолатини тавсифлайди, 
озиқ-овқат маҳсулотларини олишда аграр салоҳиятни аниқлайди. 
Аграр соҳа моддий-техника базасини статистик таҳлил қилишни амалга 
ошириш маркетинг соҳаси самарадорлигини статистик баҳолашга имкон бера-
ди. Статистик баҳолаш учун муҳим кўрсаткичлар - сарф-харажатларнинг турли 
мақсадларда маҳсулотни ишлатишдан иборат.
Тадқиқот натижалари. 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эриш-
ганидан иқтисодиётни барқарорлаштириш, аграр соҳани ривожлантириш ва 
иқтисодий самарадорлигини ошириш, аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотла-
рига бўлган талабини тўлароқ қондириш, мамлакатни озиқ-овқат билан тўла 
33 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожланти-
ришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5853-сонли Фармони. 
2019 йил 23 октябрь.
34 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.// “Халқ 
сўзи” газетаси, 30 декабр 2020 йил № 275–276 (7746–7747)..


109
таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган 
саноат корхоналарини етарли хомашёга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қонди-
риш, аграр ресурслар салоҳиятидан мақсадли фойдаланишга эришиш орқали 
мамлкатнинг иқтисодий қудратини янада ўстириш, аҳолини яшаш фаровонли-
гини яхшилаш энг муҳим масалалардан ҳисобланган.
Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари 
натижасида 2021 йилда уй хўжалиги аъзоларининг ўртача 5,1 кишини сони 
ташкил этди. Ҳудудлар бўйича таҳлил қилганда, энг юқори кўрсаткич Жиззах ва 
Сурхондарё вилоятларида (5,6 киши), энг қуйи кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида 
(4,2 киши) қайд этилган
35

Замонавий аграр иқтисодиёт мамлакати иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин ту-
тади. Унинг ривожланиш ҳолати доимий эътиборга моликдир. 
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигининг иқтисодий инқирозга юз 
тутганлигининг бир қатор сабабларини кўриб чиқилади:
1. 
Кўп йиллар давомида ерга нисбатан давлат мулки муносабатлари 
ҳукмронлик қилгани иқтисодий ислоҳотларни амалга ошишига салбий таъсир 
кўрсатган.
2. 
Аграр соҳа ишлаб чиқаришига фан-техника ютуқларини амалга 
оширишнинг қийинлашиб қолган эди.
3. 
Аграр соҳа ишлаб чиқаришида ортиқча меҳнат ресурсларининг иш билан 
таъминлаш ҳукумат олдига яна бир улкан муаммони қўйган эди.
4. 
Аграр соҳада механизациялаштириш даражасининг пасайиб кетганлиги, 
ишлаб чиқаришга жалб қилиш қимматлиги ва ишлаб чиқарувчиларда бунинг 
учун керакли маблағнинг етишмаган эди.
5. 
5. Аграр соҳа корхоналарини ривожлантириш учун керакли миқдордаги 
ссуда ва кредитларни олишнинг ҳаддан ташқари қийинлиги ҳам муҳим 
сабаблардан бири бўлган.
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъмин-
лаш қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқдир
36
.
Мамалакатида аграр сиёсатнинг асосий вазифаси бу каби муаммоларга им-
кон қадар тезроқ барҳам бериш ва иқтисодий ислоҳотларнинг самарали амалга 
оширилишига эришишдир. Шу мақсадда кейинги йилларда мамлакат аграр тар-
моғини ривожлантириш учун бир қатор тадбирлар амалга оширилган. 
Республика қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган институционал ўзгариш-
лар натижасида бозор институтларини шакллантиришга эришилган. Бироқ, 
ривожланган мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича аграр соҳада муҳим 
институционал ўзгаришларни амалга ошириш мураккаб ва давомли жараёндир. 
Иқтисодий ислоҳотлар иқтисодиётда туб ўзгаришларни амалга оширишга 
қаратилган иқтисодий чора-тадбирлар мажмуи бўлиб, улардан кўзда тутилган 
35 
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг 2020 йил якунлари бўйича статистик ахборот-
номаси маълумотлари
36 
Mamatqulov B.X., Utanov B.Q. Qishloq xo‘jaligi statistikasi - (darslik) - T.: TDIU, 2019 – 242 bet


110
мақсад мамлакат аҳолиси учун яшаш ва фаолият қилишнинг энг яхши шароит-
ларини яратиш, уларнинг маънавий- ахлоқий етуклигига эришиш, иқтисодий, 
ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлашдан иборат.
Ислоҳотларни амалга оширишдан олдин бозор иқтисодиётига ўтишнинг 
назарий модели яратилди. Бу моделда янги иқтисодиётга ўтишнинг умумий 
томонлари ва миллий хусусиятлари назарда тутилади, ислоҳотларнинг асосий 
йўналишлари белгиланади. Озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини глобал (жаҳон) 
миқёсда халқаро ташкилотлар ва махсус органлар томонидан (ФАО, Халқаро сав-
до ташкилоти, Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси) назорат қилинади. 
Уларнинг асосий вазифаси инсоният ривожланишини таъминлаш мақса-
дида давлатлар иқтисодиётини барқарорлаштиришга кўмаклашишдир. Мазкур 
вазифаларни амалга ошириш:
- ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб боришга таъсир кўрсатувчи узоқ муд-
датли дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга хизмат қилади;
- захираларни яратиш ва ноқулай иқтисодий ва экологик вазиятларда ёрдам 
ташкил қилиш орқали амалга оширилади.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish